Ёнғин атроф-муҳитга қандай зарар келтиради?

800

Ёнғин ўзи салбий оқибатларга тўла жиддий воқеа бўлиб ҳисобланади. У атроф-муҳитга ва одамларнинг соғлигига анча зарар келтиради. Бу материалда биз ёнғин нимаси билан зарарли эканлигини ва атроф- муҳитга нимаси билан хавфли эканлигини тушунтирамиз.

Муаллиф: Виталий Белошапкин, «Клооп»нинг журналистика мактабининг битирувчиси

Шаҳарларда мунтазам равишда ёнғин чиқиб туради. Одатда, у мулкка ва одам умрига хавфли бўлиб саналиб, бироқ атроф-муҳитнинг ҳолатига таъсир қилган вазият қатори қаралган вақтлар кам учрайди. Ёнаётган бинолар сабабли пайдо бўлган хавфни тушуниш учун ЛИВЕНЬ Kloop.kg сайти билан бирга ифлосланишнинг масштабини кўрсатувчи видео тасвирга туширди:

Ёнаётган биноларнинг ёнидаги тутундан нафас олиш соғлик учун хавфли. Хавфнинг сабаби иссиқ ҳарорат таъсирига учрамаслиги керак бўлган қурилиш материалларининг ва рўзғор буюмларининг тутуни. Ёнаётганда улар азотнинг, гугуртнинг ва фосфорнинг заҳарли моддаларини ажратиб чиқаради, улар ёнғин ўчирилгандан кейин ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Ёнаётганда уларнинг таркиби ўзгариб, номаълум вақтгача таъсир қиладиган узоқ заҳарловчи моддаларга айланади.

Бундан ташқари қурулиш материалларини ишлаб чиқаришда айрим ҳолларда ҳозир ҳам қўрғошин қўлланилади, у ҳам заҳарли модда ажратиб чиқаради.

«Агарда иссиқлик марказларидан ва ёнғиндан ажралиб чиққан бир ҳил ҳажмдаги моддаларни солиштирсак, ёнғиндан ажралиб чиққан заҳарли моддалар табиатни кўпроқ булғайди. Ёнғинга нисбатан иссиқлик марказларининг зарари анча оз» — деди эколог Эмил Шүкүров.

Ёнилғи моддалар ишлаб чиқарилувчи ёки сақланувчи енгил саноат объектларида ёнғин чиққан ҳолларда атроф-муҳит учун қўшимча хавфлар ҳам пайдо бўлади. Тутуннинг катта масштабидан ташқари, ёнилғи модданинг тўкилиши ҳам ўзича қийин бўлади.

1Агар ёнилғи модда ерга тўкилиб кетса, у одатда ўт ўчирувчиларнинг назарига тушмайди. У тупроқ билан сувга аралашиб, ерга сингиб, тупроқни ҳам, унинг остидаги сувни ҳам яроқсиз ҳолатга келтиради. Шундай қилиб, ёнилғи моддасининг бир литри 20 литрдан 200 литргача миқдордаги сувни фойдаланиш учун яроқсиз қилади. Унинг ўзини-ўзи тозалаши 3 йилдан 10 йилгача вақт талаб қилади.

Атроф-муҳитга аралашган чиқиндиларнинг зиёни ва соғлиқ учун кўрсатган таъсирини камайтириш учун биноларда органикасиз моддаларни иложи борича камроқ сақлаш таклиф қилинади. Масалан, пластик буюмларни унинг ичидан ёнмаса ҳам болалар учун хавфли бўлган пакетларни, шишаларни, ўйинчоқларни камроқ фойдаланиш керак.

Видео: Виталий Белошапкин, Тилек Бейшенали ўғли