ШИИБ «Дордой»ги томнинг қулашини текширади

785

Бишкек ШИИБнинг ходимлари «Дордой» савдо комплекси таркибига кирган «Алкан» бозорининг томи қулаб тушган факт бўйича текширув олиб борилади. Бозор эгаси жабрланганларнинг барчасининг кўрган зарарини тўлаб беришга ваъда берди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Алкан» бозорининг томи қулаб тушиши бўйича текширув олиб боришади.

«Милиция дастлабки материалларни тўплади. Жиноий иш техник хавфсизлик чоралари сақланмагани бўйича қўзғалади», — деб хабар қилди ШИИБ.

«Алкан» бозоридаги контейнерларнинг устидан томи қулаб тушиши сабабли беш киши жабрланди, уларнинг уч нафари оғир аҳволда Бишкекдаги травматология ва ортопедия бўйича илмий-текшириш марказида (БТжОИИБ) ётган.

«Алкан» бозорининг вице-президенти Чингыз Алканов бозор маъмурияти воқеага боғлиқ «жавобгарликдан қочмаслигини» ва жабрланганларнинг кўрган зарарини тўлаб беришини билдирди.

«Мен ҳозир ким айбдор деган баҳсни бошламоқчимасман. Воқеа бизнинг бозорда бўлди, жабрланганларнинг дори-дармонига барча керакли ҳаражатларини маъмурият ўз зиммасига олади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, бозор маъмурияти бузилган маҳсулотларнинг ҳам нархини ҳам тўлаб берган.

Алканов бозор маъмурияти томни мутахассислар билан бирга текшириб, улар таъмир талаб эмас деб ишонтиришганини айтди.

«Том саккиз йил олдин қурилган. Бизда пудратчилар бор. Биз том ишончли ва табиатнинг барча синовларини кўтара олади деб ўйлаганмиз. […] Қор ёққанда бизга уни мустаҳкамлаш керак бўлган жойлари борлигини айтишди. Биз зудлик билан мутахассисларни чақирди. Улар кўриб чиқишди, ҳозирча шошилинч таъмирлаш ишлари талаб қилмайди дейишган», — деди у.

Томнинг қулаши

29-ноябрда эрталаб «Алкан» бозорида 450 квадрат метр том қулаб тушган. «Дордой»нинг хавфсизлик хизмати вакиллари воқеа сабабини қорни тез эриганидан кўришаётганини айтишди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида том қулаган жойга борадиган кўприк икки кунга ёпилди.

Том қулаганда беш киши жабрланди, уларнинг орасида Қозоғистон фуқаролари ҳам бор. Уларнинг барчаси БТваОИТМга етказилди.

Жабрланганларнинг икки нафари ҳозирча ҳушига келмаган, иккиси жонлантириш бўлимида, бири эса умуртқа патологияси бўлимида ётибди.

Жабрланганларнинг рўйҳати

Я. Ф., 1976-йили туғилган. Касаллик белгиси: бел қисми жароҳатланган.

В. З., 1954-йили туғилган. Касаллик белгиси: чат томондаги қовурғалари синган, товон суяклари синган.

Ж. О., 1978-йили туғилган, Қозоғистон фуқароси. Касаллик белгиси: бош ва мия суяги жабрланган, мияси чайқалган, чаккаси уринган.

Т. Н., 1956-йили туғилган, Қозоғистон фуқароси. Касаллик белгиси: бош ва мияси жабрланган, мияси чайқалган, чап елкаси синган.

А. Касаллик белгиси: бош ва мия суяги жабрланган, бош мияси уринган, оёғиниинг панжалари узилиб кетган, кўкрагига ўтмас буюм урилган.

Муаллиф: Александра Титова