ОАВ: МХДХ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчисини Атамбаевни танқид қилган сатира учун тергов қилди

679

Иссиқкўл вилоятининг турғуни Жоомарт Жамгирчиев Миллий хавфсизлик бўйича давлат хизматининг вакиллари уни ”Фейсбук”даги МУРЧ сатирик саҳифасига “алоқадорлиги” учун сўроқ қилишганини айтди.

Жамгирчиев президент Алмазбек Атамбаевга ҳамда бошқа амалдорларга нисбатан қилган сатиралари билан таниқли бўлган “Фейсбук”даги “МУРЧ” саҳифасини юритиб боришда ундан  МХДХнинг ходимлари шубҳаланишаётганини Super.kg нашрига айтиб берди.

Унинг айтишича, махсус хизматларнинг вакилари унинг ўзини ва оила аъзоларини саҳифада эълон қилинган суратлар уларнинг IP-манзили билан боғлангани учун терговга чақиришган.

“Ҳаммамиз бу саҳифа билан алоқамиз йўқ деб тушунтириш хати ёзиб бердик. Кеча мени МХДХнинг Каракол бўлимида такроран 3-4 соат ушлаб ўтиришди”, — деди Жамгирчиев Super.kg билан бўлган суҳбатида.

Қўлланувчининг айтишича, Канат Табалдиев исмли МХДХнинг ходимлари у мухолифатни қўллашини айтган. Жамгирчиев “агарда муҳолифат ҳақида хабар ўқисам, бу мен уларни қўллашимни билдримайди” деб жавоб берган.

“Мен президентнинг ҳам саҳифасига ёзилганман, лекин бу ҳақда Табалдиев ҳеч нарса айтмади. Мен ўзим банкда ишлайман, менга ҳукуматни ёмонотлиқ қилишдан наф йўқ”, — деди у.

Жамгирчиев уйида “Кыргызтелеком”нинг Wi-Fi хизматидан фойдаланишини айтди. У “МУРЧ” саҳифасигагина эмас, муҳолифатнинг бошқа вакилларининг ҳам саҳифаларига ёзилганини қўшимча қилди.

Мақола эълон қилинаётган вақтда МХДХнинг матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

“Фейсбук”даги “МУРЧ” саҳифаси Атамбаевни ҳамда бошқа ҳукумат вакилларини сатира нишонига олган комиксларни кўп эълон қилади.

Ҳозир “МУРЧ”га 6 мингдан ошиқ киши ёзилган.  Саҳифанинг маъмурияти ҳозирча бу янгилик ҳақида ҳеч нарса айтмади.

Аввалроқ президентни қўлловчи Қирғизистон социал-демократия партиясидан сайланган парламент депутати Ирина Карамушкина МХДХни ижтимоий тармоқлардаги президентга танқидий фикрларга эътибор қилишга ундаган.

МХДХнинг раҳбар ўринбосари Рустам Мамасадыков МХДХ бунга жавоб қилиб, текшириб, аниқлаб, Бош прокуратурага натижани ўтказиб беришини айтиб жавоб берган.

Муаллиф: Элмурат Асан