Ўшда бепул Wi-Fi билан автобуслар юради

776

Ўш автопаркида Россиядан келган бепул Wi-Fi ва электрон чипта ҳисобловчи ускуналар ўрнатилган 30 янги автобус пайдо бўлди. Автобуслар айрим йўналишдаги маршрут таксиларининг ўрнини босиб, Ўшдаги ҳаракатни енгиллаштиради.

Ўш мэрияси йўловчи транспорт ва муниципал автотранспорт ишхонаси агентлигининг автопаркига 30 янги автобус қабул қилди. Автобусларда бепул Wi-Fi ва электрон чипта ҳисоблагичлар ўрнатилади.

Автобуслар Россиядан октябрь ойининг охирида олиб келинган. Уларни сотиб олишга бюджетдан уч миллион еврога яқин маблағ сарфланди.

Муниципал автопаркни кенгайтиришга Европа қайта тиклаш ва ривожлантириш банки насия бўйича Ўш мэрияси яна 23 троллейбус сотиб олмоқчи.

Ўш мэриясининг шаҳар хўжалиги, транспорт ва коммуникация бўлмининг раҳбари Урали Романовнинг сўзларига кўра, маршрут таксиларнинг ҳаракатини ва уларнинг йўналишларини камайтириш билан бирга шаҳар йўловчиларига хизмат кўрсатиш учун янги автобусларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бўшаган маршрут таксилар янги йўналишларга жўнатилади.

«Улар [маршрут йўналишлари бўйича йўловчи ташиган хусусий компаниялар] билан тузилган шартнома бўйича муниципал автобуслар келганда уларнинг йўналишларига ўзгартириш киритишга ҳуқуқимиз борлиги кўрсатилган пункт бор. Биз уларга бу йўналишлар бўшатилиши керак эканлиги тўғрисида огоҳлантирдик. Шу сабабли бу бўйича келишмовчилик юзага келмайди», — деди у.

Олиб келинган автобусларга «Евро 4» класидаги мотор ўрнатилиб, имконияти чекланганлар учун махсус пандуслар мавжуд.

Ҳайдовчилар автобусни бошқаришга, хизмат кўрсатишга ва майда таъмирлаш ишларига ўргатилади.

Ўш автопаркига 2012-йили Хитойдан 65 автобус келган. Бироқ ҳақиқатдан уларнинг ҳозир 15тасигина ишламоқда.

Ҳозир бу автобуслар икки махсус маршрут йўналишини олди. №2 автобус жанубий-шарқ томондан шимолий-ғарб томон, № 12 автобуси эса жанубий-шарқ томондан жанубий-ғарб томонга қатнайди.

«Бик интернешнл» маслаҳат компаниясининг маслаҳатчи-эксперти Кубаничбек Асанов Хитойнинг аввалги, Россиянинг кейинги автобусларини солиштирб кўриб, Россияники йўловчилар учун қулай ва ҳозирги стандартларга тўлиқ тўғри келишини белгилади.

У янги автобуслар шаҳардаги йўл тартибини ва бир қатор масалаларини хал қила олишини қўшимча қилди.

«Бу йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг яхшиланиши, йўловчиларга қулайлик, шаҳардаги автотирбандликларни ва турли йўл ҳалокатларини ҳам камайишига ёрдам беради», — деди у.

Муаллиф: Дастан Умоттегин