"Азаттык": Казиноларни очиш яна кун тартибига чиқдими?

666

Иқтисод министрлиги аэропортлар ёнида чет ўлкаликлар учун кўнгилочар марказларни қуришни таклиф қилмоқда.

Бундай жойлар бундан тўрт йил аввал ёпилгани билан казинолор яширинча ишлаётгани тўғрисида фактлар бор. Айрим кузатувчилар қонун тўлиқ ишламаётганини бизнеснинг бу турини айрим таъсирли амалдорлар назорат қилаётгани билан изоҳлашади.

Иқтисод министрлиги кўнгилочар жойларни ишлатиш тўғрисида махсус қонун лойиҳасини тайёрлаган. Унда кўнгилочар жойлар махсус ажратиб берилган жойлардагина очилади, фақат чет ўлкаликлар киради деган қоидалар ёзилган.

Министрликка қарашли Инвестиция ва экспорт бўйича давлат агентлигининг етакчиси ўринбосари Шумкабек Адилбек ўғли шу билан казинага қўшимча маблағ тушади, иш ўринлари ташкил бўлади, сайёҳликнинг риводланишига сабаб бўлади деб асослаб берди:

- Қонунда қимор ўйинлари қайси белгиланган жойлардагина бўлади деб ёзилган. Масалан, "Манас" аэропортининг, Ўш ва Томчи аэропортларининг атрофида деб кўрсатилган. Инвесторлар оддийгина кўнгилочар жойларни қуриб қўйса унда ҳаражатни қопламайди, шу сабабли қиморхоналар очилиб, маблағ тушиши керак. Ҳозир бир қанча сармоядорлар казино очишга руҳсат берсанглар, мана шундай жойларни қурар эдик деб ўзларини таклифларини айтишмоқда.

Қирғизистон ҳукуматининг вакиллари казиноларни ишлатишга руҳсат бериш тўғрисидаги ташаббус тадбиркорлар жамиятидан тушаётганини билдиришмоқда. Ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар бирлашмасининг раиси Жиргалбек Сагинбаев бу ташаббуснинг фойдасини ҳисоблаш кераклигини айтади. Унинг билдиришича, бундай жойлардан ҳар йили 5 миллиард сомгача қўшимча даромад топса бўлади:

- Мана бюджетимизда 24 миллиард сом танқислик билан кетяпмиз. Шуларнинг барчаси ойлик, йирик лойиҳаларга таъсир кўрсатади. Нима учун бизга ҳозир казино керак деяпмиз? Сабаби бизга солиқ тушиб, қўшимча ўринларни ташкил қилишимиз керак. Биз Бишкекнинг қоқ марказига очишни талаб қилмаяпмиз, узоқ ҳудудларга очилса, ўша ерларга яхши меҳмонхоналар, ресторанлари қурилади, инфраструктура яхшиланади. Шунда автомат ўйнаган болалар деган масала ҳам бартараф қилинади. Масалан, чет ўлкада бир самолёт бўлиб меҳмонлар келса, улар ўша казинога боришади. Қирғизистоннинг бошқа жойларини ҳам кўришади.

Ўш вилоятининг губернатори Таалайбек Сарибашев даромаднинг бир манбаи қатори қиморхоналарни жонлаштиришга қарши эканини айтди:

-Жамоатчиликда казино эндигина унутилмоқда. Бизда даромад манбаалари жуда кўп. Мсалан, ҳозир енгил саноатга, қайта ишлаш тармоғига пул ажратилмоқда. Иссиқхоналар қурмоқдамиз. Деҳқончилик яхши йўлга қўйилди. Қиморхоналарни даромад топиш учун очиш таклифини қўлламайман. Элни қайта бундай жойларга туртишнинг кераги йўқ.

2012-йилнинг 13-февралида Бишкекда ёпилган казиноларнинг ходимлари эканлигини билдирган гуруҳ митингга чиқиб, ҳукуматдан иш топиб беришни талаб қилишган.

Жамоатчиликнинг босими билан Қирғизистонда қиморхоналар 2012-йили ёпилган. Қонун қабул қилинишига бир қанча норозилик намойишлари сабаб бўлган.

“Сезим” кризис марказининг етакчиси Бубусара Рискулова вазият кўп ўзгармаганини айтади. У қимор ўйинларига боғлиқ қонунларни етарлича ишламаётганини бизнеснинг бу турини таъсирли амалдорлар ҳимоя қилаётгани билан тушунтирди:

- Казинолар ёпилганда спорт ихлосмандлари деб букмекерлар кўпайтган. Улар ёпилганда уларни ўрнини лоторея деган жойлар босди. Ҳар куни янгиси очилмоқда. Энди ёпиб қўйиб масалани ҳал қилиш мумкин эмас дейишади. Айрим нарсалар эса ҳал қилинмоқда. Бизда қонунлар ишламай, порахўрлик бўлаётгандан кейин бир сомни ўн минг сом қилганлар бизнесга юқорида ўтирганлар жуда қизиқишади. Энди балки жамиятимиз барқарор ривожланиб, жамоатчилик оқ-қорани ажратиб, порахўрлик камайган вақтда, балки 10-15 йилдан кейин очилса бўлар. Ҳозир қиморхона васвасасига учраганлар, унинг азобини тортганлар кўп бўлаётган вақтда даромад топиш учун очамиз дейиш уят. Бошқа бизнеслар ҳам кўп. Қозоғистонда қайта очилди деб мисол қилишади. Қозоғистон билан бизнинг ҳолатимиз, вазиятимиз бошқа-бошқа.

Темир Сариев премьер-министр бўлган вақтда даромад топиш учун казиноларни қайта очилишини қўллаган фикри бор эди. Ҳозирги ҳукумат раҳбари Сооронбай Жээнбеков бундай ташаббусга қарши эканлигини айтди. Парламентда ҳам қўлламаганлар кўп бўлгани билан бюджет танқислиги ортаверса, иқтисод министрлигининг бу ташаббуси иложсиз қўлланиши мумкин.