Чолпон Жакупова: Референдумдан кейин қандай яшаш керак?

894

«Бир Бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова референдумдаги қонун бузилган вазиятлар, ҳукуматнинг ҳаракатлари ва Конституцияга киритилган ўзгаришлар тўғрисида айтиб берди. Жакупова  сайлов ва референдумда ҳукумат мағлуб бўлди, сабаби халқнинг ишончидан чиқди деб ҳисоблайди.

Ток-шоудаги энг асосий нарсалар:

Референдум ва сайловда қонун бузилган вазиятлар тўғрисида

Жакупова техниканинг бузилиши сабабли кўплаган одамлар сайлаш ҳуқуқидан фойдалана олмаганини таъкидлади. Унинг фикрича техникаларнинг бузилиши «тасодифий эмас».

Депутат ҳукумат аввал сайловчиларнинг рўйҳатига боғлиқ масалаларни ҳал қилишга ваъда берганига қарамасдан, уларнинг атрофида кўп қонун бузарликлар бўлагини ҳам ёдга олди.

Унинг сўзларига кўра, олий ўқув юртлари маъмуриятининг назорати остида умумий овоз бергани, ҳукумат маъмурий ресурсдан фойдаланганини кўрсатиб туради.

Жакупованинг сўзларига кўра, ҳукумат референдум ўтди деб қабул қилиниши учуе етарли, бироқ овоз берадиган фуқаролар камроқ бўлган иштирокни таъминлагиси келган.

Жакупова сайлов жараёнида административ ресурсдан кенг фойдаланганда овоз сотиб олиш масаласи ҳал қилинмайди деб ҳисобланади.

Президент тўғрисида

Депутат президент Алмазбек Атамбаев Конституцияга киритилган ўзгартиришлар учун тарғиб қилишни — қонунни бузиш деган фикрда.

У қонун бўйича давлат раҳбари барчага бир хил қараши учун хизматга киришаётиб, партия қаторидан чиқиши кераклигини айтди. Унинг сўзи бўйича президент холис бўйича қолиши керак эди.

Конституцияга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида

Жакупованинг фикрича, ўзгартиришлар ҳукумат бутоқларининг айрим ҳуқуқларини ўзгартирганлиги сабабли ҳукумат қонунийлигини йўқотмоқда. Унинг сўзларига кўра, парламентнинг ваколатлари камаймоқда, премьер-министр бюджетга боғлиқ айрим масалаларни ўзича ҳал қилолмайди.

КСДП тўғрисида

Жакупованинг фикрича, ҳукуматдаги КСДП партияси фуқароларнинг ишрнчидан чиқмоқда, уни маҳаллий кенгашларни сайлаш натижасида мандатларининг камайгани исботлаб туради. Шу сабабли у ҳукумат учун ҳозир парламентни тарқатиб ёки қайта сайлаш хавфли деб хисоблайди.

Депутат — ҳуқуқ ҳимоячиси

Чолпон Жакупова — 2015-йилнинг октябридан бошлаб Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати. У депутатлик лавозимига келгунча узоқ вақт давомида «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг раҳбари бўлган. Ташкилот инсон ҳуқуқларини ва эркинлигини ҳимоя қилиб, демократия ва ҳуқуқий давлат ғояларини ривожлантириш билан шуғулланган.

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари Конституцияга киритилган ўзгартиришларни ҳуқуқий томондан таҳлил қилиб, нима ўзгаришини тушунтириб келишган.

Жакупова — тарих фанларининг номзоди, инсон ҳуқуқлари бўйича икки монографиянинг, етти ўқув қўлланмаларининг ва тўққиз тўпламнинг муаллифи.

2008-йили Жакуповага инсон ҳуқуқларини ривожлантиргани учун АШ давлат департаментининг «Энг довюрак аёл» номли мукофоти берилган.

У Андижон воқеаларидан кейин ўзбек аёлларини лагердан қутқариб чиққани учун тақдирланган. Бундай мукофот дунёдаги 100 аёлга берилган.

Ташаббусчилар Конституцияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишлари билан Жакупова уларга қарши чиққан.

http://

Референдум ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда қўллангандан кейин Чолпон Жакупова Конституцияга киритиладиган ўзгаришларни сайловчилар референдумда қабул қилса, депутатлик мандатини топширишга ваъда берган.

МСКнинг дастлабки маълумоти бўйича овоз берган сайловчиларнинг 80 фоизга яқини Конституцияга ўзгартиришлар киритишни қўллагандан сўнг, Жакупова депутатлик ваколатларини январда топширишини билдирган.

Муаллиф: Регина Им