Швед прокурорлари икки волонтёр аёлни зўрлаганликда айбланаётган WikiLeaks сайтининг асосчиси Жулиан Ассанжни сўроқ қилди. Ассанж айбловни инкор қилиб, бироқ тергов билан ҳамкорликка тайёр.
Жулиан Ассанж зўравонлик тўғрисидаги иш бўйича 14-октябрда Лондондаги Эквадор элчилигида швед прокурорларининг саволларига жавоб берди.
Швед прокуратураси Ассанжни WikiLeaksнинг кўнгилли ёрдамичиси бўлган икки аёлга жинсий зўравонлик кўрсатганликда айбланмоқда. Ассанж айбловни барчасини инкор қилди.
«У [Ассанж] швед прокурорларига баёнот беришга имконият берилганидан жуда қувончда. У жуда қаттиқ тайёрланган, у ўз баёнотини эълон қилади ва [тергов билан] тўлиқ ҳамкорлик қилади», — деб билдирди BBCга Ассанжнинг адвокати Пер Самуэлсон.
Элчиликда Ассанж яшаётган Эквадорнинг ҳукумати адвокатни терговдан четлатди.
«Эквадор ҳукумати мени мижозимни мен ўша ерда бўлишим ҳақидаги истагини инкор қилишган», — деб хабар қилди СамуэлсонThe Guardian нашрига .
Сўроқдан кейин прокурорлар текширувни давом эттириш қарор қабул қилишади. Reuters маълумот агентлигининг ёзишига қараганда, швед прокуратураси Ассанжнинг ишини тўхтатишга қарор қилса ҳам, у гаров қўйиб бўшатишни британликлар қўйган шартини бузгани учун қамоққа олиниши мумкин.
Жулиан Ассанж — WikiLeaks ресурси асосчиси, унда ҳар қандай яширин материаллар ёритилиб, уларнинг орасида Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги ҳарбий тўқнашувлар тўғрисида ҳужжатлар бор.
2010-йили Швеция ҳукумати зўравонликда айьланишган иш бўйича Ассанжни тўхтовсиз экстрадициялашни талаб қилган. WikiLeaksнинг асосчиси у ҳозирда Лондонда юрган. Британия суди уни экстрадициялаш тўғрисида бир йилдан кейингина қарор қабул қилган.
2012-йили Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчилигида сиёсий бошпана олиб, ҳозир ҳам ўша ерда яшайди.
Муаллиф: Алина Пак