Молия министрлиги КТРКнинг икки миллион сомини нима учун олиб қўйганини тушунтирди

708

Молия министрлиги КТРКнинг икки миллион сомини «тежалган маблағ» сифатида олиб қўйди, сабаби давлат бюджетини оптималлаштирди. КТРКнинг етакчиси Илим Карипбеков олинган маблағ «тежалган» бўлиши мумкин эмаслигини, сабаби бу тендер учун ажратилганини айтди.

Икки миллион сомнинг олингани тўғрисида Жамоат телерадиокорпорациясининг раҳбари Илим Карипбеков «Фейсбук» орқали эълон қилиб, унга молия министри билан уч ой давомида телефон орқали боғланолмай иш бўйича киролмаганини сабаб қилди.

Карипбеков КТРКга икки телеканални ускуналар билан таъминлаш учун министрлик олти миллион сом ажратиб берганини ёзган. Тендерда ютиб чиққан компания тўрт миллион сомга ускуна олиб бериш мажбуриятини олган. Карипбековнинг сўзларига кўра, молия министрлиги қолган икки миллион сомни олиб қўйган.

КТРК раҳбарининг билдирувидан кейин молия министрлиги телерадиокорпорациянинг икки миллион сомини нима учун олинганини ўзининг расмий сайтида тушунтирди.

Маҳкаманинг маълумоти бўйича пул бюджет маблағларини тежаш мақсадида чиқимни оптималлаштириш бўйича ҳукуматнинг қарори асосида олиб қўйилган.

Молия министрлиги 2016-йилнинг 2-августида имзоланган фармонга таянмоқда. Унга кўра, бюджет маҳкамаларидан товарларни, ишларни ва хизматларни давлат сотиб олишдан тежаган пулни йиғади.

«Молия министрлигининг ходимлари давлат органларининг чиқасасини, айниқса, давлат телерадиокомпанияларнинг чиқимларини камайтириш бўйича ўзаро қарор қабул қилишмаган», — деб айтилади молия министрлигининг билдирувида.

Маҳкама КТРКнинг директорига Қирғизистон ҳудудида рақамли кўрсатувларга ўтиш дастурини бажариш масалаларини координациялаган ахборот ва умумий коммуникация департаментига мурожаат қилишни маслаҳат берган.

Бундан ташқари матбуот хизмати унга КТРКнинг раҳбаридан министр билан учрашув тўғрисида расмий илтимос келганини билдирди.

Карипбеков олинган пул тежалган маблағ бўлолмайди, сабаби у тендер учун ажратилган маблағларнинг қолган қисми деб ҳисоблайди.

«Бу тендердан қолган икки миллион сомлик қолдиқ умуман тежалган маблағ бўлолмайди, сабаби зарур бўлган нарсанинг кичик қисмига ҳам етмайди», — деб ёзди у.

Унинг ёзишича, олти миллион сом ҳукумат қарори билан Қирғизистонда рақамли теледастурларга ва радио эшиттиришларга ўтиш бўйича дастурни бажариш мақсадида ажратилган.

Карипбековнинг сўзларига кўра, бўлинган маблағга «техник ускуналар» сотиб олиш режалаштирилган.

«Бир телевизор каналини рақамли кўрсатувга зарур бўлган зарур ускунаси учун юзлаган миллион сом талаб қилинади, биз эса ҳукуматга мана шу сумма учун ҳам рози бўлганмиз, бу кичик бўлса ҳам биз учун катта ёрдам эди», — деб ёзди у.

Карипбеков молия министрлиги аввал «секвестирлаш асосида» телеканал бюджетидан 2016-йили 39 миллион сомлик «рекорд суммани» олиб юрганини ёзди.

Муаллиф: Александра Титова