Салянова: Атамбаев Бишкек иссиқлик марказига кўмир етказишда «Прогресс Компани» манфаатини сўраган

791

Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг матбуот анжуманида «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Саляновани куёвини Бишкек иссиқлик марказига кўмир ташиган деб айблади. Салянова эса Атамбаев ўзи  «Прогресс Компани» ширкатининг кўмир сотиб олишга «ёнбосиб», у ҳам қанчалик фойдали етказишларни инкор қилган деб билдирмоқда.

Салянова «Фэйсбук» ўз саҳифасида президент матбуот анжуманида унинг куёви Бишкек иссиқлик марказига ноқонуний кўмир етказишда алоқаси борлиги тўғрисида «ёлғон гапирганини» ёзди.

«Кимни Бишкек иссиқлик марказига ноқонуний кўмир етказишга алоқаси бўлса, у Атамбаевнинг ўзи! 2014-йилнинг сентябрида сўнги йилларда бир манбаадан олиш усули билан кўмири сотиб олинган "Прогресс Компани" ширкатининг манфаатига Атамбаев ўзи донорлик қилгани тўғрисида менга маълумот келган», — деб ёзди у.

Депутат кўмирни керакли сифатда, арзон баҳода «Жезказган Энергосбыт» компаниясини бозорда пайдо бўлишини президент эътиборсиз қолдириб, «Прогресс Компани» ҳисобига унинг сотган кўмири иссиқлик марказига «тўсқинликларсиз» етказилишига ваъда берганини ёзади.

Унинг сўзларига кўра, у бош прокурор бўлган вақтда «Электр станциялари» компанияси етакчисини текшира бошлаган. Энергетика министри Осмонбек Артикбаев масала президентнинг назоратида турганини баҳона қилиб, кўмир етказиш ишига аралашган. Кейинчалик Артикбаев президент ташаббуси билан хизматдан четлатилган.

«Шундан кейин мени номимни ёмон қилиш бўйича аввал бўлмаган ҳамкорлик бошланди. Кейинчалик декабрда Атамбаев мени куёвимга нисбатан ҳеч нарса асосланмаган шубҳаларини очиқ айта бошлаганда мен буларнинг ёлғон эканлигини исботлашга ҳаракат қилдим. Бироқ буни унга кераги йўқ. Президентнинг мени номимни қоралашга бундай енгил муомаласи унинг шахсий манфаатидан хабар бериб турди», — деб ёзади Салянова.

Аида Салянова «Жезказган Энергосбыт» компанияси билан кўмир етказиш тўғрисида шартнома тузган кишилар уни куёвини умуман кўрмаганини ёзади. Бироқ бу вазият ҳукумат уни «шартнома тузишга мажбурлаш» моддаси бўйича айблашига сабаб бўла олган эмас.

Президент аппаратининг бўлим раҳбари Алмаз Усўновнинг фикрига кўра, Салянова Бишкек иссиқлик марказига кўмир етказишнинг бундай йўлларини билгани унинг бу ишга аралашганини исботлаб туради.

«Демак, Салянованинг айтгани бўйича балки унинг куёви кўмир етказишдаги бу ёлғончиликни оиладаги ёлғиз уюштирувчиси бўлса керак, унинг прокурор аёли ҳам аралашганми деган савол берса бўлади», — деди у.

Президентнинг сўзи

1-декабрдаги матбуот йиғинида сўзлаётиб президент Салянованинг турмуш ўртоғи Бишкек иссиқлик марказига ноқонуний кўмир етказишга аралашганини айтди.

«Менга уни куёвининг пора олиши, иссиқлик марказига кўмир етказиши бўйича […] шу ишга аралашгани тўғрисида материаллар келди. Мен Саляновани чақириб, турмуш ўртоғи порахўр эканлигини айтдим […]. Бу материалларнинг бошланиши эди», — деди Атамбаев.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, у Саляновага  ишонган ва буни хато деб ҳисоблайди, сабаби бунинг учун турмуш ўртоғи муҳим бўлган.«Елисеевнинг лицензияси бўйича охирги материаллар ва бошқа нарсалар шуни исботлаб туради», — деди президент.

«Белизгейт» ва Елисеевнинг лицензияси

Президентнинг Аида Салянова билан келишмовчилиги у бош прокурор лавозимини эгаллаб турганда бошланган. Ҳукумат унинг турмуш ўртоғи Бакит Абдикапаровга қарши икки жиноят ишини қўзғаган.

Жиноят ишларидан бири Бишкек иссиқлик марказига «сифатсиз кўмир» етказиш, иккинчиси «товламачилик» учун қўзғалган — у «Тазалык» муниципал ишхонасининг тергов олдидаги амалдорларидан уларга қўйилган айбни олиш масаласини хал қилиш учун пул олди деб айбланган. Абдикапаров етти йилга шартли кесилган.

Ноябрнинг ўртасида президент Алмазбек Атамбаев МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевни қабул қилган. У президентга «Ата Мекен»нинг уч депутати — Ўмурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянова — 2012-йили «Мегаком» уяли операторининг акцияларини сотишдан моддий манфаатдор деб ҳисоблаган ҳужжатларни берган.

Махсус хизматлар Белиздан келган ҳужжатларга наяниб, улар «Ата Мекен» депутатлари «Мегаком» миллийлаштирилгунча уни акцияларининг ярмидан кўпига эгалик қилган «Southfield Management» компаниясида акциялари бўлган деб ҳисоблашган.

Ўз вақтида Салянова ва қолган икки депутат бу ҳужжатларни соҳта деб эълон қилиб, ҳукумат ҳаракатларини уларни ёмонотлиқ қилиш исботи қатори баҳолашган.

Ноябрнинг охирида бош прокуратура Бакиевлар оиласининг адвокати бўлиб юрган Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини 2010-йили янгиланиши бўйича жиноий иш қўзғаган.

2010-йили Аида Салянова бошқарган Юстиция министрлигига Елисеевнинг лицензияни янгилаш бўйича ариза тушган.

Бош прокуратура адвокатлик лицензия ноқонуний янгиланганини — Юстиция министрлиги ходимлари суднинг ва жиноят ишларининг бор-йўғлиги тўғрисидаги маълумотни кутмаганини, шундан сўнг қонунга қарши ҳаракатларни яшириш мақсадида Елисеевнинг шахсий ишини йўқ қилишганини исботлашга ҳаракат қилишмоқда.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Алмамбет Шикмаматов «Фейсбук»даги ўз саҳифасида Елисеевга нисбатан кучга кирган айбловчи ҳукмлар бўйича расмий маълумот бўлмаганини ёзиб чиқди. У Елисеевнинг лицензиясини янгилашдан бош тортишга асос бўлган эмас деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Анна Капушенко