Ўш: Қишлоқ хўжалик техникуми талабалардан бепул қоравул қаторида фойдаланмоқда

688

Ўш қишлоқ хўжалик техникумининг талабалари уларни ўқув юрти қоравул қатори фойдаланиб, бош тортганларни қийнашаётганини айтиб арзланишди. Қишлоқ хўжалиги техникуми талабалардан фойдаланиш қонун бузарлик деб ҳисобламайди.

Ҳар куни Ўшдаги қишлоқ хўжалиги техникумининг тўрттадан талабаси дарс вақтида ўқув юртини қўриқлашади. Талабаларнинг меҳнатига ҳақ тўланмайди. Техникум маъмурияти «талабалрнинг ҳуқуқини бузмадик, сабаби ички қонун асосида ишламоқдамиз» деб ҳисоблашади.

Техникум директори Сейитбек Маматов талабалар меҳнатидан фойдаланишга мажбур эканлигини, сабаби ўқув юртини қўшимча ходим олишга маблағи йўқ эканлигини айтади. Бундан ташқари техникум эса қўриқлаш зарур бўлган хавфли жойда жойлашган.

«Бизда алоҳида одам ёллагани маблағ йўқ. Бу бюджет маҳкамаси, бизда ўқиётган талабалар оз. Шу сабабли ўзимиз [талабалар билан] қўриқлаймиз», — деди Маматов.

Техникумда беш мутахассислик бўйича 200 талаба ўқийди.

Талабаларнинг сўзларига кўра, қоравул бўлиб ишлашдан бош тортганлар ўқишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Бундан ташқари назоратда маъмуриятнинг қандайдир бир асоссиз туришибди — уларга кимни киритиб, киритмаслик керак эканлиги айтилмаган.

«Биз у ерда [назоратда] фақатгина вақтни ўтказмоқдамиз. Назоратга [ҳар бир талаба] икки ойда бир марта чиқамиз. Бош тортсанг — барибир мажбурлашади», — дейди талабаларнинг бири.

Юрист Акилбек Эсенгулов Kloop.kgга техникум билан талабалар ўртасида тузилган шартномани ўрганиш керак эканлигини айтди. Агар шартнома техникумнинг ишини уюштиришда талабаларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл берса, унда уларни назоратчи қатори фойдаланишга тўлиқ ҳуқуқли.

Муаллиф: Дастан Умоттегин