Ноёб лочинларни олиб кетишга ҳаракат қилганлар 12 йилга қамалади

819

Бирлашган Араб Амирлигининг (БАА) фуқаролари 2016-йилнинг октябрида Қирғизистоннинг тўрт лочинини ҳамёнига солиб олиб кетаётганда қўлга олинган. МХДҚ жиноятнинг қолган иштирокчиларини қидирмоқда. Қизил китобга кирган паррандаларни ноқонуний олиб чиқиб кетганлар мол-мулки мусодара қилиниб, 7 йилдан 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Қўлга олинган контрабандачилар СИЗО-1га киритилган. Қирғизистондан четга тўрт лочинни олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани учун жиноят 204-моддаси бўйича мулки мусодара қилиниб, 7йилдан 12 йилгача озодликдан махрум қилинади. МХДҚ лочинларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга алоқаси бор воқеанинг бошқа иштирокчиларини қидирмоқда.

БААнинг икки нафар фуқароси «Манас» аэропортида Бишкек-Дубай қатновига чиқаётган вақтда 14-октябрда қўлга олинган. Чегара ходимларининг сўзларига кўра, паспортларни назорат қилиш вақтида уларнинг ўзини тутиши бошқача бўлган.

Чегарачилар уларнинг ҳужжатларини текширса, ҳаммаси жойида бўлган, бироқ улар чет ўлкаликларни ҳарактини кузатиб туришга қарор қилишган.

Самолёт бортига чиққанда уларнинг ҳаракати стюардессанинг эътиборини тортган.

«Улар шошилиб ҳамёнидан бир нималарни олиб, қопчага сола бошлаган. Борт ходимаси чегара хизматини чақирган», — деб айтилади билдирувда.

Бу йўловчилар текширилганда уларнинг ёнидан бошига қпча кийдирилган, оёқлари билан қанотлари боғланган тўрт лочин топилган. Чет элликлар лочинларни шимнинг чўнтагидаги  дамбалында, «тиззадан пастда махсус тикилган қўшимча чўнтакларда» олиб ўтишган.

Эколог Эмил Шүкүровнинг сўзларига кўра, лочинлар Қирғизистондан асосан араб ўлкаларига олиб кетилади. Сабаби, бу қушлар БААнинг рамзи қатори ҳисобланиб, уларнинг расмлари банкнотларига ва гербига туширилган.

«Озодликдан махрум қилиш ва мол-мулкини мусодара қилиш каби оғир жазо бошқа браконьерлар учун яхши  предецент бўлиб қолиши мумкин. Қизил китобга кирган паррандаларни ноқонуний сотиш — бу сўнги вақтларда аллақачон сони камайиб кетаётган паррандалар турини  амалда йўқ қилиш деганини билдиради», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова