Қозоғистонлик интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқлар билан «Гугл»нинг хизматлари ишламай қолганини 16-декабрь куни кечда хабар қилишган ― бу куни мустақиллик байрами нишонланаётган бўлган. Ижтимоий тармоқларнинг ишлашига тўсқинлик Мухтар Аблязов «Ютуб» орқали бевосита эфирда суҳбат қилгандан кейин юзага келган.
Қозоғистоннинг Vlast.kz интернет нашри ёзишича, оммабоп ижтимоий тармоқларнинг ишлаши маҳаллий соат бўйича кечки саккизларда ночорлай бошлаган. Сайтлар компьютерларда ҳам, телефонларда ҳам очилмай қолган.
Қозоғистоннинг интернет провайдерлари ва матбуот ҳамда алоқа министрлиги юзага келган вазият бўйича изоҳ бермаган.
Ижтимоий тармоқларнинг ишлашига тўсқинлик «Бәсе» маълумот портали мухолифатчи Мухтар Аблязовдан «Ютуб»да бевосита эфирда интервью олгандан кейин 16-декабрь куни кечда пайдо бўлган. Юқорида айтилган видео сервис ҳам Аблязовнинг интервьюсидан кейин қозоғистонликларга етарли даражада бўлмай қолган.
БТА банкининг собиқ хўжайини ва қувғин қилинган сиёсатчи Мухтар Аблязов бу вақтгача яқинда «Либерасьон» француз газетаси билан суҳбатлашган эди.
Француз журналистлари билан бўлган суҳбатида у давлатдан ўз фаолларини суд орқали қайтариб олишини ва Қозоғистондаги мухолифатни молиялашини билдирган.
Шунингдек, 2005-йили Қирғизистондаги мухолифатни молиялаштириб, 24-мартдаги инқилобни амалга оширишга ёрдам кўрсатганини айтган. Унинг сўзларига кўра, у Қирғизистон «Қозоғистонга намуна бўлсин деб», уни демократизациялаш учун мухолифатга пул берган.
Аблязов 90-йиллар охирида Қозоғистонда энергетика, енгил саноат ва савдо министри лавозимида ишлаган. У 2000-йиллар бошида Назарбаев сиёсатига норозилигини айтиб, Қозоғистондаги мухолифатни молиялаштира бошлаган.
Унга қарши кейинги жиноий иш 2009-йили қўзғалган, у БТА банкнинг давлатга ўтказилишида товламачилик қилди деб айбланган. Шундан кейин мухолифатдаги сиёсатчи Қозоғистондан қочиб чиқиб, узоқ вақт давомида Буюк Британияда яшаган.
Муаллиф: Анна Лелик
Сурат: Жанара Каримова, Vlast.kz