Жулиан Ассанж зўравонлик иши бўйича сўроқ қилинди

672

Швед прокурорлари икки волонтёр аёлни зўрлаганликда айбланаётган WikiLeaks сайтининг асосчиси Жулиан Ассанжни сўроқ қилди. Ассанж айбловни инкор қилиб, бироқ тергов билан ҳамкорликка тайёр.

Жулиан Ассанж зўравонлик тўғрисидаги иш бўйича 14-октябрда Лондондаги Эквадор элчилигида швед прокурорларининг саволларига жавоб берди.

Швед прокуратураси Ассанжни WikiLeaksнинг кўнгилли ёрдамичиси бўлган икки аёлга жинсий зўравонлик кўрсатганликда айбланмоқда. Ассанж айбловни барчасини инкор қилди.

«У [Ассанж] швед прокурорларига баёнот беришга имконият берилганидан жуда қувончда. У жуда  қаттиқ тайёрланган, у ўз баёнотини эълон қилади ва [тергов билан] тўлиқ ҳамкорлик қилади», — деб билдирди BBCга Ассанжнинг адвокати Пер Самуэлсон.

Элчиликда Ассанж яшаётган Эквадорнинг ҳукумати адвокатни терговдан четлатди.

«Эквадор ҳукумати мени мижозимни мен ўша ерда бўлишим ҳақидаги истагини инкор қилишган», — деб хабар қилди СамуэлсонThe Guardian нашрига .

Сўроқдан кейин прокурорлар текширувни давом эттириш қарор қабул қилишади. Reuters маълумот агентлигининг ёзишига қараганда, швед прокуратураси Ассанжнинг ишини тўхтатишга қарор қилса ҳам, у гаров қўйиб бўшатишни британликлар қўйган шартини бузгани учун қамоққа олиниши мумкин.

Жулиан Ассанж — WikiLeaks ресурси асосчиси, унда ҳар қандай яширин материаллар ёритилиб, уларнинг орасида Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги ҳарбий тўқнашувлар тўғрисида ҳужжатлар бор.

2010-йили Швеция ҳукумати зўравонликда айьланишган иш бўйича  Ассанжни тўхтовсиз экстрадициялашни талаб қилган. WikiLeaksнинг асосчиси у ҳозирда Лондонда юрган. Британия суди уни экстрадициялаш тўғрисида бир йилдан кейингина қарор қабул қилган.

2012-йили Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчилигида сиёсий бошпана олиб, ҳозир ҳам ўша ерда яшайди.

Муаллиф: Алина Пак