Ўш: Хитой дипломатлари мэрга йўл танламас янги автомашина совға қилишди  

718

Ўш мэрияси Хитой дипломатларидан янги «Тойота Лэнд Крузер 200» йўл танламасини совға қатори олди. Ундан дарров шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаев фойдалана бошлади.

Ўш мэриясининг шаҳар мулкини назорат қилиш бўлимининг раҳбари Мирлан Исраилов «Азаттык» радиосига Хитой дипломатларидан олинган автомашина мэриянинг тасарруфига ўтказилишини билдирди.

Йўл танламайдан ташқари, Ўшдаги Хитой элчилиги шаҳар етакчилигига тез ёрдам автомашинасини совға қилиб, у ҳозир ўтказиб олинмоқда.

Совға қилинган «Тойота Лэнд Крузер» тахминан 2015 ёки 2016-йили чиқарилган. Расмий сайтда бундай комплектациядаги автомашина 4 миллион сомдан 7 миллион сомгача туради.

"Йўл танламас"га олдин мэр Кадирбаевдин хизмат автомашинасида фойдаланган 0001ОА давлат рақами берилди.

Ўш мэриясининг матбуот хизмати бундан аниқроқ изоҳ бермади.

«Прецедент» юридик фирмасининг раҳбари Фатима Якупбаева агар Хитой дипломатларининг совға бергани тўғрисида ҳужжатлар бор бўлса, мэр автомашинадан фойдаланишида ҳеч қандай ноқонунийлик бўлмайди.

Бироқ бу совғанинг ўзи савол туғдирганини қўшимча қилди — Хитой консули бундай совға беришига нима сабаб бўлган экан?

Ўтган йили Кадирбаевни Ўшдаги жамоатчилик кескин танқид қилгандан сўнг у бюджет маблағи ҳисобидан янги автомашина сотиб олишдан бош тортган.

Янги автомашина сотиб олиш тўғрисидаги қарорни мэрия унгача икки йил аввал сотиб олган эски автомашинанинг фойдаланиш муддати тугаганлиги билан тушунтирилган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин

Сурат: Идирис Исаков