"Азаттык": "Оқ уй"дан судларни ким назорат қилади?

830

 Депутат Канатбек Исаев президент аппаратининг ходимлари судларнинг ишига аралашиб, бошқараётганини айтиб чиқди.

Мақоланинг асли «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

Президент аппарати бундай маълумотларни инкор қилиб, депутатни ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда.

Яқин вақтдан буён ҳукуматга қарши билдирувлар билан чиқаётган депутат Канатбек Исаевнинг сўзларига кўра, ўлкадаги аҳамиятли ишлар бўйича суд қарорлари оқ уйнинг кўрсатмасисиз қабул қилинмайди:

- Бироқ биз ҳуқуқий давлат ҳам қуролмаяпмиз. Судлар мустақил қарор чиқармай, Оқ уйдаги бўлим раҳбари Манас ва унинг ўринбосари Алмаз деган йигит қандай қўнғироқ қилса, шундай қарор чиқаришади. Мен ҳазил-рост қилиб ҳам айтдим, шунча судга маош тўламай, қисқартириб, котибларни қолдириб қўйялик деб. Сабаби суд қарор асосида қарор қабул қилолмагандан кейин уларни нима кераги бор? Бугун буюртма ишлар билан гуноҳи йўқ ёки айби исботланмаган одамлар узоқ муддатга қамалиб кетаётганини кўрмоқдамиз.

Депутат айтган одамлар президент аппаратини суд ислоҳоти ва қонунийлик бўлими раҳбари Манас Арабаев ва МХДҚ қошидаги порахўрликка қарши курашиш маҳкамаси ходими Алмаз Маткасимов эканлиги маълум бўлди. Маълумотларга кўра, Маткасимов Коррупцияга қарши кураш хизматидан президент аппаратига вақтинча жўнатилиб, ишлаб келган.

Исаев Оқ уйдаги бу ҳодимларнинг кўрсатмасини бажармаган судьялар хизматдан ҳайдалаётганини қўшимча қилди.

Бироқ президент аппарати депутат Исаевнинг билдирувини инкор қилмоқда. Давлат раҳбари аппаратининг суд ислоҳоти ва реформаси ва қонунийлик бўлимининг раҳбари Манас Арабаевнинг “Азаттык”қа билдиришича, халқ вакили айтган даъволар асоссиз:

- Мен Алмаз Маткасимов номли одамни танимайман. Биз қандай қилиб буйруқ бера оламиз? Ҳар бир судья президент фармони билан тайинланган ва Конституция бўйича ҳеч кимга тобе бўлмай ишлайди. Канат Исаев барчага осилмоқда. Балким Бош прокуратура унга нисбатан жиноий ишни жонлантиргани учун шундай қадамга бормоқдами, мен тушунмаяпман.

Президент аппаратидан Алмаз Маткасимов номли одам ишламаслигини билдиришди. Айримлар уни ҳаётда йўқ “афсонавий қаҳрамон” деб айтишди.

Депутат Исаевнинг баёноти бу вақтгача айтилган сўзларни қайтадан қўзғади. Бу вақтгача айрим маълумот манбаалари Алмаз Маткасимовни суд тизимининг "яширин куратори" деб атаб, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Икрамжан Илмиянов билан яқин муносабатда эканлигини ёзишган эди.

Шу билан бирга, Алмаз Маткасимов президент аппарати 2013-йили тузган судларнинг жавобгарлигини кўтариш эксперт гуруҳнинг аъзоси бўлгани тўғрисидаги ҳужжатларни кўрса бўлади. МХДҚ эса Маткасимов деган ходим тўғрисида маълумот беришдан бош тортди.

Олий суд қошидаги Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронкулова
Олий суд қошидаги Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронкулова

Олий суд қошидаги Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронкулова депутат Исаевнинг сўзларини тасдиқламоқда. Унинг сўзларига кўра, судлар учун Оқ уйнинг бўйруғисиз иш қилиши қийин:

- Судларнинг мустақил бўлолмаётгани энг асосий масала – Оқ уйнинг ралашгани. Энг кўп президент аппарати аралашиб, кўрсатма беради. Буни кўпчилик судлар очиқ айта олмайди. Аксинча, қийин, ҳукуматнинг манфаати бор ишларда судьялар Оқ уйдан қачон қўнғироқ қилади, нима деган буйруқ беради деб кутиб ўтиришади. Уларга эса суд тизими билан ишлаган кураторлар қўнғироқ қилишади.

Клара Сооронкулова.

Энди Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳқуқ масалалри бўйича комитетининг раис ўринбосари Алмамбет Шикмаматов судяларнинг мустақилликларини таъминлаш ҳаракати кўрилаётгани билан, уни амалга ошириш қийин бўлаётганини тан олади:

- Энди президент аппарати билан МХДҚда судларни назорат қилган куратор бор эканлигини ўлкада 360 суд бўлса ҳаммаси билади. Шов-шувли ишлар бўйича ҳар бир судьянинг устидан биттадан куратор сайланади. Кейин улар қандай қарор қабул қилишини назорат қилиб туради.

Қирғизистон ҳукумати кўп йилдан буён суд тизимини ислоҳ қилишни мақсад қилиб, уни амалга оширишга ҳаракат қилгани билан жамиятда судларга ишонч йўқ деган фикр ҳамон кучида қолмоқда.

Президент Атамбаев суд ислоҳотини якунига етказиш учун конституцияни ўзгартириш зарур эканлигини тъкидлаган эди.

Муҳолифат эса, сиёсий эрк етишмаслигини билдириб, суд ислоҳотини амалга оширмагани учун президентни ва унинг жамоасини танқид қилиб келади.