«Кыргызтелеком»: Биз Қозоғистон провайдерларининг «оғир шартларига» рози бўлишга мажбур бўлдик

945

«Кыргызтелеком» компанияси интернет билан таъминлаш бўйича Қирғизистон томон учун фойдасиз шартномани имзолашга қозоғистонлик провайдерлар мажбур қилишганлигини исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Аввал ҳукумат вакиллари компанияга қозоқ интернет-провайдерлари билан яширинча сўзлашиб олиб баҳони асоссиз кўтарди деган айб қўйишган.

Қирғизистон ҳукумати «Кыргызтелеком» раҳбарияти қозоқ провайдерлари билан яширин шартнома тузган-тузмаганини текширишни ҳуқуқ тартибот органларига топширишди.

«Кыргызтелеком»ни депутатлар комиссияси ҳам қирғиз компаниясининг қозоқ провайдерлари билан хуфёна битим тузгани исботланди деб билдирди.

Бу даъвога жавоб қатори компания раҳбарияти интернет қозоқ провайдерлари қўйган «қийин шарт сабабли» қимматлаганини билдирди.

«Кыргызтелеком» маълумотига кўра, 2016-йилнинг июль ойи охирида интернет билан таъминлаш бўйича шартноманинг муддати битган. Қозоғистон ўтказувчиларидан бундан кейин нарх кўтарилгани тўғисида маълумотнома келиб тушган.

Компания сўзлашувларга қарамай, Қозоғистон томон агар баҳолар кўтарилган шартномага имзо қўймаса интернет билан таъминлаш тўхтатилишини хабар қилганини билдирди.

"Кыргызтелеком" ОАЖнинг раҳбариятига тўғри йўлни танлаш осон бўлмаган. Ё вақт етарли бўлмаган, қозоқ провайдерлари жуда агрессив позицияда турган шартда ўз абонентларимизни интернетсиз қолдириш хавфи юзага келиб, сўзлашувни давом эттиришимиз керак эди ёки қийин шартга рози бўлишимиз керак эди», — деб айтилади билдирувда.

Компания депутатлар комиссиясининг даъволарини «нотўғри ёки асил ҳақиқатга тўғри келмайди» деб баҳолади.

Бундан ташқари матбуот маълумотида Қирғизистон операторларининг асосий қисми ҳам янги баҳодаги шартномаларни имзлолагани таъкидланади. Қозоқ провайдерларининг шартига кўнмаганларни «тезликни абонентлар амалда фойдалана олмай қоладиган даражада пасайтиришган».

«Хизмат кўрсатиш сифатини шу даражада ночорлатишга, бундан кейин хизмат кўрсатишни умуман тўхтатиб қўйишга миллий оператор бўлиб ҳисобланган «Кыргызтелеком» ОҲЖнинг албатта, ҳаққи йўқ эди», — деб айтилади билдирувда.

«Кыргызтелеком» ташқи каналдан ажратилса, бир нечта стратегик объектлар — халқаро «Манас» ҳаво майдони, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, давлат маҳкамалари, касалхоналар ва минглаган абонентлар интернетсиз қолар эди.

Қозоғистон интернет-провайдерлари билан тахминий яширин битим

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков 28-ноябрда Қирғизистонда интернетнинг қимматлаши «Кыргызтелеком» билан Қозоғистон провайдерларининг ўртасидаги тахминий яширин битимга алоқаси бор-йўқлигини текшириб чиқишни бош прокуратурага топширган.

Жээнбеков компания чет ўлкалик интернет-провайдерлар билан хуфёна сўзлашиб олгани тасдиқланса, компания менеджерлари жавобгарликка тортилишини айтди.

«Кыргызтелеком»ни депутатлар комиссияси ҳам текширди. КСДПнинг депутати Анвар Артиқов унинг иши натижасида Қирғизистон компаниясининг қозоқ провайдерлари билан яширинча битим тузгани аниқланганини билдирди.

Артиқовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон томоннинг таклифи «кескин формада» бўлмаган, шу сабабли «Кыргызтелеком»нинг раҳбари Эмил Ешеналиев бу масала бўйича сўзлашув олиб борса бўларди, бироқ бундай қилмаган. Бундан ташқари у икки қозоқ провайдлари билан фойдасиз шартномага тезда имзо қўйиб, уларга пул ўтказиб берган.

Интернетнинг қимматлаши

Қирғизистонга интернет-трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Июлда қозоғистонлик провайдерлар Қирғизистон операторлари учун интернет-трафикнинг баҳоси 1 Мб/с учун 12-15 доллардан 30-50 долларгача қимматлашини хабар қилишгандан сўнг Қирғизистонда интернет қимматлаган.

Улар ўз қарорини интернет билан таъминлаган россияликлар баҳони кўтариб юборгани билан тушунтирган.

Ўз вақтида Россия томон Қозоғистонга интернет аввалги баҳо билан, тахминан 1 мибт/сек. Учун 1 доллардан берилаётганини билдирган. Бундан ташқари трафикнинг ўтказилиши учун нарх пасайиши керак эканлигини таъкидлаган.

Қирғизистон томон Ероосиё иқтисодий комиссиясига қозоғистонлик провайдерларнинг тахминий яширин келишув бўйича текширишни илтимос қилиб ариза берган.

Қозоғистонлик ва қирғизистонлик провайдерларнинг икки ойлик сўзлашувидан кейин интернетнининг баҳоси аввалги ҳолатига келган

Муаллиф: Александра Титова