Азамат Омүралиев: 61-мактабга тегманглар

741

"Фикр" рубрикасида чоп этилган материаллар муаллифнинг шахсий позициясини акс эттиради.

Мен Бишкекдаги 61-мактабни тамомлаганман. Мени у билан боғлиқ икки масалам бор эди.

11540837_875302942517606_4892696407554359668_n-3-200x130
Kloop.kgнинг редактори Азамат Омуралиев

Биринчиси билан мен катта синфга кўсиб, биринчи сменада ўқий бошлаганда тўқнашдим. Пойтахтдаги аксарият мактабларда дарс эрталабки 8да бошлнса, бизда 7да бошланар эди. Гап уйқуга тўймай қолганимда эмас — фақатгина кўчада қушлар энди сайрай бошлаганда, қўёш эндигина кўтарилиб келаётганда ўсмир бола учун 6да туриш қийин эди.

Иккинчи масала, мана шу эрталабки қийналишимга қадар икки йил аввал бошланди. Ўрта мактабда бошқаларга ёқувчи бола эмас эдим — кеч кирганда футбол ўйнамай, ён дафтарча билан қалам ушлаб ёлғиз ўтирсанг ҳаммага ёқиш қийин бўлар экан. Бошқаларга ёқмаган барча болалар каби мен ҳам тенгдошларим билан келишолмасдим, аниқроғи биров билан.

Албатта, у ёшига нисбатан катта кўринар эди. Олтинчи синфдаёқ кўриниши 16 ёшлига ўхшаб, мактаб ёнидаги қор босган далада оёқ излари қолар эди. Тенгдошларимни кўпи мени қандай ёқтирмаса, уни ҳам шундай ёқтиришмас эди. Бироқ унинг ўзгачалиги бор эди. Унинг бўйи узунроқ,  ўзи салобатли ва кучли эди.

У бошқаларнинг жиғига тегиб турарди. Албатта — айниқса менга. Мени оқ кўйлагимга кўм-кўк сиёҳли маркер билан бир нималарни ёзиб ташлар эди. Жисмоний тарбия дарсларида энг ноқулай вақтда  шимимни тушириб юборар эди. Бошини баланд кўтариб юрар эди. Ҳеч қачон ортига қарамас эди.

Вақт ўтди. Мен атрофимдагилардан дўст тутдим, у эса ўқишдан ҳайдалди. Унга нима бўлганини билмайман. Унга нисбатан кек ҳам сақламадим. У ҳам менга нисбатан кек сақламаса керак деб умид қиламан.

61-мактабнинг бу даврларга нима алоқаси бор? Қизиғи шундаки, ота-оналарнинг, ўқитувчиларнинг ва директорларнинг ҳеч қандай аралашуви бизга ёрдам берган эмас — депутатларнику инчинун. Уни жазоламоқчи, балки ўқишдан ҳайдашмоқчидир, бироқ мен нима бўлардим?

Менга йил давомида ўчакишиб, сўнг паст баҳолари учун бошқа мактабга ўтказилгани менга ёрдам бергани йўқ. Менга атрофимда яхши одамлар бўлгани ёрдам берди. 61-мактабда саралаш кучли бўлган — у ўқишга қабул қилишга алоқаси бўлмаган (майли, бу ерда порахўрлик бўлган дейлик: бундай нарса йўқ бўлган Қирғизистон давлат институтини кўрсатингларчи). Бу мактабда табиий танлов иш олиб боради. Қўлингдан келмайдими? Кет. Ўқигинг келмайдими? Кет. Уйқуга тўймаяпсанми? Ҳаёт шу.

Натижада ўқишга интилган ва билими яхши — тарбияли, фахрли ва очиқ фикр юритган болаларгина ўқишда қолишади. Феъл-атвори қийин ва ҳаммага ҳам ёқавермаган болалар. Мен ёққан болалар.

Ҳар йили қийналмай, олтин сертификатларнинг учдан бирини олиб юрган болалар. Бировнинг ёрдамисиз энг яхши халқаро олий ўқув юртларига ўтиб юрган болалар. Кўзида олов чақнаган болалар. Вақти келиб бу ўлкани ривожлантирадиган болалар.

Майли, ўқитувчиларни, директорларни ва ўқув бўлими раҳбарларини ишдан четлатдинглар дейлики. Бироқ хусусий мактаб — ҳайрия эмас, у тадбиркорлик. Кейин табиий ҳолда бундай мактаб талабларини ва сифат стандартларини пастлатишга мажбур бўлади. Отаси бой болаларнинг барчасини кўзида менинг синфдошларим ва дўстларим юрагига ёруғлик берган олов бўлмайди. Отаси бой болалар эса — тадбиркорликнинг барча турига қизиқишади.

Албатта, бу янги хусусий мактаб олтин сертификатларнинг учдан бирини ололмай қолади.

Битириши билан МДУга ёки Европанинг энг яхши ўқув юртларига ўта оладиган болаларни чиқара олмайди.

Бизга шу керакми?

Мактабни ўз ҳолига қўйинглар. У депутатларнинг барчасига нисбатан давлат учун кўп нарса қилмоқда. Ундан кўра конституциянинг янги лойиҳасини ўқиб чиқиб, 11-декабрдаги референдумга бориб келинглар, фойдаси кўпроқ бўлади.