ЎшДУнинг тиббиёт факультетида ўқиган ҳиндистонлик талаба ўлимининг натижаларидан бири деканнинг хизматдан кетиши бўлди. Талабаларнинг бир қисми буни адолатнинг ғалабаси деб баҳолашади, бошқалари эса ўқитувчи ҳақиқатгўйлиги ва сотилмаслиги учун хизматдан олинди деб ҳисоблашади.
ЎшДУнинг талабалари 13-ноябрни чет ўлкалик талабалар ўз курсдоши Субхам Бангравхни хотирлаб митинг ўтказган кун қатори эслаб қолишди. У касалхонада тўрт кун ётгандан сўнг 12-ноябрда миясига қон қуйилганлиги сабабли вафот этган.
Митингда талабалар университет раҳбариятига бир нечта талабларни қўйишган — унинг ичида ЎшДУнинг тиббиёт факультети декани Роман Калматовни лавозимдан четлатишни ҳам илтимос қилишган. Улар уни Бангравнинг ўлимига алоқаси бор деб ҳисоблашган, сабаби уларнинг сўзларига кўра, декан талабани Ҳиндистонга даволанишга юбормаган.
Митинг натижа берди — 14-ноябрда Калматов ўзини декан лавозимидан бўшатишни илтимос қилди.
Kloop.kg билан бўлган суҳбатда у ўзини Бангравнинг ўлимида айбдор деб ҳисобламаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у вазиятни мураккаблаштирмаслик учун кетган.
Унинг айтишича, университет талабанинг аҳволи учун жавобгар эмас ва ўқув юртининг раҳбарияти унинг касаллиги тўғрисида билмаган.
«Университет Қирғизистон фуқароларига бўладими, чет ўлкалик фуқаролар бўладими барчага сифатли билим беришга мажбур. Уларнинг [талабалрнинг] уларнинг соғлиги ва тиббий томондан хизмат кўрсатиш бўйича айтадиган бўлсак, университетнинг бундай мажбурияти йўқ», — деди у.
У Банграв касалхонага ётқизилгандан бошлаб, ундан ҳар куни хабар олиб турганини, беморнинг аҳволини кузатган шифокорлар билан алоқада бўлганини айтди.
ЎшДУ тиббиёт факультетининг собиқ декани Роман Калматов.
«Субхамнинг оғир ахволдалиги маълум бўлиши билан мен Бишкекдаги Ҳиндистон элчилигига хат билан мурожаат қилдим. Мен уларга талабанинг бошидан ўтаётган воқеалар бўйича хабар бериб, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш министрлигининг санитар авиациясини талабани ватанига тез етказиш учун бўлиб бериш томонидан ёрдам беришни сўрадим. Бироқ давоб бўлмади», — деди у, Kloop.kgнинг журналистларига электрон хатни кўрсатиб.
Калматов талаба фуқаровий авиациянинг оддий самолётлари билан ўлкадан чиқиб кетадиган аҳволда бўлмаганини айтди. Унга қайси томонга борадиган бўлса ҳам йўлда бир қанча алоҳида шароитлар талаб қилинган.
Бангравнинг ҳамюртлари уни Ҳиндистонга тез орада олиб кетишни талаб қилишган.
«Област касалхонасининг шифокорлари агар унинг ота-онаси боласини касалхонадан чиқариб кетиш учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олган мурожаат ҳат юборишса, уни қўйиб юборса бўлишини айтишди. Бироқ бундай хат келмаган», — деди собиқ декан.
Калматов талабалрнинг соғлиги учун Ўшда чет ўлкаликларни ўқитиш билан шуғулланган компания жавоб беришини айтди.
«Биз ҳақиқатда Ҳиндистондан, Покистондан ва бошқа ўлкалардан бизга қандай ҳолатдаги талабалар келишини билмаймиз», — деди собиқ декан.
«Компания айбдор»
Ҳиндистонлик талабаларнинг бир қисми Бангравнинг ўлими учун чет ўлкалик талабаларни ўшга ўқишга олиб келган компания ҳам айбдор деб ҳисоблайди.
Уларнинг сўзларига кўра, фирма билан абитуриентлар орасида тузилган шартнома асосида хизмат кўрсатишнинг тўлиқ пакети — чипта олиб бериш, турар-жой ва таржимон ажратиб бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун талабалар 6 минг доллардан 10 минг долларгача тўлашади.
«Қирғизистонга ўқишга келишимиздан олдин бу ерда яшаб, ўқий олишимизга кўз етадигандай қилиб барча зарур анализларни топширишимиз керак. Компания анализлар натижаси қаноатлантирарли бўлсагина чет ўлкада ўқиш тўғрисида биз билан шартнома тузиши керак», — деди исмини айтгиси келмаган талаба қиз.
Бироқ унинг айтишича, Ҳиндистондан Қирғизистонга келган талабаларнинг кўпчилиги бу анализларни топширмайди. У чет ўлкалик талабаларни олиб келган хусусий фирма нима учун бу шартларни бажармаслигини билмайди.
Мухаммад Вассим билан Бхупендра Кумар Магарде Ўшдаги шундай компанияларнинг бирида ишлайди. Улар талабаларнинг сўзларини инкор қилишди.
«Ҳиндистондан келган ҳар бир фуқаро соғлиги тўғрисидаги маълумотномани кўрсатиши керак. Қирғизистоннинг ТИМи ҳам бошқа ҳужжатлар — паспорт ва ўқишга чақирув билан бирга шундай маълумотномани талаб қилади. Бундай ҳужжат бўлмаса, биз ҳиндистонлик талабаларнинг барчасига унинг ичида марҳум Субхам Бангравга ҳам виза олиб беролмаймиз», — дейишди улар.
Деканни «оппортунистлар хизматдан олган»
Калматов деканлик лавозимидан кетгандан сўнг, талабаларнинг бир қисми ўқитувчини қурбонлик деб ҳисоблаб, уни ҳимоя қилиб чиқишди. Уларнинг фикрича, факультетда саломатлиги ночор талабалрнинг ўқишига у айбдор эмас.
«Бир неча митаам, ўзини-ўзи сайлаб олган [талабалр] етакчилар доктор Калматовни хизматдан четлатишнинг ҳаракатини ва стратегиясини режалаштириб, у бошқа кишига алмаштирилгунча муддатсиз ўқишни ташлашни бошлаб юборишди. Улар оппортунист бўлиб чиқди. Фикрни бир жойга жамлаб иш кўриш ўрнига бегуноҳ деканга қарши туриб олишди», — деб ёзди «Фейсбук»даги саҳифасига олтинчи курснинг талабаси Бойкунта Хазарика.
Kloop.kg билан бўлган суҳбатда Хазарика талабалар Калматовни деканликдан туширганини сабаби — у «пора олмайди» ва билан «сўзлашиб олиш мумкин эмас» деб тахмин қилди.
«У ишлаган вақтда пул учун яхши бахо олиш мумкин бўлмай қолди. У модулларни, чегеримдерди ва имтихонларни топширишни компьютер системасини киритди. Биз тест вақтида қанча [балл] олсак, шунга яраша баҳо оламиз. Ўқитувчилар ҳам автоматлашган тизимга таъсир эта олмайди. Шуниси билан у билимига эмас, "келишувига" яраша топширган талабаларга ёқмай қолди», — деди Хазарика.
Факультет ўқитувчилари ректор Канибек Исаковга мурожаатнома ёзиб, Калматовни ўз лавозимига қайтаришни илтимос қилишди, сабаби улар собиқ деканга қарши даъволари асоссиз деб ҳисблашади.
Декан тарафдорларига босим
Калматов хизматдан кетган куни тиббиёт факультетининг талабалари ва ўқитувчилари ижтимоий тармоқларда уни қўллаб изоҳлар ёзишди.
«Биз норозимиз. ЎшДУнинг ХТФ [халқаро тиббиёт факультетининг] декани Калматовни хизматига қайтаришингизни илтимос қиламиз», — деб ёзди талаба Нажмиддин Койчукулов.
Унинг ёзуви ЎШДУнинг тиббиёт факультетининг талабалари орасида тарқалиб, улар уни изоҳлари билан қўллашди. Бироқ кейинги куни Койчулуков аввалги ёзувини ўчириб, уни «Мен сени севаман, Қирғизистон!» деб алмаштирди.
Kloop.kgнинг редакцияси бу талаба билан боғланганда, у суҳбатлашишдан бош тортиб, қайсидир кўрсатма тўғрисида сўз қилиб, ўқишини «тинчроқ» битириб олгиси келганини қўшимча қилди. Талаба унга ким шундай кўрсатма берганини айтишдан бош тортди.
Талаба Нурлан Нуркулов «Фэйсбук»ўтказилаётганини ёзди. Опузалардан сабабли уларнинг бир қисми Калматовни қўллаган ёзувларини ўчиришган.
«Жамоатчиликка хабар бериб қолайин, севимли нарсалар, усуллар — танишалирин босим остига олиш, опузалар қўлланила бошлади, бахтга қарши тобе кишилар Интернетдаги ёзувларини ўчиришди», — деб ёзди у.
Исмини айтгиси келмаган талабалар Kloop.kgга деканни қўлагиси келганини ва мурожаат қилишини хоҳлашини, бироқ қўрқишаётганини айтишди. Уларнинг маълумоти бўйича Калматовнинг тарафдорларини Ўшдаги МХДҚнинг ходимлари суҳбатга чақиришмоқда.
МХДҚнинг Ўшдаги бўлимидагилар Kloop.kgга талабалр билан бундай «суҳбатлашиш» бўлгани тўғрисида ҳеч нарса билмаслигини айтишди.
«Биз ОАВ билан сўзлашишга ҳуқуқимиз йўқ. […] Биз у тўғрисида [куч тизимлари ходимларининг талабалар билан суҳбати тўғрисида] эшитмаганмиз», — деди исмини айтгиси келмаган ходима аёл.
Декан хизматдан кетганидан бир ҳафта ўтгандан сўнг, ўқитувчиларга ва Ўшдаги жамоатчилик вакилларига «Фейсбук»даги саҳифаси орқали мурожаат қилди. У ўз мурожаатида уларга қўллов кўрсатгани ва ўзи амалга оширган ишлари тўғрисида ёзишгани учун миннатдорчилик билдирди.
«Мен ўз фикрини айтиб, вазиятни тасвирлаб, амалга оширилган иш тўғрисида тўлиқ ёзиб чиққанга, вақт топганларнинг ҳар бирига ва барчасига миннатдорчилик билдириб, бош эгаман. Мен ўзим бунчалик қўллов кутмагандим», — деб ёзди у.
Ҳозир собиқ декан факультетда, бироқ патофизиология бўйича ўқитувчи қатори ишини давом эттирмоқда.
Муаллифлар: Акилай Каримова, Дастан Умоттегин