МХДҚ Аблязовнинг 2005-йилдаги инқилобни молиялаштирганини текширади

736

Қувғиндаги қозоқ сиёсатчиси Мухтар Аблязов 2005-йилдаги «лола инқилоби»дан олдин қирғиз мухолифатини молиялаштирганини билдирди. Махсус хизматлар қозоқ мухолифатининг Қирғизистондаги ҳукуматнинг алмашишига алоқаси бор-йўқлиги текширилади.

БТА Банкнинг собиқ хўжайини, мухолифатдаги қозоқ сиёсатчиси Мухтар Аблязов француз матбуотининг Liberation нашри билан суҳбатлашиб, унда Қирғизистонда 2005-йили бўлган инқилобни молиялаштирганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, у Қирғизистон «Қозоғистонга ўрнак бўлсин деб», уни демократизациялаш учуг мухолифатга пул берган.

«2005-йилнинг бошида мен Қирғизистондаги тизимни қулашига шароит яратиш учун у ерда мухолифатга моддий ёрдам бердим. Постсовет ўлкаларнинг бирида демократик жараёнлар бошланиши, улар Қозоғистонга ўрнак бўладиган тўғри ислоҳатларни олиб бориши мен учун аҳамиятли эди», — деди у.

Қирғизистон бош прокуратураси Аблязовнинг сўзлари ҳақиқат ёки йўқлигини миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига (МХДҚ) текширишини билдирди. Бу текширув қандай олиб борилиши номаълум.

2005-йилдаги инқилоб — мустақил Қирғизистон тарихида биринчи марта ҳукуматнинг куч билан алмашиши, унинг натижасида биринчи президент Асқар Ақаев ҳукуматдан қулатилган.

Натижада Ақаевнинг ўрнини Қурманбек Бакиев эгаллаб, беш йилдан кейин шу йўл билан 2010-йилдаги апрель инқилобининг натижасижа у ҳам ҳукуматдан қулаган.

Суҳбатда Аблязов ўзи молиялаштирган қирғиз мухолифатчиларининг номларини айтмай — у вақтда собиқ ташқи ишлар министри Роза Отунбаева, собиқ премьер-министр Қурманбек Бакиев, депутатлар Азимбек Бекназаров ва Ўмурбек Текебаев, тадбиркор Алмазбек Атамбаев Ақаевнинг рақиблари бўлишган.

Ақаевнинг ўзи инқилобга тўрт ой қолганда унинг рақиблари чет ўлка томонидан молиялаштирилаётганини билдирган эди. «Бундай иш яхшилик билан тугамайди: у бизнинг миллий манфаатимизга тўғри келмайди ва кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин», — деб билдирган у 2004-йилнинг декабрида.

Мухтар Аблязов ким ўзи?

Аблязов – нуфузли қозоғистонлик ва россиялик тадбиркор, Қозоғистоннинг собиқ энергетика, енгил саноат ва савдо министри.

2001-йили Аблязов «Қозоғистоннинг демократик танлови» мухолифат ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлган. 2002-йили Қозоғистон суди уни хизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айблаб, олти йил озодликдан маҳрум қилган.

«Фергана» маълумот агентлиги ёзишича, 2003-йили Аблязов кечирим олиб, қайта сиёсат билан шуғулланмаслигини айтган ваъдаси учун турмадан озод қилинган.

Унга қарши кейинги жиноят иши 2009-йили қўзғалган, у БТА банкнинг давлатга ўтказилишида товламачилик қилди деб айбланган. Шундан кейин мухолифатчи сиёсатчи Қозоғистондан қочиб чиқиб, узоқ вақт давомида Буюк Британияда яшаган.

Англия судлари БТА Банкнинг Аблязовго қарши 4 миллиард доллардан ортиқ суммадаги даъво аризасини қаноатлантирган. Икки ярим йил ичида банк 1,4 миллиард долларини қайтариб олишга эришган.

2012-йили британ суди собиқ банкирни ўзининг молиявий фаоллари тўғрисида ёлғон кўрсатма бергани учун 22 ойга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган.

Эркинликка чиққандан кейин Аблязов Буюк Британиядан кетиб, бироқ Францияда қўлга олинган. Уни Россиядаги ва Қозоғистондаги даъво аризалари бўйича Россияга экстрадициялаш тўғрисида масала кўтарилган.

Бироқ 2016-йилнинг 9-декабрида Франция давлат кенгаши Аблязовни экстрадициялаш тўғрисида суднинг қарорини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилган.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Александра Титова

Сурат: «Азаттык»