Қирғизистонликлар Жанубий Кореядаги Dota 2 бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни олишди

881

Қирғизистон жамоаси Жанубий Кореядаги Dota 2 ўйини бўйича турнирнинг финалига чиқди. У иккинчи ўринни олиб 17 минг  доллар олди.

Жанубий Кореяда World Electronic Sports Games 2016 турнири бўлиб, Осиё квалификацияси натижасида чемпионатнинг LAN-финалларининг сўнги 6 иштирокчиси аниқланди. Уларнинг орасида қирғизистонлик NoLifer5.Reborn жамоаси ҳам бор, у иккинчи ўринни эгаллаб, 17 минг доллар олди.

Жанубий Кореядаги турнир қирғизистонлик Dota 2 ўйинчилари учун дастлабки масштабли танлов бўлди. Жамоа менеджери Александр Польшиннинг сўзларига кўра, жамоа турнирнинг кумуш медалини ютиб олди, бироқ бошида энг яхши олти ўйинчининг қаторига киришгагина умид қилган.

Бектур Кулов Runec деген ник билан ўйнайди. У керрининг иш вазифасини бажаради — унинг қаҳрамони душманга қисқа муддатда катта зарар келтира олади.
Бектур Кулов Runec деген ник билан ўйнайди. У керрининг иш вазифасини бажаради — унинг қаҳрамони душманга қисқа муддатда катта зарар келтира олади.

Жамоа раҳбари Бакит Эмилжанов олтин медаль ютганлардан бошқаларнинг барчаси бир стратегиядан фойдалангани учун биринчи уч ўйинчининг қаторига қўшилиш мумкин бўлди дейди.

«Биз рақибларимизни кўп таҳлил қилдик ва улар билан ўйнаётиб улар учун икки кучли қаҳрамоннинг тактикасини қўлладик — улар учун яхши саппортларни танладик [жамоага ёрдам беришга бағишланади]. Ана шу стратегия ёрдами билан биз ғолиб бўлдик, рақибларимиз аксинча, кўп ресурсларини ютқизишди», — деди Бакит Эмилжанов.

Дуулат Субанкулов Stormc4t mid position ролида — бу марказий босқинчи ўйинчи.
Дуулат Субанкулов Stormc4t mid position ролида — бу марказий босқинчи ўйинчи.

NoLifer5.Reborn менеджери Александр Польшин совринни жамоанинг ривожланиши учун сарфламоқчи.

«Совринли пулни биз жамоанинг ривожланишига сарфлаймиз, биз катта муваффақиятларга эришишни режалаштирмоқдамиз», — деди Польшин.

Жонни Ри Blizzy оюнда support — бош қаҳрамоннинг ёрдамчиси.
Жонни Ри Blizzy оюнда support — бош қаҳрамоннинг ёрдамчиси.

Александрнинг сўзларига кўра, пул ютиб олишдан ташқари улар Хитойдаги турнирга йўлланма ҳам ютиб олишди, у ерда энди бир ярим миллион долларлик мукофот учун курашишади. У жамоа ҳомийларнинг ёрдамига мухтож эканлигини қўшимча қилди.

«Бундан кейин ўз кучимизга ишонавермай, ҳамкорларимизга таяниб, ҳомийлардан қандайдир ёрдам олсак яхши бўлар эди», — деди у.

Жамоанинг алоҳида сайти йўқ, «Вконтакт» ижтимоий тармоғидагина бор. Халқаро турнирларга иштирок этган вақтда чиптага ва яшагани керак бўлган пулни жамоа ўз кучи билан тўплайди.

NoLifer5.Reborn жамоасида беш ўйинчи бор:

Жамоа капитани Бакит Эмилжанов ва ўйинчи Жонни Ри саппорт — бош қаҳрамонларнинг ёрдамчилари қатори вазифа бажаришади. Илгиз Жунушалиев «оффлайн» ўйнайди, унинг вазифаси — ўз имкониятларидан фойдаланиб, мағлуб бўлмай ўйинни давом эттириб, ўйиндаги пулни ва балларни тўплаш.

Дуулат Субанкулов — жамоанинг марказий ўйинчиси, Бектур Кулов эса — керри, унинг қаҳрамони рақибларига қисқа муддатда катта зиён келтира олади.

Муаллиф: Марат Абдикаликов