Конституцияга ўзгартириш киритишга қаршилар МСКга референдумга қарши тарғибот бўйича ҳужжат топширишди

631

Конституцияга ўзгартиришга киритишларга қарши бўлган икки гуруҳ марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширди.Гуруҳларнинг бири ҳуқуқ ҳимоячиларининг, иккинчиси муҳолифатчиларнинг бошини бирлаштирди.

МСКнинг матбуот хизмати ходими Айболот Айдосов МСКга референдумга қарши чиққан тарғибот гуруҳларини рўйҳатга олиш бўйича икки илтимоснома келиб тушганини Kloop.kgга билдирди.

«Марказий сайлов комиссиясига тарғибот гуруҳларини рўйҳатга олиш бўйича ҳужжатлар келиб туша бошлади, уларнинг ичидан иккиси референдумга қарши», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, референдумни «қўллаган» ёки унга «қарши чиққан» гуруҳни рўйҳатга олиш учун у гуруҳнинг номидан иш олиб боришга ваколати бор одамнинг маълумотларини кўрсатиш билан рўйҳатга олиш тўғрисида илтимос хатини бериш етарли.

«Илтимоснома ўн иш кунида кўриб чиқилиб, рўйҳатга олиниши керак»,— деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова референдумга қарши тарғиб қилувчи гуруҳларнинг бирига вакил бўлганини Kloop.kgга билдирди. Унинг сўзларига кўра, улар 8-ноябрда илтимоснома беришган, бироқ у ҳамон кўриб чиқилмаяпти ва рўйҳатга олиш тўғрисида маълумотнома келмаган.

Карасартова қонун бўйича гуруҳ рўйҳатга олингандан кейин унга давлат телеканалларидан эфир вақти берилиши кераклигини айтди.

«Биз референдумга қарши тарғиботни бошлай оламиз, сабаби бугунги кунгача ҳукумат ўзи ўзгартиришлар бўйича тушунтириш бермаган, жамоат муҳокамасини ўтказмаган. Халқ эса ўзгартиришлар зарур деган маълумотнигина эшитиб келди», — деди у.

Карасартова рўйҳатга олишни «сансалорлик» бошланиши мумкин деб ҳисоблайди, сабаби МСКнинг сайтида шу каби гуруҳларни рўйҳатга олишнинг тартиби тўғрисида низом ҳам йўқ экан.

«Мен шахсан ўзим бориб билиб, қонун асосида илтимоснома бердим. Бизга ҳозирча жавоб берилмади», — деди у.

Карасартова унинг гуруҳида ҳуқуқ ҳимоячилар Макенбаева, Нурбек Токтакунов ва Нарин Айип ҳам бор эканлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳудудларда ҳам референдумга қарши тарғибот олиб борадиган гуруҳлар рўйҳатдан ўтишни хоҳлайди.

Бундан ташқари референдумга қарши чиққан яна ьир гуруҳ МСКга илтимоснома берди. Унга маҳолифатчилар Адил Турдукулов, Равшан Жээнбеков, Бегали Наргозуев ва Мавлян Аскарбеков кирди.

Адил Турдукулов тарғибот гуруҳининг аъзоси эканлигини, сабаби Конституцияга ўзгартиришларни киритишни янги лойиҳасига қарши эканлигини Kloop.kgга билдирди.

«Биз [Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар] ўлкадаги тоталитар тенденцияни кучайтиради деб ҳисоблаймиз», — деди у.

Турдукуловнинг сўзига кўра, ҳукуматдагилар Конституцияга ўзгартириш киритишининг сабаби – уларни «ўзини-ўзи сақлаш инстинкти бошқаради», сабаби улар жавобгарликдан қочиб, ўз жамоасини сақлаб қолгиси келади.

Муҳолифатчилар уларнинг гуруҳига ҳам рўйҳатдан ўтган –ўтмагани тўғрисида жавоб келмаганини айтди. Бу илтимоснима берилгандан кейин турли «тўсиқлар» пайда бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

«[ҳукумат] нимадан қўрқади? Бизга миллий каналдан эфир вақти берилади деб қўрқади. […] Бизнинг гуруҳ барча йўл-йўриқларни алоҳида эътиборга олади. Албатта, тшсиқлар бўлади, бироқ бизни рўйҳатдан бош торта олишади деб ўйламайман», — деди у.

МСКнинг расмий сайтида референдумни ўтказиш бўйича тарғибот ишларига иштирок этгиси келганларнинг барчаси учун билдирув эълон қилинган. Унга кўра, ҳужжатларни тарғибот жараёнининг хоҳлаган доирасида топширса бўлади ва 10 кун ичида кўриб чиқилади.

Референдумга чиққан масала бўйича тарғибот ишлари овоз бериладиган кунгача 24 соат қолганда якунланиши керак.

Конституциявий реформа

Президент Алмазбек Атамбаев Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича референдумни 11-декабрга, маҳаллий кенгашларни сайлаш билан бирга тайинлади.

Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар парламентда ҳам тортишувга сабаб бўлди.

Ўзгаришларни парламентнинг 90 депутати ва ўлканинг президенти қўллади. Собиқ президент Роза Отунбаева, 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, депутат Ўмурбек Текебаев ва унинг «Ата Мекен» фракцияси, парламентнинг айрим депутатлари ва фуқаровий фаоллар унга қарши чиқишган.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар халқаро шартномаларнинг миллий қонунларга бўлган устиворлигидан бош тортишни, премьер-министрнинг ваколатларини ва судларнинг устидан бўлган назоратни кучайтиришни таъминлайди.

Ўзгаришларнинг тарафдорлари улар ўлканинг мустақиллигини камайтириб, ҳукумат таркибини ўртасидаги мувозанатни яхшилайди деб ҳисоблашади.

Ўзгаришларга қарши чиққанларнинг фикрига кўра, улар демократияни йўқотиб, ижроий ҳукуматни кучайтиради.

Муаллиф: Александра Титова