Озарбайжонлик тадбиркор: Беш кун ичида рўйхатга туриш талаби ширкатни Қирғизистондан кетишга мажбур қилмоқда

756

Ҳукумат 90 ўлканинг фуқаролари Қирғизистонда юриш режимини енгиллатувчи қарорни 19 декабрда имзолашга ваъда берган. Ҳужжат имзоланмаса Озарбайжон фуқаролари Қирғизистонда 10 кунгина рўйхатдан ўмай юра олишади. Озарбайжонлик тадбиркор Рашид Маматгусейн бундай қулайлик етарли эмас деб ҳисоблайди.

Рашид Маматгусейн — дастурий ишлар билан шуғулланган Озарбайжон компаниясининг Бишкекдаги вакиллик директори.

Унинг сўзларига кўра, компаниянинг филиалига Бакудаги бош идорасининг ходимлари ва компаниянинг ҳамкорлари кўп келишади. У бундай иш сафарлари жуда қисқа эканлигини ва рўйхатдан ўтиш муддати жуда кўп вақт талаб қилишини айтади.

Маматгусейн – Озарбайжон фуқароси. У компаниянинг ҳамкорлари каби чегарадан ўтгандан кейин 5 иш куни ичида рўйхатдан ўтишга мажбур.

Унинг сўзларига, ҳукумат юриш режимини енгиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилса ҳам, Озарбайжон фуқаролари учун рўйхатдан ўтмай юриш муддати унчалик узайиб кетмайди.

«Янги қонун бўйича мен [ўлкаларнинг рўйхатини] қараб кўрдим, у ерда Озарбайжон учун 10 кун эканлиги кўриниб турибди. Аввал 60 кун эди, энди 10 кун. Бу оз», – деб ҳисоблайди Маматгусейн.

Такроран кира олмаган рўйхатга олиш

Маматгусейн учун ҳар гал чегарадан ўтиш ноқулайлик яратади.

«4-ноябрдан кейин мен Қозоғистон билан Тожикистонда бўлдим, қайта киргандан кейин рўйхатдан ўтишга тўғри келади. У [рўйхатга олиш] яроқсиз бўлади. Бу ерда [паспортстолда] ҳар гал чегарадан ўтгандан кейин рўйхатдан ўтиш керак деб айтишади», — деди у.

Маматгусейн қўшни давлатларга қисқа иш сафарларига кўп боришини айтади. Унинг сўзларига кўра, бундай иш сафарлари 1 кундан 4 кунгача давом этиб, бир ойда бир неча марта такрорланади.

«Хонадон эгаларининг барчаси биз билан у ёқ бу ёққа бора олмайди, шу сабабли улар бизга ҳужжатларини бера олишмайди. Уларнинг ҳар бир йўлида ариза талаб қилинади. Бу жуда ноқулай», – деб тушунтирди Маматгусейн.

Қирғизистонликлар ишсиз қолиши мумкин

Компания Қирғизистонда ўрта ҳисоб билан 10 йилдан бери ишлаб, Қирғизистон фуқароларини иш ўринлари билан таъминлаб келади. Маматгусейннинг сўзларига кўра, рўйҳатдан ўтишнинг янги қоидалари компанияни Бишкекдаги вакиллигини ёпишга мажбур қилиши мумкин.

«Биз бу масалалар анча либерал ҳал қилинган қўшни ўлкаларга бориб жойлашсакми деб ҳам ўйлана бошладик. Бизнинг шу [Бишкекдаги] вакиллигимизда ишнинг кўламига яраша 10дан 40гача одам ишлайди. Бу ходимларнинг барчаси – Қирғизистоннинг мутахассислари. […] Биз уларга яхши, катта маош берамиз», – деди Маматгусейн.

Рўйхат қандай тузилган?

Миграция бўйича давлат хизматининг раис ўринбосари Алмазбек Асанбаев Kloop.kgнинг ток-шоусидаги бевосита эфирда айрим ўлкаларнинг фуқаролари учун қўйилган муддат паритет принципи бўйича аниқланганини айтган.

«Биз қўшимча рўйҳатга киритиладиган ҳар бир ўлкага у ерда бизнинг фуқаролар неча кун рўйҳатдан ўтмай юра олишини аниқлаш учун расмий саволлар юборилган», – деди Асанбаев.

Озарбайжон Республикасида яшаган жойлардаги рўйҳатга олиш тўғрисидаги қонунига кўра, чет ўлкаликлар келгандан бошлаб 10 кун ичида рўйхатга туриши керак. У ерда чет ўлкалик фуқарони қабул қилган томон рўйхатга қўяди.

Янги қоидалар

4-ноябрдан бошлаб Қирғизистонга келган барча хорижликлар беш иш куни ичида рўйхатдан ўтишга мажбур. Бу сайёҳларни кўп томондан овора қилди. Улар маълумотнинг йўқлиги ва тилларнинг чеклови бўйича арзлана бошлашди.

Нормалар кучга киргандан 15 кун ўтгандан сўнг ҳукумат 90 ўлканинг фуқароларинг юриш режимини енгиллаштиришга ваъда берди, бироқ ҳозирча қарор имзоланмаган. У 19-декабрда имзоланади деб ваъда берилмоқда.

Қийинчиликларга чет ўлкаликларгина эмас, туризм тармоғидаги тадбиркорлар ҳам дуч келди. Қоракўллик тадбиркорлар давлат раҳбарига мурожаат қилиб, чекловларни бекор қилишни илтимос қилишган, сабаби қишки сайёҳлик мавсуми тўхтаб қолиш арафасида деб ҳисоблашади.

Муаллиф: Регина Им