Чет ўлкаликлар Қирғизистонда рўйҳатга туриш учун қандай қийинчиликларга дуч келишмоқда?

731

Янги қоидаларга кўра, хорижий фуқаро Қирғизистонга киргандан кейин беш кун ичида рўйҳатдан ўтиши керак. Қоидага бош эгмаган ҳолларда 10 минг сом жарима тўлашга мажбур бўлади. Чет ўлкаликларнинг рўйҳатга туриш вақтида муаммолар юзага келмоқда.

Қирғизистонда 4-ноябрдан бошлаб чет ўлкаликлар учун янги рўйҳатга олиш қоидалари кучга кирди. Чет ўлкаликлар энди Қириғизистонга киргандан кейин беш кун ичида аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида (АХМ) рўйҳатдан ўтиши керак. Қоидани бузганлар 10 минг сом жарима тўлаши керак бўлади. Чет ўлкаликлар рўйҳатдан ўтаётган вақтда қандай қийинчиликларга дуч келаётганини Kloop.kg аниқлаб кўрди.

Тил билмаслик

1

Канада фуқароси Жон Цао Қирғизистонга рус тилини ўрганиш учун келган. Унинг сўзларига кўра, ўлкани танлашда соддароқ кириш тизимини танлаган. Рўйҳатга олишнинг янги қоидалари бўйича у ўзи яшаган меҳмонхонанинг маъмуриятидан эшитган.

Цао АХМга рўйҳатдан ўтиш учун келган маҳалда ходимларнинг орасида инглиз тилини биладигани йўқ бўлган.

«Мен рус тилини билмайман, улар [АХМ ходимлари] инглизча билишмайди. Шу сабабли суҳбатлашишда қийинчиликлар юзага келди», — деб айтиб берди Цао.

Аламудун районининг паспорт-виза ва рўйҳатга олиш ишлари бўйича бўлимининг (ПВКБ) бош мутахассиси Элиза Жанузакова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида, давлат рўйҳатга олиш хизмати (ДРХ) бу муаммони яқин орада ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини хабар қилди.

«Ҳозир биз ҳар бир АХМда шундай хизмат кўрсатадиган таржимон масаласини муҳокама қилмоқдамиз.[…] Балким, яқин орада бу масала ҳал бўлар», — деди Жанузакова.

Маълумот олиш

2

Борган жойида рўйҳатдан ўтиш мажбурияти тўғрисидаги янги низом 4-ноябрдан бошлаб кучга кирган. Бироқ рўйҳатга олиш жараёнлари ва керакли ҳужжатлар бўйича маълумотлар сайёҳлик ва бошқа манбаларда эълон қилинмаган.

Шу сабабли Қирғизистонга келган кўп чет ўлкаликлар рўйҳатга олиш муддатлари ва қоидалари тўғрисида билишмайди.

«Рўйҳатдан ўтиш учун ҳужжатлар керак эканлигини ва қаерга бориш кераклигини биз билмаймиз. […] Бу бўйича маълумотни қайси манбаадан олишни ҳам билмаймиз», — деди Kloop.kgга Франция фуқароси Паола Дилье.

ДРХ вакилларининг таъкидлашича, сайёҳлар рўйҳатдан ўтиш ва бунинг қонун-қоидалари тўғрисидаги маълумотни чегара ходимларидан ҳамда божхонадан олишлари мумкин. Аламудун районининг ПВКБнинг бош мутахассиси Элиза Жанузакованинг сўзларига кўра, ДРХ рўйҳатга олиш жараёни бўйича кўрсатма тайёрламоқда.

«Бу масала бўйича бизга ҳозирча маълумот жойлаштирилмади. ДРХ барча матбуоот манбаалрига эълонлар жойлаштириши керак эди. […] Дастлабкилари бўлган, кейин ҳеч нарса янгиланмади. Дам олиш кунлари тайёрлаб, душанба кунига [маълумот] бўлиб қолади», — деб тушунтирди.

АХМдаги кўрсатмалар

3

Қийинчиликлар рус тилини билган сайёҳларда ҳам юзага келмоқда. Қозоғистонлик Сергей Епанчинцевнинг сўзларига кўра, унга божхонада беш кун ичида рўйҳатдан ўтиш кераклигини айтиб, бироқ қаерга мурожаат қилиш кераклигини тушунтиришмаган.

Унинг сўзларига кўра, у бир нечта маҳкамага мурожаат қилган, шундан кейин АХМда рўйҳатдан ўтиш кераклигини айтишган.

Епанчинцевнинг айтишича, у АХМ келган вақтда чет ўлкалик фуқароларни рўйҳатга олган бўлимни тополмай қийналган.

«Бу ерга киргандан сўнг, қаерга боришни билмайсан. Бўлимлар кўп, ҳаммасида навбат кутаётганлар бор. Маълумот олувчи жойга борсак, бизни бошқа жойдан маълумот олишга жўнатишди. Бир шу томонга, бир бошқа томонга. Ҳамма жойда навбат, ҳеч қаерда ўтказишмай, “кутинглар, кейин сўрайсизлар” дейишади», — деб айтиб берди Епанчинцев Kloop.kgга.

ДРХнинг мутахассиси билдиришича, улар «паспорт столларнинг манзилларини кўрсатган эслатмаларни ва ҳужжатларнинг рўйҳатини чегара хизмати билан бошқа министрлик ва маҳкамаларга жўнатишган».

Жанузакованинг хабар беришича, чет ўлкалик фуқаро рўйҳатга туриши учун паспорт билан чақирган томоннинг таклифномасини олиб келиши керак.

Шу билан бирга, асосий вақтини тоғда сайр қилишга бағишлаган сайёҳлар учун ҳам рўйҳатдан ўтишнинг қоидалари кўриб чиқилган.

«Агар уни ҳеч ким кутиб олмаса, унда у иш юзасидан борган ери бўйича мурожаат қилса бўлади. У паспорт бўлимига мурожаат қилиб, ўзи ёлғизлигини айтади. Шунда уни маҳаллий давлат органининг административ биносига рўйҳатга олади. Бу қишлоқ ҳукумати бўлиши мумкин, ёки район давлат маъмурияти бўлиши мумкин», — деб тушунтирди Жанузакова.

Қонунга ўзгартиришлар

Рўйҳатга олишнинг янги қоидаларини кўпгина парламентарий, жумладан «Республика — Ата-Журт» фракциясининг лидери Ўмурбек Бабанов ҳам қўллаган. Бироқ бу қоида куга киргандан сўнг, у ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасида «бу ўзгартиришлардан тез орада воз кечишга» чақирган.

Бабанов ўз қарорини Ала-Арча қапчиғайида тасодифан чехиялик сайёҳга учраб қолгандан кейин ўзгартирган. Энди депутат янги рўйҳатга олиш қоидалари Қирғизистондаги туризмга салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди.

Халқаро ишлар бўйича парламент комитети ДРХга 8-ноябрда Қирғизистонда 30 кун рўйҳатдан ўтмай юра оладиган ўлкаларнинг тизмасини таклиф қилиш топшириғини берган.

«Азаттык» маълумоти бўйича ДРХ 67 ўлкани таклиф қилган, бироқ қайси давлатлар эканлиги ҳозирча номаълум.

Муаллиф: Регина Им