Facebook юзлаган фойдаланувчиларини, унинг ичида сайтнинг асосчиси Марк Цукербергнинг ўлими тўғрисида хабар қилди. Бунинг учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кечирим сўради. Хотира тахтачаларининг пайдо бўлишига номаълум тушунмовчилик сабаб бўлган.
«Фэйсбук»нинг қўллов хизматига 11-ноябрда ўзларининг саҳифаларининг юқори томонига ўлими тўғрисида хотира тахтачаси пайдо бўлганидан норози бўлган фойдаланувчилар мурожаат қилишган.
Кейинчалик одамларнинг ўлими тўғрисида хабар қилган сайтдаги адашмовчилик тўғирланиб, бунинг учун ижтимоий тармоқнинг етакчилиги кечирим сўраган. Агар «ўлган» фойдаланувчилар бу хабарни таҳқирлаш каби қабул қилишса, яқинларининг саҳифаларида хотира тахтасини кўрган кўпчилик одамлар қўрқишган.
The New York Times журналисти Кэти Рожерс «ўзининг ўлимига» колонка бағишлаган. Унинг сўзларига кўра, хотира тахтасига унинг биринчи муносабати ғазабли бўлган.
«Албатта, иш ҳафтаси оғир бўлди, бироқ мен тирик эдим», — деб ёзган у ўз «Твиттер»ида.
«Фэйсбук»даги ўлим «Твиттер» хазилларига сабаб бўлди.
Facebook: Yes, you are dead. Yes, this is hell.
— Dani (@DaniFankhauser) 11 ноября 2016 г.
«Facebook: Ҳа, сизлар ўлгансизлар. Ҳа бу тузоқ».
Facebook didn't kill me off and that only makes me more scared about what it has planned for me.
— maura quint (@behindyourback) 11 ноября 2016 г.
«Facebook мени ўлдирмади. Энди унинг менга нимани режалаштириб қўйгани қўрқинчли бўлмоқда».
Should I be offended that Facebook didn't kill me? I'm along the left behind....
— Jeff Jarvis (@jeffjarvis) 11 ноября 2016 г.
«Facebook мени бошқалар ҳозиргина мени ўлик деб эълон қилди».
Facebook just declared me dead, along with everyone else on Facebook. pic.twitter.com/Ck8bTBiZmJ
— ? Myke ? (@MikeWehner) 11 ноября 2016 г.
Facebookдаги хотира тахтаси 2015-йили пайдо бўлган. Фойдаланувчининг ўлимидан кейин ўз саҳифасини бошқариш ҳуқуқини олдиндан дўстини ёки оила аъзосини танлаб қўйса бўлади..
Аниқроқ айтганда, «ворис» вафот этган фойдаланувчининг расмларининг архивини ва ўз саҳифасида бўлишган маълумотларни кўчириб олса бўлади, бироқ унинг шахсий хатларига кира олмайди. Бундан ташқари фойдаланувчи ўз ўлимидан кейин барча маълумотларни қайта тиклаб ололмайдиган қилиб ўчириб ташлашни ҳам танлай олади.
Муаллиф: Марат Абдикаликов