«Белизгейт»: Парламент билан МХДҚ Текебаев «Мегаком»нинг акцияларини сотишга қизиққан ёки қизиқмаганлиги бўйича тортишиб кетишди

718

«Мегаком» акцияларини сотишда ҳукуматни танқид қилган депутатлар қизиқишганини Белиздан келган ҳужжатлар исботлади деб ҳисоблаган МХДҚнинг раҳбари ва бош прокурор булар бўйича парламент олдида маълумот беришди. Парламентдагиларнинг бир қисми текширувдан гумон қилишди. ОАВлари эса Белиздан Қирғизистонга ҳеч ким ҳужжат жўнатмаганини билдиришди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг раиси Абдил Сегизбаев билан бош прокурор Индира Жолдубаева 16-ноябрда парламентда нутқ сўзлади.

Улар Белиздаги Wrobel&Co компаниясининг ҳужжатларини кўрсатиб, улар «Ата Мекен»нинг уч депутати — Ўмурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянова — «Мегаком» уяли операторининг акцияларини сотишда моддий манфаати бўлганини исботлайди деган фикрни айтишди.

Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, ҳукуматни танқид қилган депутатлар 2012-йили Southfield оффшор компаниясининг умумий 22 фоиз акциясига эгалик қилишган. Ўз вақтида бу фирма «Мегаком»нинг 50 фоиз акциясини эгаллаб, ҳукуматнинг маълумоти бўйича ўз вақтида ҳукуматдан қулатилган президентнинг фарзанди Максим Бакиев билан боғлиқ бўлган.

МХДҚ улар топган ҳужжатлар агарда 2012-йили «Мегаком»нинг акциялари 50 миллион долларга сотилиб кетса, Текебаев, Шикмаматов ва Салянова пул олмоқчи бўлганини исботлайди дейишмоқда. Бироқ бу акциялар кейин давлатга олиниб, сотилмай қолган.

Ҳужжатларнинг акниқлигига далил қатори Сегизбаев ундаги депутатларнинг паспорт маълумотларини ўқиб берди. Паспорт рақамлари орасида МХДҚнинг рахбари Текебаевнинг милий паспортининг (ID-картасининг) рақамини айтиб, депутатларда шубҳали ҳаёлларни пайдо қилди.

Депутат Наталья Никитенко халқаро компаниялар миллий паспортлар билан ишлаши мумкин эканлигига гумон қилишмоқда.
Депутат Наталья Никитенко халқаро компаниялар миллий паспортлар билан ишлаши мумкин эканлигига гумон қилишмоқда.

«Ата Мекен»даги Наталья Никитенко халқаро компаниялар миллий паспортлар билан ишлашидан шубҳаланди. У буни «жуда қўпол хато» деб атаб, МХДҚ ҳам, прокуратура ҳам далил келтиролмади деб ҳисоблади.

«Факт тўғрисида айтиш учун маълум бир иш олиб бориб, далиллар тўплаш керак. Бугун МХДҚ раиси ва бош прокурор иш давом этмоқда деб айтишди. Берилган маълумотни факт деб айтиб бўлмайди», — деди у.

«Бир Бол» партиясидан сайланган депутат Чолпон Жакупова депутатларга нисбатан олиб борилган текширувнинг келажаги йўқ ва қонуний эмаслигини таъкидлади, сабаби жиноий иш бўлмаган — акциялар сотилмаган.

Текебаевнинг ўзи шу ҳужжатларни ва «Мегаком» акцияларига боғлиқ барча вазиятларни текшириш бўйича комиссия тузишга депутатларни ундади.

«2010-йили биз оилавий, авлодлар бошқарувидан халос бўлайлик дедик, 2010-йили бунга қайтдик. Бу оддий кўз билан ҳам кўриниб қолди. Биз бунга кўз юмсак ҳам, бу масала ўзидан-ўзи ҳал бўлмайди», — деди у.

Wrobel&Co: Ҳужжатлар юборилган эмас

«Азаттык» радиоси журналистлари Wrobel&Co компаниясининг вакили Вианни Солис билан боғланганда у ўзи ишлаган компания Қирғизистон президентига ҳеч қандай ҳужжат жўнатмаганини айтди.

Wrobel&Co компанияси Қирғизистонга ҳеч қандай ҳужжат жўнатмаганини билдиради. Сурат:       «Азаттык»
Wrobel&Co компанияси Қирғизистонга ҳеч қандай ҳужжат жўнатмаганини билдиради. Сурат: «Азаттык»

«Биз нотариал хизмат кўрсатамиз. Агар Вробел қайсидир ҳужжатга қўл қўйган бўлса, у гувоҳлик учун ёки «Апостиль» штампи билан тасдиқланиши учун қилинган бўлиши мумкин. Биз бошқа компанияларга шундай хизмат кўрсатамиз. Биз уларни [Қирғизистоннинг] президентига жўнатишимиз мумкин эмас. Нотариал хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилган ҳамкорларга биз ҳужжатларни тасдиқлаб бера оламиз», — деди у.

Сегизбаев ҳужжатларнинг аниқлигини айтиб, сирини очолмайдиган ўз маълумот манбааларига таянмоқда. Сегизбаевнинг сўзларига кўра, депутатлар бу ҳужжатлар қандай олинганини албатта билиши шарт эмас.

«Биз ҳужжатларни расмий органдан, муҳри билан олдик. Уни таниб бўлмайди. Агар биз «Азаттык»нинг хабарларига ишонсак, унда ҳуқуқий давлат қуролмаймиз», — деди МХДҚнинг раҳбари.

Жолдубаева ҳозирча ҳеч қандай иш олиб борилмасдан парламент олдида маълумот беришнинг аҳамияти йўқ эканлигини айтди. Унинг сўзига қараганда, Текебаевга, Саляновага ва Шикмаматовга қарши очилган ҳеч қандай иш йўқ, фақатгина текширув бўлмоқда. У парламент текширув натижаси бўйича маълумот сўраши керак деб ҳисоблайди.

Белиздан келган ҳужжатлар

5
Southfield Management Inc. компанияси тахминан Максим Бакиевга тегишли бўлган.

 

 

МХДҚ раҳбари Абдил Сегизбаев 14-ноябрда президент Алмазбек Атамбаевга Белиздаги Wrobel&Co компаниясининг ишонч ҳужжатларини кўрсатди.

Сегизбаевнинг сўзларига кўра, ҳужжатлар Белизнинг расмий органларидан олинган ва тахминан Максим Бакиевга тегишли бўлган Southfield Management Inc. оффшор компанияси тўғрисида маълумотни ўз ичига олган.

2012-йили бу компания «Мегаком» уяли операторининг 50 фоиз акцияларига эгалик қилган ва уларнинг 50 миллион долларга сотишни режалаштирган.

Ҳужжатларга кўра, Текебаевга, Саляновага ва Шикмаматовга компаниясининг акцияларидан 22 фоизи тегишли бўлган ва улар «Мегаком»ни сотишдан манфаатдор бўлишган.

Бироқ Southfield Management Inc. «Мегаком» акцияларини сота олган эмас, сабаби улар давлат фойдасига мусодара қилинган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев