ҚСДПнинг раҳбари: Қирғизистонда муҳолифат учун "жаннатдек шароит" яратилган

708

Президентни қўллаган КСДП фракциясининг етакчиси Иса Ўмуркулов сўз эркинлигининг шарофати билан Қирғизистонда муҳолифат учун «жаннатдагидай шароит» яратилганини айтди. Муҳолифатчилар бу фикрга рози эмас — улар ҳолат Бакиев вақтидагидай оғир деб ҳисоблашади.

11-ноябрда Ўмуркулов сўз эркинлигининг шарофати билан ўлкада муҳолифатчилар учун «жаннатдагидай шароит» тузилганини айтди.

Ўмуркуловнинг сўзларига кўра, у собиқ президентлар вақтида ишлаган ва ўз тажрибаси билан ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифатга муносабати тўғрисида фикр юрита олади.

«Мен солиштирсам бўлади. Бизга парламентда сўзлаш таъқиқланган қийин вақтдар бўлган. Улар шунчаки ўлдири, калтаклаб кетишарди. Мени позициям учун менинг уйимни портлатиб кетишган. Ҳозир эса муҳолифат учун жаннатнинг ўзи. Тўлиқ эркинлик бор», — деди у.

Ўмуркулов сўз эркинлиги гуллаб ривожланганлиги сабабли Қирғизистонда муҳолифат кучайди деб ҳисоблайди.

«Бугун уч фракция муҳолифатда қолди, менимча у кучаяди. Бу яхши. Энди барча масалалар очиқ муҳокама қилинади. Танқидий фикрларнинг кўпчилиги ижрои ҳукуматга йўналтирилган бўлиши керак. Бу демократия учун фойдали», — деди у.

Муҳолифатга босим ортди

«Ата-Мекен» фракциясининг раҳбари Ўмурбек Текебаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида ҳозирги вақтда муҳолифатга қарши таъқиблар «Бакиев вақтидагидан кучлироқ» бўлиб қолди деган фикрни айтди.

«Мен унга [Ўмуркуловга] муҳолифатнинг ҳолатини ҳис қилиб, ўша жаннатни ўз бошидан ўтказишини таклиф қилар эдим. Бироқ у жаннатда муҳолифатнинг бир қатор вакиллари аллақачон МХДҚнинг СИЗОсида ўйлаб чиқарилган нарсалар учун айбланмоқда. Қолганларига давлат ОАВлар, доимий таҳдид, қийноқ ва айблов орқали босим кўрсатилаётган. Бу арсеналнинг барчаси Бакиев вақтида фойдаланилган», — деди у.

Муҳолифатчи Адил Турдукулов Ўмуркуловнинг айтган сўзини «таҳқирлаш» қатори баҳолади. Унинг фикрича, муҳолифатнинг асосий раҳбарлари ўлкадан чиқиб кетишган, МХДҚнинг биносида кўплаган сиёсий тутқунлар турли айтилган фикрлари учун айбланишмоқда.

«Бу муҳолифатга қанчалик оғир бўлаётганининг кўрсаткичи. Бу ҳукумат бизни ҳам қамаши мумкин эканлигини аниқ кўрсатган ишора. Доимий тинглаш, митингларни тарқатиш, "Фейсбук"да ёзганларимиз учун органларга чақиришяпти», — деди у.

Турдукулов фарқли дунё-қараш ҳукуматнинг ҳаёлини буриб, у бунга сабаб билан эмас, куч билан қарши туришга ҳаракат қилаётганини айтди.

«Ўлкада Бакиев вақтидагидай, балки ундан ҳам ёмон босим бор. Бизда вазият жаннатдагидай деб айтиш — одатдагидай масҳара. Ўмуркулов ўзи ҳам муҳолифатда бўлган, ҳозир бундай сўзлари учун уялиши керак. Бу риёкор сўзлар — муҳолифатни юзига туфуриш билан тенг», — деди у.

Муҳолифатчи Мавлян Аскарбеков Ўмуркулов сўзига маъқул бўлмаган. Унинг сўзларига кўра, ўлкада оғир жиноятлар бўйича айбланаётган сиёсий тутқунлар бор.

«Биз муҳолифатчи қатори доим таъқибда[юрамиз], бизни сўзлашганимизни текширишади, бизга турли босим ўтказишади. […] Бизга ўлканинг телевизорларидан ва радиоларидан чиқиб сўзлашни таъқиқлашган. Бизнинг овозимиз ва фикримиз бугун халққа етмаяпти. Бундай вазиятда муҳолифат учун жаннатдагидай шароит тузилган деб айтиш — катта хатолик», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова