Қирғизистон билан Ўзбекистон қандай қилиб чегара масаласини келиша бошлашди?

762

Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари олти йилдан буён биринчи марта чегарани муҳокама қилиш бўйича сўзлашувларни бошлади. Сўнги икки ойда делегациялар муҳокама устида 30 кундан ортиқ вақт ўтказишди.

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг умумий чегараси 1370 чақиримдан ошади, уларнинг ичидан 324 чақирими аниқланмаган. Унинг аниқланмагани Совет иттифоқи тарқагандан кейин ҳар бир ўлка турли йиллардаги хариталарга таяниб, чегарани белгилашда ўз вариантини таклиф қилгани билан тушунтирилади.

2010-йилгача Қирғизистон билан Ўзбекистон келишув ишларини олиб боришган, бироқ кейин ҳукуматлар аро комиссиянинг иши тўхтаб қолган. Бу иш 6 йилдан кейингина қайта жонланди.

Ўшда 2016-йилнинг октябрида Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш.      
Ўшда 2016-йилнинг октябрида Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш.

Сентябрнинг ўртасидан бошлаб ноябрь ойининг ўртасигача Қирғизистон билан Ўзбекистон делегациялари чегара масалалари бўйича сўзлашув устида 30 кундан ортиқ вақт сарфлашди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон мутахассисларининг узоқ вақтдан бери биринчи учрашуви 14-сентябрда, Ўзбекистон президенти Ислом Каримоввафот этгандан кейин икки ҳафта ўтиб бўлди — ишчи гуруҳ аъзолари 23 участкани биргаликда теширишди.

Унда аҳамиятли иккинчи учрашув 4-октябрда Андижонда бўлди — Ўзбекистонга Қирғизистон амалдорлари, тадбиркорлари ва фаолларидан ташкил топган катта делегацияси бориб келди. Экспертлар бу иш сафарни икки ўлканинг ўртасидаги муносабатларни изга солиш учун ташланган биринчи қадам қатори белгилашмоқда.

Андижон учрашувида чегарани аниқлаш бўйича иккинчи учрашув бўлди — гуруҳ аъзолари Қирғизистоннинг Жалолобод, Ўш ва Боткен областларидаги чегарани  55 участкасини биргаликда ўрганишди.

Ўзбекистоннинг ҳукумат аъзолари жавоб мақсадида Қирғизистонга октябрь ойининг охирида келишди — амалдорлардан, тадбиркорлардан, фермерлардан ва фаоллардан ташкил қилинган катта Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бўлди.

Унда Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарани келишиш бўйича биргаликдаги ишчи гуруҳлари ўн кун бирга юриб, 49 участка бўйича позицияларни аниқлашди.

Оҳирги учрашув ноябрда бўлди — комиссия аъзолари 14 участкани текшириб, уларнинг еттисини келишишди. Ўзбекистон позициясига кўра, икки ўлка умумий 56 участка бўйича ўз позицияларини аниқлашди.

Умумий қанча келишилмаган қисмлар бор?

Баҳсли ҳудудларнинг бири — Орто-Токой, бошқача айтилишда — Косонсой сув омбори.
Баҳсли ҳудудларнинг бири — Орто-Токой, бошқача айтилишда — Косонсой сув омбори.

Бироқ келишилмаган қанча участка бор эканлиги ҳамон номаълум. Қирғизистон уларни 58 деб ҳисоблайди. Ўзбекистон ҳозирча уни айтмаган, бироқ Ўзбекситон ьашқи ишлар министрлигининг маълумоти бўйича 63 участок бор.

Қирғизистон халқ ассамблеясининг раҳбари ва премьер-министр маслаҳатчиси Токон Мамитов «Кабар» маълумот агентлигига Қирғизистон билан Ўзбекистон орасидаги 56 чегара участкаси келишилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон умумий 58 участкани баҳсли деб ҳисоблайди.

Мамитовнинг айтишига кўра, чегара масаласи билан катта масштабда тўрт марта иш олиб борилган, уларнинг учтаси Совет иттифоқи даврида бўлган — унда СССР таркибидаги административ чегаралар аниқланган.

«Шу сабабли Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги қийин участкалар сўнги  марта 1954-йилдан 1961-йилгача жиддий қаралган», — деди Мамитов.

Бу чегарани тасдиқлаш жараёни бир неча босқичдан иборат бўлиб, ҳозир ишлаётган гуруҳлардан тортиб икки ўлка ўртасидаги шартномани имзолашга ва парламентда уни ратификациялашгача ўтиши керак деб тушунтирди.

Келишувнинг қийинлиги

Келишувда ҳар бир томон ўз вариантини ҳимоя қилиб, турли йиллардаги хариталардан фойлангани катта қийинчилини юзага келтирмоқда. Аниқланмаган участкаларнинг сони бўйича қарама-қаршиликларнинг келиб чиқиши ҳам шунга боғлиқ.

«Қирғизистон ўз  сабабларида Қирғиз ССРи билан Ўзбек ССРи ҳукуматларининг ўртасидаги паритет комиссиясининг 1955-йилдаги ҳужжатларига таянмоқда, Ўзбекистон 1924-1927 йиллардаги миллий-ҳудудий бўлинишнинг материалларига амал қилмоқда », — деб тушунтиради «Новые лица» нашри.

Натижада Фарғона водийсидаги чегарани кутилмаган жойларидан ўтиб, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг фуқароларига ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Ўрта-Тўқай ва Ўнғор-Тоғ

2
Қирғизистон милиция ходимлари Ўзбекистон соқчилари билан зовур орқали сўзлашишди, 2016-йилнинг марти.

Икки ўлканинг чегарасидаги сўнг можаро бу йил августда бўлган. У 13-августда бошланди, унда Қирғизистон милиция ходимлари Ола-Буқа районида Ўзбекистон милиция ходимини чегарани бузгани учун ушлаб олишган.

Жавоб қатори Ўзбекистон 22-августда баҳсли Ўнғорр-тоққа Ўзбекистон ИИМнинг етти ходими бўлган икки МИ-8 самолётини қўндирган.

Улар икки нарсани — қўлга олинган ходимни бўшатишни ва Орто Тўқай сув омборининг атрофидаги назоратни олишни талаб қилишган. Қирғизистон ҳукумати қўлга олинган Ўзбекистон милиция ходимини шу куни кечда бўшатган.

Ўзбекистон милиция ходимлари 24-августда Унгар-Тоғдаги «Кербен» радиореле станциясининг тўрт инженерини асир олган. Улар 9-сентябрда бўшатилган, унгача улар Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон милиция бўлимида ушлаб турилган.

Ўзбекистон ИИМининг ходимлари бир ой давомида Ўнғор-Тоғда бўлиб, у ердан 18-сентябрда чиқиб ктишган. Шундан кейин Орто-Токой сув омбори бўйича ҳеч қандай талаб қўйишмаган.

Худди шундай воқеа 2016-йили мартда бўлган. Унда Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон мутахассисларини Орто-Токой (Косонсой) сув омборини таъмирлаш ишларига киритмай қўйишгани учун Ўзбекистон томон Ахси Чаласарт деган жойига ва Ўнғор-Тоғнинг келишилмаган ҳудудига икки бронетранспортер, икки КамАЗ ва 40қа яқин ҳарбийларини жойлаштирган.

Қирғизистон ТИМи чегарадаги блокпостни олишни талаб қилиб, Ўзбекистон ҳукуматига нота юборган. Бироқ у томондан жавоб келмаган. Бунга жавоб қатори Қирғизистон чегарага икки бронетранспортерини ва ҳарбийларини жойлаштирган

Ҳарбийлар чегарада март ойининг 18идан 26игача, Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг чегара хизмати раҳбарлари ҳарбий техника ва аскарларини олиб кетиш бўйича бир қарорга келмагунча туришган.

Муаллиф: Александра Титова

Асосий сурат: Tengrinews.kz