Юқори Норин ГЭСларининг нархи «икки баробар оширилган»

873

Депутатлар комиссияси Норин областида қурилган ГЭС объектларининг нархи икки марта кўп кўрсатилган деган хулосага келди. Депутатлар ҳукуматдан қурилишга кетган чиқим аудитини ўтказишни илтимос қилишди.

Депутатлар комиссияси Юқори Норин ГЭС каскади объектларининг қурилишига кетган харажатни текширишни якунлади — парламент вакилларининг сўзларининг кўра, чиқаса қурулишнинг тан нархидан икки марта кўплик қилади.

"Юқори Норин гидроэлектр станциялар каскадининг" қурилишига кетган маблағ икки марта кўп кўрсатилгани, бу тахминий порахўрлик кўринишларидан хабар бериши таъкидлансин», — деб ёзилади хулосада.

Депутатлар қурилишга кетган маблағни халқаро аудитдан ўтказишни ҳукуматга ва ундан олинган натижаларга ҳуқуқий баҳо беришни бош прокуратурага топширишди.

Қурилишга умумий 37 миллион доллар (ёки 2 миллиард сом) сарфланган, уларни Қирғизистон Россия билан ГЭСларни қуриш бўйича шартномани бир томонлама бош тортгани сабабли қайтариб беришга мажбур.

Комиссия баҳоларни орттириб кўрсатилишига айрим мисолларни кўрсатди:

«Қирғиз Темир Йўли» ишхонасининг манбааси бўлган «Мостотряд» компанияси вахталик қишлоқни сув билан таъминлаш учун 50 миллион сом олиб, натижада у йўқ бўлиб чиққан.

Икки компания — «Аграм» МЧЖ ва «Энергоактив» ЖАК — махсус ускунани олиб келиш учун 13 миллион сом олишган. Бироқ объектга янги  талкалагыч хўжалик ҳам, 35 кубометрлик бетон аралаштирувчи ускуна ҳам келмаган.

Контейнерлардан вахта қишлоғининг қурилиши квадрат метрига 1300 доллардан баҳоланган, бироқ комиссия қурилишнинг баҳоси — 500 доллар деб ҳисоблайди.

Юқори Норин ГЭС каскади

Каскаднинг қурилиши Қирғизистоннинг энергетика мустақиллигини таъминлаб, иш ўринларини ташкил қилиб, электр қуввати тарифларини арзонлатувчи масштабли энергетик лойиҳа қатори режалаштирилган.

Норин дарёсининг юқори оқимларини энергетик даромадидан фойдаланиш имконияти 1960-йилларда кўриб чиқилган. 1990-йиллар бошида Юқори Норин ресурсларини ўзлаштириш схемаси ишлаб чиқилган.

2012-йили Қирғизистон билан Россия ҳукуматлари Юқори Норин ГЭС каскадини қуриш бўйича шартнома имзоланган.

Шартнома бўйича «Юқори Норин гидроэлектр станциялари» ёпиқ ҳиссадорлик жимияти тузилиб, унда бир хил улушда Россиянинг «Русгидро» давлат компанияси ва Қирғизистоннинг «Электр станциялари» эгалик қилишган.

Маблағ Россия томондан келиб, Қирғизистон солиқ ва божхона томондан имтиёзлар билан таъминлаб, шу билан бирга майдонни қурилишга тайёрлаб бериши керак эди. Қирғизистон умумий 30 миллион долларлик икки транш олиб, унинг 37 миллиони сарфланган.

4 гидроэлектр станциядан иборат каскаднинг қурилиши 2 йил — 2013-йилдан 2015-йилгача олиб борилган — ва режа бўйича 2019-йили битиши керак эди. Бироқ Россия молиялашни тўхтатиб қўйганлиги сабабли Қирғизистоннинг парламенти шартномани денонсациялаб, лойиҳа тўхтатилган.

Энди Қирғизистон шартнома бўйича Россия кўрган 37 миллион доллар зарарни тўлаб бериши керак. Қирғизистон ҳукумати пулни тўлаб беришга ваъда берди, бироқ аниқ муддатини айтмаган.

Муаллиф: Хлоя Гейне