«Азаттык»: Фоҳишаликка мажбурлаган ўртамчилар

1368

Бишкекда икки қизни ертўлага қамаб, фоҳишалик қилишга мажбурлаган ҳолат ошкор қилиниб, жиноий иш қўзғалди. Мутахассислар сўнги вақтларда қизларни фоҳишаликка мажбурлаш ҳоллари кўпайганини таъкидлашмоқда.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

Милициянинг маълумоти бўйича 16 ва 18 ёшдаги қизларни фоҳишалик қилишга мажбурлаб, иш олиб бораётган 38 ёшдаги аёл ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисидаги тилхат асосида уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев маълум қилди:

- Беш ёшдаги боласининг бошқа қаровчи киши йўқлиги сабабли у уй қамоғига чиқди. Энди тергов давомида бошқа ишларга алоқаси бор-йўқлиги аниқланди.

Арча-Бешик янги участкасидаги уйнинг ертўласидан топилган қизлар аёлнинг устидан ариза ёзиб, у қизларни фоҳишалик қилишга мажбурлаганини билдиришган. Осмонбаевнинг сўзларига кўра, қизларнинг манзиллари аниқланди. Вояга етмаган қизни ота-онаси олиб кетган.

"Бир вақтлар унинг ўзи ҳам фоҳиша бўлган"

Қирғизистонда турли йўллар билан фоҳишаликка дуч келган қизлар бор. Уларнинг орасида бунга фарзандларини боқиш учун мажбур бўлган ёлғиз аёллар, алданиб қолиб мажбуран ишлаган қизлар, ўқув шартномасига, кийим-кечагига бемалол пул етказишни хоҳлаган талабалар бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундан 10-15 йил аввал танасини сотиб юрган аёллар ёши ўтгандан сўнг ўртамчи бўлиб, қизларни йўлдан оздириб, бу йўлга бошлаган ҳолатлар кўпайди. Норасмий маълумотлар бўйича пойтахтда танасини сотиб ишлаган қизлар бундан беш-ўн йил аввалгига қараганда ўн марта кўпайди. Шунингдек, Қирғизистондан ташқари чет ўлкага кетиб, у ерда ҳам бу иш билан шуғулланганларнинг сони кўпайди.

“Сезим” кризис маркази сўнги бир неча йилдан бери фоҳишаликка мажбурланган, алданиб, қулчиликка учраган аёллар билан иш олиб бормоқда. Мазкур марказнинг асосчиси Бубусара Рискулованинг сўзларига кўра, қирғиз қизларини чет ўлкада фоҳишаликка мажбурлаб ишлатганлар Қирғизистон фуқаролари бўлмоқда:

- Улар ўзлари ҳам танасини сотиб ишлашади. Топган пули оз бўлиб қолиб, бунинг йўлларини билиб қолишадида, бу ердан қизларни йўлдан оздира бошлашади. Баъзан ўзларининг яқинларини олиб бориб, фоҳишаликка мажбурлаган қизлар бор.

Бубусара Рискулованинг сўзларига кўра, сўнги вақтларда айниқса, чет ўлкаларда ўз хоҳиши билан фоҳишалик қилишга кетган қизлар кўпайди:

- Бир воқеани айтиб берайин. Чет ўлкада танасини сотиб пул топган қирғиз қиз қийноққа учраб, биздан ёрдам олгани келган. Унинг ўзи бу ердаги саунада фоҳишалик қилиб, бир сафар яқин қариндошига дуч келиб қолган. Сездирмай қочиб чиқиб, шундан кейин “бошқа ерга борайин” деб, Олмота орқали чет ўлкага кетган. Ўша ерда ишлаб, кейин хўрликка учраган...

Бишкек Ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, ҳозирда пойтахтда 173 қўшмачи, фоҳишалик билан шуғулланган 3124 қиз милиция рўйҳатида туради. Уларнинг орасида қўшмачилар, интернетдаги сайтлар орқали ишлаган фоҳишалар ҳам бор. Бу ҳақда Бишкек ШИИБнинг ахлоқ бўлимининг номини айтгиси келмаган ходими маълум қилди:

- Биз рейд олиб борганда, қўлга олинган қизларни олиб келиб, шахсини, телефон рақамини, қаердан келган, қаернинг қизи, нима иш қилишини аниқлаб, бармоқ изини аниқлаб, расмга олиб, ўзимизга рўйхатга қўямиз. Қизларни саунада ишлайдими, кўчада турадими ёки меҳмонхонада, клубда ишлайдими, шу бўйича рўйхатга оламиз. Уларнинг орасида олий, ўрта махсус ўқув юртларида ўқиган талабалар, ажрашиб кетиб фарзандини ёлғиз боқаётган аёллар, уйидан қочиб кетган қизлар бор.Тасодифан улар эртаси куни йўқолиб қолса ёки қидирувга тушса, деб уларни рўйҳатга олганмиз. Биз бу талаба, бу ўқимайди ёки цехда ишлайди деб ажратмаймиз. Бизга қандай қиз келиб тушса, уларнинг барчасини маълумотини олиб, махсус рўйҳатга қўямиз.

Фойдасини бошқалар кўради...

Милициянинг маълумоти бўйича қизлар асосан сауна, меҳмонхона, тунги клубларда ишлашади. "Аввалгидай йўл четида турган қизлар камайди", - дейди милиция вакили.

Айрим маълумотлар бўйича бугунги кунда танасини сотиб пул топган қизларнинг ҳаққи соатига 1000-1500 сомдан бошланади. Бир кечага 5-10 мингдан юқори. Бироқ бу пулнинг кўп қисми сутенерларнинг, ундан кейин калкалап турган кучларнинг ҳамёнига кетади. Булардан ташқари қизларни ҳаридорларга етказган ҳайдовчиларга, уларга ҳаридор топиб берган сауна-меҳмонхоналарнинг эгаларига ҳам тегишли улушлар берилади.

Фоҳишаликни милиция ҳимоя қилади деган даъволар жамоатчиликда куч олди. Бунга куз ойларида интернетга эълон қилинган лавҳа ҳам туртки бўлган. Унда милиция ходими фоҳишаларни ҳимоя қилиб, қўл остидагиларни уришгани тасвирланган. Бу лавҳа тарқалгандан сўнг, ички ишлар министрлигида текширув бўлиб, у Бишкекнинг Свердлов район милициясининг ходими Пардабай Намазбаев эканлиги маълум бўлган. РИИБнинг жамоат хавфсизлигини сақлаш бўлимига раҳбарлик қилиб келган капитан Намазбаев хизматдан четлатилган.

Дунё статистикаси бўйича ОИВ касаллиги 30% фоҳишалар орқали юқади. Бошқа венерологик касалликларнинг кўрсаткичи бундан бир қанча юқори. Қирғизистонда эса танасини сотиб пул топганларнинг соғлиги текширилмайди. Уларнинг орасида ўз хоҳиши билан тиббий кўрикдан ўтиб турганлари кам учрайди.