Туркиядаги теракт: Харбий ходимларнинг автобуси портлаб, 13 киши халок бўлди

674

Автобуснинг портлаши оқибатида 13 киши халок бўлиб, 48 нафари жароҳатланган. Қайсари шаҳридаги портлаш учун масъулиятни Озод Курдистон қирғийлари" гуруҳи олган.

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, террористлар автомобилга мина ўрнатиб, унинг портлаши оқибатида харбийларни ташиётган автобус зарар кўрган. Автобусдагилардан 13 нафари халок бўлиб, қолганлари тиббий идораларга турли тан жароҳатлари билан етказилган.

Портлаш маҳаллий университетнинг ёнида рўйхатга олинган. Портлашдан жабрланган харбийлар тезкор хизмат ходимлари бўлган. Улар хизматдан қисқа муддатли таътилга чиқиб, уйларига кетаётган бўлган.

vzryv-v-turtsii

Туркиянинг вице-премьер-министри Вейси Кайнак ОАВни воқеа жойидан олинган видео, суратларни тарқатмасликни илтимос қилган. Айтишича, бу Туркия фуқароларининг орасида ваҳима туғдирмаслик учун керак, чунки бу декабрь ойининг ўзида рўйхатга олинган иккинчи портлаш.

Бир ҳафта аввал 11 декабрда Истанбулнинг марказида икки портлаш бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра 38 киши вафот этиб, 160 нафари жароҳат олган. Жабрланганларнинг кўпчилиги ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари бўлган.

Бу портлашлар учун ҳам жавобгарликни “Курдистон озод қирғийлари” ташкилоти олган эди.

Унда биринчи портлаш кечаси “Бешиктош” турк футбол клубининг стадиони ёнида юз берган. Бунинг ортидан бир неча сония ўтиб яна бир портлаш юз берган.

“Бешиктош” стадионидаги портлашдан кейин.
“Бешиктош” стадионидаги портлашдан кейин.

Туркиянинг ИИМининг маълумоти бўйича, портловчи модда автомобилда бўлган ҳамда олис масофадан амалга оширилган. Бироқ воқеага гувоҳ бўлганларнинг билдиришича, портловчи моддани стадиондан ўтиб бораётган машинадан номаълум шахслар ирғитишган.

Иккинчи портлаш узоқ бўлмаган масофадаги паркда юз берган.  У Туркиянинг ИИМининг таҳмини бўйича, худкуш террорчининг харакати бўлган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Туран Дулут