Бишкек мэриясининг қошидаги мувофиқлаштирувчи комитет барча мактабларни 12 декабрь ўтгунга қадар ёпишга қарор қилди. Бунга ўқувчилар орасида ОРВОнинг кенг ёйилиб кетиши сабаб бўлди.
Мэриянинг матбуот хизматидан билдирилишича, ОРВО бўйича вазият кучайиб кетгани сабабли пойтахт мактаблари 12 декабрь сўнгигача ёпилади.
“Мажлисда ўқув жараёнининг етти ўқиш кунига, бошқача айтганда декабрнинг бешини 12си билан қўшиб ҳисоблаганда тўхтатиш карори қабул қилинди. 35 мактаб ўз ишини тўхтатди”, — дея тасдилади Kloop.kgга санэпидназоратнинг директори Артур Буюклянов.
Карантиннинг бола боғчларига алоқаси бўлмайди ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилига таъсир кўрсатмайди — уларни камайтириш режалаштирилмаган.
Санэпидназоратнинг шаҳар марказининг директори Артур Буюклянов Kloop.kgга берган интервьюсида ҳозирги вазиятни эпидемия деб аташ тўғри эмаслигини айтди. Унга кўра бу эпидемия эмас, балки бу касалликка чалинганларнинг мавсумга кўра кўпайиши.
ОРВО — бу оғир нафас олиш йўлларидаги вирус касали, халқ тилида шамоллаш деб аталади. Ўтган ойда Бишкекда 1000дан ортиқ киши касалхонага ётқизилган, уларнинг 805 нафари — тўрт ёшгача бўлган болалар.
Муаллиф: Метин Джумагулов