0,01 сониядан эртароқ: Рубик кубигини йиғиш рекорди янгиланди

669

Рубик кубигини йиғишнинг жаҳон рекордини австралиялик талаба Феликс Земдегс янгилади. У кубикни 4,73 сония ичида йиғди, бу аввалги рекорддан 0,01 сония тезроқ.

Рубик кубигини йиғишнинг янги рекорди 20 ёшдаги австралиялик Феликс Земдегсга тегишли, у энг оммабоп ўйинчоқни 4,73 сония ичида йиғиши керак.

Собиқ чемпион — 20 ёшдаги голландиялик Матс Валк ҳам мусобақада иштирок этиб, Феликс билан елкама-елка ўтирган.

Кубни йиғиш тасвирга олинди — бироқ у австралияликнинг қўлини жуда тез ҳаракатидан базўр улгурди.

2010-йили Феликс Земдегс 3x3x3 ва 4x4x4 ўлчамидаги Рубик кубикларини терган. У топшириқни 9,21 ва 42,01 сониялар ичида бажариб, дастлабки жаҳон рекордини қўйган.

Феликснинг ҳисобида 40дан ортиқ дунё рекордлари бор — у Рубик кубигини йиғиш бўйича мусобақаларга 12 ёшидан бери иштирок этиб келади.

Рубик кубиги — дунёдаги энг оммабоп ўйинчоқ бўлиб ҳисобланган механик бош қотирма. Кубикни скульптор ва архитектура бўйича ўқитувчи Эрнё Рубик 1975-йили ўйлаб топган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: ABC News