Россиялик депутатлар аудиовизуал хизматлар фаолиятини чеклаган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Агар қонун лойиҳасини давлат Думаси қабул қилса, Россияда YouTube хизмати ва онлайн-кинотеатрлари таъқиқланиши мумкин.
Давлат думасининг депутатлари Андрей Луговой ва Шамсаил Саралиев профессионал контентининг 20 фоиздан ортиғи чет ўлкаликларга тегишли бўлган аудиовизуал хизматларни таъқиқлашни таклиф қилишмоқда.
«Аудиовизуал хизматлар»нинг таркибига барча онлайн кинотеатрлар тўғри келади, «Коммерсант» нашрининг фикрича, YouTube видехостинги ҳам қўшилади. YouTubeда фойдаланувчилар «ўзлари тайёрлаган нарсани» — бошқача айтганда ўзлари тасвирга олган видео лавҳаларни чиқаришади.
«Коммерсант» агар қонун лойиҳаси давлат Думасида қўллов топса, унинг таъсирига YouTube ҳам учраши мумкин деб ҳисоблайди.
Нашрнинг ёзишича, видеохостинг россиялик фойдаланувчиларнинг умумий трафигининг 30 фоизини эгаллайди, унинг ёпилиши алоқанинг кескин ночорлашишига ва алоқа операторлар хизматининг қимматлашига олиб келиши мумкин.
ВВС радиоси алоқа ва умумий коммуникация министрлигига таяниб, YouTube видеохизмати таъқиқланмаслигини, сабаби видеохостинг «бу қонун лойиҳасига алоқадор эмаслигини» ёзди.
«Биз YouTube чекловга дуч келади деган сўзларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмайди деб расмий турда айта оламиз», — деди алоқа министрининг ўрин босари Алексей Волин.
YouTube америкалик видеохостинг бўлиб ҳисобланади, унда фойдаланувчилар колдонуучулук да, кесипкөй да мазмунду жойлаштиришади.
2016-йилнинг бошида Россия ОАВда чет ўлкалик томонларнинг улушини чеклаган шундай мазмундаги қонун лойиҳаси қабул қилинган. Бу қонун лойиҳасига кўра, 20 фоиздан ортиғи чет ўлкаликларга тегишли компанияларга аккредитация бериш таъқиқланади.
Қирғизистонда ОАВдаги чет ўлкаликларнинг улушини чеклаган қонун лойиҳаси ҳозирча қабул қилинмаган, бироқ парламентдаги биринчи ўқишда ёқтирилди. Бу қонун лойиҳаси ОАВ вакилларининг норозилигига учраб, улар ҳукумат уйининг олдига митингга ҳам чиқишди.
Бу қонун лойиҳаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари юристларнинг танқидини ҳам юзага келтирди. Уларнинг фикрида бу сўз эркинлигини чеклайди.
Муаллиф: Алина Пак