Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси мухолифатчи Турдукуловга қарши даъво аризаси бўйича суд мажлиси қайтадан кейинга жилдирилди

689

Биринчи май район суди Эркин Мамбеталиевнинг Адил Турдукуловга қарши даъво аризаси бўйича жараённи иккинчи бор кейинга қолдирди. Биринчи мажлис 9-декабрга бўлиши керак эди, бироқ 16-декабрга жилдирилган. Бугун энди суд даъво аризаларини қаралишини 20-январга жилдирди.

Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиев мухолифатчи Адил Турдукуловга қарши 21-ноябрда «шарафини ҳимоя қилиш тўғрисида» даъво аризасини берган. Жавобгарга суд тўғрисидаги чақирув хат 5-декабрда келиб тушган, суд эса 9-декабрда ўтиши керак эди.

Адил Турдукуловнинг сўзларига кўра, биринчи сафаргисида суд «номаълум сабаблар билан» кейинга қолдирилган. Ишнинг кейинга қолдирилиши мухолифатчига адвокат топишга имкон берган, бўлмаса у аввалги судда ўзини-ўзи ҳимоя қиларди.

Иккинчи марта процессес иш билан танишишга улгурмаётганда Турдукулов адвокатининг илтимоси билан кейинга қолдирилди.

Даъво аризасининг сабаблари

Мухолифатчи Адил Турдукуловнинг «Фейсбук»да ёзганлари Эркин Мамбеталиевнинг даъво аризасига сабаб бўлди. Мамбеталиев тўғрисидаги ёзувлар тахминан бир йил аввал эълон қилинган, бироқ президентнинг собиқ тан соқчисини 2016-йилнинг ноябридагина қизиқтира бошлаган.

Уларнинг бирида у Мамбеталиевни «қотил» деб атаган, иккинчиси «айби исботланган киши» 2010-йили «Атамбаевнинг ёрдами бўлмаганда» турмадан чиқмас эди деган фикрни ёзган.

Даъво аризасида Мамбеталиев эълон қилинган маълумотлар унга маънавий зарар келтириб, улар сабабли у «хавотирланганини, аччиқланганини, уятга қолганини» ёзади. Даъвогарнинг маъанавий зиёни 5 миллион сомга баҳоланган.

Эркин Мамбеталиев жиноят қилганлиги тўғрисида олдиндан сўз бўлиб келган. «Азаттык» радиосининг маълумоти бўйича, у уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлиб, 2005-йили одам ўлдирилиши бўйича иш асосида жавобгарликка тортилган.

Унинг иши 2010-йили янги очилган сабаблар бўйича қайта кўриб чиқилиб, у озодликка чиққан.

Эркин Мамбеталиев махсус ҳарбий қисмнинг собиқ аскари ва собиқ президент Асқар Ақаев билан ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси қатори маълум.

Муаллиф: Айдай Иргебаева