Депутат транспорт министрига Адольф Гитлердан ўрнак олишни таклиф қилди

654

Парламентнинг 16 декабрдаги мажлисида «Ата Мекен» фракциясининг депутати Бахадир Сулейманов транспорт министрига Адольф Гитлер каби йўл солишни таклиф қилди.

Парламентарий Бахадир Сулеймановга йўл ва транспорт министри Замирбек Айдаровнинг Бишкек — Ўш — Жалолобод йўлини қуриш бўйича ҳисоботи айниқса, масаланинг моддий жиҳати ёқмай қолган.

Тўғри логистика ва маблағни тўғри тақсимлаш томонидан мисол кўрсатиш учун у Учинчи рейх Адольф Гитлерни келтирган.

«Биласизларми, Германия  бюджетида уруш вақтида бир тийин ҳам бўлмаган. Гитлер эса кўплаган йўлларни қурди! Буларнинг барчаси тўғри логистика олиб борилганидан бўлган», — деган депутат.

Депутат Бахадир Сулейманов Адольф Гитлер томонидан қурилган йўлларнинг сонидан ҳайрон қолади. Сурат: АКИpress
Депутат Бахадир Сулейманов Адольф Гитлер томонидан қурилган йўлларнинг сонидан ҳайрон қолади. Сурат: АКИpress

Депутат Қирғизистон йўл қуриш учун «йирик миқдордаги насияларни» олганига лол қолади.

Бахадир Сулейманов қўшимча қилишича, у техник мутахассис эмас ва йўл қуришнинг “тилини” билмайди, бироқ моддий томони унинг ҳаловатини олган.Депутат ўлканинг йўлларни ишга туширишига гумон қилади.

«Бир километр йўлни қуриш бизга икки ярим миллион АҚШ долларига тушади. Менинг назаримда бу жуда қиммат. […] Биз Хитой банкидан икки фоиз билан насия оламиз. Бу катта маблағ. Сиз тасаввур қиляпмизми, бу йўл бизга қанчага тушади, бир шартнома бўйича икки фоиз билан 20 йилга 400 миллион доллар олиб, кейин қанча тўлашимиз кераклигини? Тўғри, йўл қуриш керак, бироқ кейин уларни қандай тўлаймиз?» — деган халқ вакили.

Гитлер ва замонавий сиёсат

Ҳозирги сиёсатчилар Гитлердан ижобий қаҳрамон сифатида вақти-вақти билан фойдаланиб туришади. 2016-йили шундай таққослашлар билан филиппин президенти Родриго Дутерте билан турк президенти Режаб Эрдўғон фарқланган.

97253077_presidential-candidate-davao-mayor-rodrigo-duterte-speaks-to-supporters-during-an-election-xlarge_transeo_i_u9apj8ruoebjoaht0k9u7hhrjvuo-zlengruma

Жорий йилнинг октябрида Гитлерга боғлиқ муҳокама сабаб бўлган таққослаш Филиппин президенти Родриго Дутерте томонидан айтилган.

Давао шаҳрида ўтган конференцияда сўз олган Родриго Дутерте «келажак авлод учун», «Филиппиннинг уч миллион гиёҳван моддага тобе одамларининг» жазосини беришини билдирган.

«Германиянинг Гитлери бор эди, энди Филиппинда мен бўламан», — деган президент. Уни эндиликда гиёҳванд моддаларга қарши қонунни бузгани учун уч мингдан ортиқ одамнинг ўлимида айблашмоқда.

erdogan-1

Туркия президенти Режаб Эрдўғон Гитлер билан учинчи рейхни “самарали ҳукумат”нинг  мисоли қаторида 2016-йилнинг январида айтган эди. Унда турк дипломатлари лидерининг айтганларини нотўғри тушуниб қолмаслиги учун у бошқа нарсани айтмоқчи бўлганини билдиришга улгиришган.

Бироқ жорий йилнинг ноябрида Эрдўғон қайтадан Гитлер билан солиштирилиб, бу сафаргисида у Исроил сиёсатини Гитлер билан қиёслаган.

Туркия президентини эса учинчи рейхнинг лидери билан солиштиришади. 2016-йилнинг майида Берлиндаги турк элчилигининг деворида Гитлер секин асталик билан Эрдоғанга айланиб бораётгани акс эттирилган суратлар пайдо бўлган. Суратда «У қайтиб келди» деган ёзув бўлган.

Муаллиф: Александра Титова