Ўмурқулов: ҚСДПнинг депутати Баяхунов 16 миллион сомни ўзлаштириб олмаган

678

КСДП фракциясининг раҳбари Иса Ўмуркулов бу фракциянинг депутати Нурмахаммат Баяхунов 16 миллион сомни ўзлаштириб олишга ва Ново-Покровка қишлоғидаги ер билан боғлиқ кўзбўямачиликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини билдирди.

Ўмуркулов КСДП фракциясининг депутати Нурмахаммат Баяхунов 16 миллион сомлик ёлғонга аралашмаганини 11-ноябрда билдирди.

«Мен бу иш тўғрисида биламан. Хабарим бор. Унга қарши иш қўзғалган эмас. Иш факт бўйича қўзғалган. Бу масала номзодларнинг рўйҳатини тузиш вақтида қизғин муҳокама қилинган. Унинг айби йўқ. Ёлғончилар пул йиғиб, шу қишлоқ ҳукуматидан участка ажратиб беришга ваъда беришган. Бу ишнинг унга алоқаси йўқ. Уларнинг [товламачиларнинг] бири қамоқда, икки нафари қидирувда», — деди Ўмуркулов.

Баяхунов 2016-йилнинг 31-октябрида КСДПнинг тизмаси бўйича парламент депутати бўлиб сайланган.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизмати 2015-йилнинг декабрида «товламачилик» ва «қалбаки ҳужжат тайёрлаш» деган моддалар билан жиноий иш қўзғаган. Жиноятда гумонланган асосиай одам қатори Ново-Покровканинг раҳбари Баяхунов саналган.

Баяхунов ижтимоий турар- жой қуриш мақсадиди ер участкаларини бериш учун «Нур Күч» имконияти чекланган бирлашманинг аъзоларидан  16 миллион сом олгани тўғрисида Kloop.kg текширув олиб боргандан сўнг, асосий киши қатори тергов қилинган. Бирлашманинг аъзолари уни мазкур маблағни ўзлаштириб олган деб айтишган.

Бирлашма аъзоларининг сўзларига кўра, улар Баяхуновга 81,5 гектар  ерга алмаштириб қишлоқ хўжалиги еридаги йўқотиш учун компенсация ўрнида нақд пул беришган. Бирлашманинг аъзолари Баяхунов уларга Ново-Покровка маъмуриятининг квитанциясини ёзиб бериб, ўз имзосини ва муҳрини босиб берганини айтишган. «Нур Күч» ногиронлар жамияти ерни шу бўйи олмаган.

У вақтда Ново-Покровканинг раҳбари пул олганидан тониб, ҳужжатларни қалбаки деб айтган.

«Мен элдан пул олмаганман, ер ҳам шу бўйича турибди. […] Бу шартнома қалбаки, мен унга имқо қўйиб, муҳр босган эмасман», — деган эди Баяхунов Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.

Суд экспертизаси давлат маркази ўтказган экспертизанинг хулосасига кўра, квитанциядаги имзо Баяхуновники бўлиши мумкин.

«Текширилган қўл белгиларини ундан кейин солиштирганда […] умумий белгилари: ишлатилиш даражаси, бажарилиш  темпи, ўлчами, тарқатилиши, қиялиги тўғри келгани аниқланган […]», — деб ёзган ўз хулосасида экспертиза марказининг ходими.

Бироқ экспертиза шартномаларнинг ва квитанцияларнинг нусхалари бўйичагина олиб борилганидан мутахассислар аниқ жавоб бера олишмаган. Уларнинг асл нусхаларини «Нур Күч»нинг офисини тинтув қилган вақтда милиция олиб қўйган.

«Нур Күч» аъзоларининг сўзларига кўра, шартнома тузилгандан кейин ташкилотнинг раиси Нурлан Усўновни маҳаллий милиция айблай бошлаган, унга қарши жиноий иш қўзғаб, қамаб қўйишган.

Унга бирлашманинг жабрланган аъзоларидан тушган аризалар расмий асос бўлган.

«Нур Күч»нинг юристи Лейла Назгүл Сейитбек Kloop.kgга билдиришига кўра, у аризаларнинг даярли барчаси ёлғон бўлиб чиққан  — ариза ёзган кишиларнинг кўпчилиги бирлашмада йўқ, қолганларига милиция босим ўтказган.

Муаллиф: Анна Капушенко