Қирғизистон премьер минстри Ўшдан Бишкекка кўчиб келганда рўйхатдан ўтганмиди?

676

Ҳукумат рахбари Сооронбай Жеэнбеков яқинда бўлиб ўтган референдумда Бишкекда эмас, Ўшда рўйҳатдан ўтгани сабабли овоз бера олмаган. Бу факт премьер-министрнинг пойтахтда рўйхатдан ўтган-ўтмагани бўйича савол туғдирди.

Жеэнбеков 11 декабрьда ўтган референдумда овоз бера олмаган. Сабаби унинг рўйхати ҳозир премьер-министр қатори ишлаётган Бишкекда бўлмаган.

Бу факт журналистлар орасида саволларга сабаб бўлиб, 16 декабрьда ўтган матбуот йиғинида давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) раиси Тайирбек Сарпашевни ноқулай вазиятда қолдирган.

ДРХнинг рахбари премьер-министрнинг ички миграция бўйича қонунни бажарган ёки бажармаганлиги бўйича жавоб бера олмаган. Ички миграция қонуни бўйича ўлка ичида фуқаролар бир жойдан бошқа жойга кўчганда рўйхатдан ўтган манзилини ўзгартириш керак.

Агар Қирғизистон фуқаролари бир ҳудуддан чиқиб, бошқа жойга 45 кундан ортиқ вақтга борса унда паспорт столга бориб, рўйхатдан ўтиши керак. Жеэнбеков пойтахтда бу кўрсатилган муддатдан кўп вақтдан бери ишламоқда.

Агар ички мигрантлар рўйхатга турмаса, унда ДРХнинг ходимлари бу тўғрисида милицияга билдириб, қонун бузганлар 50 сом жарима тўлаши керак бўлади.

Агар премьер-министр Жеэнбеков ҳам рўйхатдан ўтмаган бўлса, унда у кўрсатилган жаримани тўлаши керак.

ДРХ билдиришича, премьер-министр ҳозирда яшаган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтмаган — у Бишкек четидаги давлат қароргоҳида яшайди.

ДРХнинг матбуот маркази ходими Дамира Азимбаеванинг сўзларига кўра, раис Тайирбек Сарпашев Жеэнбековнинг рўйхатдан ўтган- ўтмаганини билмаслиги мумкин, сабаби бу касбий маълумот бўлиб ҳисобланади.

“Бундай маълумотни бизга расмий мурожаат бўйича беради. Сарпашев амалдорларнинг қай бири рўйхатдан ўтиб, қайсидир бири вақтинча эканлиги тўғрисида маълумотни билиш керак эмас, тушуняпсизми”, — деган у.

Қирғизистонда ички миграция бўйича қонун деярли 15 йилдан бери бор, бироқ фуқароларнинг бир жойдан бошқа жойга ўтганини назорат қиладиган механизми йўқ.

Ички муҳожирларнинг кўпчилиги рўйхатга туриш шарт эмас деб ҳисоблашади,уларнинг фикрича бу уларга ҳеч бир фойда бермайди.

Муаллиф: Александра Титова