Бишкекдаги ОРВО: етти мактабга карантин киритилди, шифокорлар ҳафтасига олти кундан ишлашмоқда [+ касалхонада нима қилиш керак]

873

Бишкекдаги шифокорлар ОРВО билан оғриганлар кўпайиб кетаётгани сабабли олти кунли иш тартибига ўтишди. Етти мактабда карантин эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш министрлиги касаллик мавсумий бўлганлиги сабабли эпидемия тўғрисида эълон қилишга ҳозирча эрта деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш министрлиги ноябрда оғир вирусли респиратор касаллиги (ОРВО) кўпайганини таъкидлади. Бироқ касалликнинг кўпайиши мавсумий бўлганлиги сабабли умумий карантин эълон қилинмайди.

Бишкек мэрияси ҳозир шаҳарда ОРВОдан 10 мингдан ошиқ киши жабрланаётганини билдирди. Беморларнинг 60 фоиздан ортиғи — 14 ёшгача бўлган болалар. Соғлиқни сақлаш министрлигидагилар эпидемия тўғрисида айтишга ҳозирча эрта эканлигини, сабаби касалликнинг тарқалиши белгиланган чегарадан ошмаганини айтишди.

«Бугунги кунда эпидемия кўрсаткичдан ўтмаган ва беморлар билан тез ёрдам чақирганлар кўпайганига қарамай, бу эпидемия тарқалмоқда дегани эмас. Ҳозирча касалликнинг мавсумий кучайишигина сезилмоқда», — деди Kloop.kgга соғлиқни сақлаш министрлигининг вакили Елена Баялинова.

Бишкекдаги шифокорлар вазият кескин бўлганлиги сабабли олти кунлик иш режимига ўтишди. Бундан ташқари якшанба кунлари 9:00дан 15:00гача оилавий шифокорларнинг назорати уюштирилади. Вирусли касалликларнинг эдемиология мавсуми битгунча шифокорлар мана шундай тартибда ишлашади.

Тез ёрдам станциясига ҳар куни ОРВОнинг ўтиб кетиши сабабли 100га яқин чақирув келади.

Тез ёрдам марказий станциясининг жонлантириш бўлими раҳбари Егор Борисов ҳозир ОРВО кучайганини тасдиқлади.

«Чақирув кўп тушмоқда, биз уларни рўйҳатга олиб, Санэпидемия назорати ва соғлиқни сақлаш министрлигига ҳисобот учун жўнатиб турамиз. Бироқ ҳозирча беморларнинг кўпайиб кетиши ҳам мавсумий касаллик билан боғлиқ. Касаллик ўтиб кетган ҳолларда шифокорлар чақириқ бўйича боришмоқда», — деди у.

Педиатр Бурул Рискулбекова Kloop.kgга ОРВО билан биринчилардан бўлиб иммунитети паст кишилар оғришини айтди.

«Агар организм ҳолсиз бўлса, сурункали касаллиги бўлса ОРВО сабабли бронхит, пневмония, юрак неокардиси каби касалликлар кучайиб кетиши мумкин. Жуда мураккаб сурункали касалликлари бўлмаса, одатда, тумов беш-етти кунда асоратларсиз ўтиб кетади», — деди у.

Рискулбекованинг сўзларига кўра, ОРВОни ўтиб кетиши билан асосан янги уйга кўчиб чиққан яшовчилар мурожаат қилишмоқда.

«Уларнинг уйлари унчали иссиқ бўлмаганлиги сабабли, иссиқ сув ва бошқа шароитлари йўқлиги сабабли улар кўп оғришади, улар уй шароитида даволаниб ёки касалликни ўтказиб юборишади. ОРВОда айниқса болалар шамолласа сўзсиз шифокорга мурожаат қилиш керак», — деди у.

Етти мактабдаги карантин

Бишкекнинг давлат санитар-эпидемиология назорат маркази ўтган ҳафтада ОРВОнинг кучайиши бўйича 34 мактабни текшириб чиқди.

Маҳкама мутахассислари №6, №12, №22, №28, №40, №57, №79 мактабларда ўқувчиларнинг 30 фоиздан ортиғи ОРВО билан оғриб, дарсга келмаётганини аниқлашган.

Давлат санэпид назорат марказининг бош шифокори Артур Буюклянов бу мактаблардаги ўқув жараёнини беш кунга тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

«АКИпресс» матбуот агентилигининг маълумотига кўра, 2-декабрда Бишкек мэрияси қошидаги координация қўмитасининг йиғинида мактаблардаги ОРВОнинг ва тумовнинг олдини олиш бўйича чора кўриш масаласи муҳокама қилинади.

ОРВО билан оғриганда нима қилиш керак?

ОРВО — ўзи соғаядиган касаллик.

Антибиотиклардан фойдаланиб бўлмайди, сабаби вирусли касалликка қарши уларнинг таъсири йўқ.  Тез ёрдамнинг шифокорлари болаларга аспиринни бериб бўлмаслигини таъкидлашмоқда.

Айрим ҳолларда антибиотикни педиатр ёки терапевтгина тавсия қила олади.

Тана ҳарорати бор болалар енгил кийиниши керак. Уларни қалин кийимда сақлаб бўлмайди.

Шифокорлар иссиқни туширувчи кучсиз дорилар билан ва хона ҳароратидаги сувни тез-тез суртиш билан тана ҳароратини туширишни маслаҳат беришади.

Ҳароратни туширувчи дорилар, бурун битишини енгиллаштирадиган томчилар билан спрейларни, йўталга қарши микстуралар билан қайнатмалардан фойдаланса бўлади.

Бетоб бўлиб қолган вақтларда суюқликни: шарбатларни, морсларни ва малина, асал ёки лимон қўшилган илиқ чойни кўп ичиш керак. Касаллик вақтида ҳар куни 3-4 литр суюқлик ичиб туриш зарур.

Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб, уй шароитида ҳам ётиб даволаниш керак. Агар юқорида айтилганларнинг ҳаммаси ҳам ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилган яхши.

Бишкекдаги оилавий шифокорлар марказларининг манзиллари:

  • №1 ОШМ — Фучик кўч., 15;
  • №2 ОШМ — 3-я Линия кўч., 25;
  • №3 ОШМ — Жибек Жолу проспекти, 495;
  • №4 ОШМ— Ибраимов кўч., 181;
  • №5 ОШМ — Кўлбаев кўч., 42;
  • №6 ОШМ— Жукеев-Пудовкин кўч., 83;
  • №8 ОШМ —Чуй проспекти, 40;
  • №9 ОШМ — Курманжан датка кўч., 109а;
  • №10 ОШМ —Бўкўнбаев кўч., 61;
  • №11 ОШМ — Киев кўч., 154;
  • №12 ОШМ — Кривоносов кўч., 206б;
  • №13 ОШМ — Токтогул кўч., 250;
  • №14 ОШМ — Наманган кўч., 28;
  • №15 ОШМ – 6-кичик район, №1;
  • №16 ОШМ — Панфилов кўч., 4;
  • №17 ОШМ — Чон-Арик қишлоғи, Семетей кўч., 152;
  • №18 ОШМ — Тинистанов кўч., 1;
  • №19 ОШМ – 5-кичик район, №16/1.

Муаллиф: Александра Титова