Facebook янгиликларнинг ҳаққонийлигини текширади

598

Facebook ижтимоий тармоғи ёлғон маълумотлар билан курашишга қарор қилган. Хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлашга муҳокамали маълумотларни текшириш бўйича мутахассислашган агентликлар ва нуфузли сайтлар ёрдам бермоқчи.

Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси Марк Цукерберг ўзининг саҳифасида эълон қилишича, чиқарилган ёлғон маълумотлар билан курашишни трежалаштирмоқда.

Ижтимоий тармоқдаги "фейк"лар билан курашиш учун интерфаол қуроллар ясалган. Энди Facebook саҳифасидаги фойдаланувчилар нотўғри маълумот ҳақида шикоят қилиб билдира олишади.

reporting-a-story-as-fake

Фойдаланувчилар арзланган матн ижтимоий тармоқнинг жамоасига келиб тушгандан кейин улар журналистлар билан биргаликда рост ёки ёлғонлиги текширилади.

01

Агар янгилик қалбаки бўлса, у тегишли турда белгиланади. Сиз илова билан кириб янгиликни ўқиётганизда, маълумотни фактлар билан тасдиқланмагани тўғрисида огоҳлантириш оласиз.

sharing-disputed-story1

Шунингдек, сайт реклама туридаги сайтларга жалб қилиш учун янгиликларни эълон қилган «спамерлар» билан курашишни режалаштирмоқда.

Маълумотларнинг тўғрилигини текширишга Associated Press, ABC News телеканали, FactCheck.org, PolitiFact ва Snopes сайтлари ёрдамлашмоқчи.

Янгиликларни текшириш жуда катта тармоқни эгаллайди. Мўъжизавий турда саратон касаллигини даволаган дори-дармонлардан тортиб, машҳур одамларнинг ҳаёти тўғрисида ёлғон маълумотлар билан конспирология ва бўлмаган сиёсий жанжалларгача бўлган барча хабарлар киради.

Бундай қарорнинг сабаби Facebook билан боғлиқ сўнги сиёсий келишмовчиликлар бўлиши мумкин.

«Пиццагейт»

Хиллари Клинтон билан Дональд Трамп ўртасидаги президент сайлови вақтида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотлар ҳақиқий трагедияга олиб келишига оз қолган.

Сурат: Sathi Soma
Сурат: Sathi Soma

Текширилмаган конспирологик мақолаларда Хиллари Клинтоннинг педофилларнинг сектаси билан алоқаси бор эканлиги ёзилган. Ўша материалларга кўра, сектантларнинг штаб-квартираси Вашингтондаги Comet Ping Pong пиццериясида бўлган. «Бўялган жамият» тўғрисидаги маълумотларнинг сериясини «Пиццагейт» деб аташган.

Шундай материал билан танишган ўқувчилардан бири 2016-йилнинг декабрида ўзи сектани текширтириб кўришга қарор қилган. У Вашингтонга бориб, мазкур пиццерияда ўқ отган. Ҳеч ким жабрланмаган, ўқ отган одам қамалган.

"Фейк" (соҳта) янгиликлар шаҳри

Македонияда жойлашган Велес шаҳри АҚШ президентлигига сайлов бўлаётганда тортишув ўчоғига айланган. Аниқроқ айтганда мазкур шаҳар яшовчиларининг ўзлари мазкур жанжалларнинг муаллифи бўлишган.

Македониялик ўсмир болалар WorldPoliticus.com ёки USConservativeToday.com каби америкалик номларга ўхшаш сайт очиб, ёлғон маълумотларни Facebookка эълон қилиб туришган. Ҳаммаси бўлиб македонияликлар минглаган иштирокчиси бўлган 140қа яқин сайт очишган.

Сурат: Buzzfeed
Сурат: Buzzfeed

Унда WorldPoliticus.com сайтидаги материал ФБРдаги аноним манбааларга таяниб Хиллари Клинтоннинг 2017-йили электрон почтасидаги маълумотларига боғлиқ бир неча жиноят учун жавобгарликка тортилиши хабар қилинган.

Buzzfeed билан бўлган суҳбатида сайт асосчилари уларнинг мақсади Дональд Трампни қўллаш бўлмаганини айтишган.

Бу каби ёлғон маълумотлар сабабли Facebookнинг асосчиси Марк Цукербергни бу вақтгача АҚШдаги сайловга ва бошқа сиёсий жараёнларга таъсир этиши бўйича айблашган. Унда Марк бундай фикрни «аҳмоқона» деган, бироқ бу муаммони ҳал қилиш учун чора кўра бошлаган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева