«Азия Ньюз»: Исаев Конституция бўйича референдумга норозилигини билдиргандан сўнг унинг ишини прокуратура текширмоқда.

641

Парламент депутати Канат Исаев Конституцияга киритиладиган ўзгартиришларга қарши чиққани учун прокуратура томонидан арабынан қувғин қилинаётганини «Азия Ньюз» газетасига билдирди.

Исаев ўзининг Тўқмоқ шаҳрининг мэри бўлган вақтдаги фаолиятини прокуратура текшира бошлаганини «Азия Ньюз» газетасига билдирди. У шаҳар муниципалитетни 2008-йилдан 2010-йилгача бошқарган.

«Мен икки йил Тўқмоқда мэр бўлдим. Бош прокуратура ходимлари бир ойлик командировкага чиқиб, менинг икки йиллик ишимни текшира бошлашгани аниқланмоқда. Бахтга қарши, биз собиқ икки президентнинг кетишидан сабоқ олмадик, яна эски хатоларни қайтармоқдамиз», — деди у .

Ҳозир Исаев — «Кыргызстан» фракциясининг депутати. 28-октябргача у мазкур фракция раҳбари бўлиб, бироқ Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши бўлгандан сўнг бу лавозимни бошқа партиядошига ўтказиб берган.

Исаев бу текширувни Конституцияга ўзгартиришларни киритиш жараёнига ўзини норози бўлгани билан боғламоқда — у конституцияни алмаштириш керак, бироқ шошилинч турда алмаштириб бўлмайди деб ҳисоблайди.

«[…] шундан сўнг мен Конституциявий палатанинг иккинчи қарори билан танишиб чиқиб, муҳокама вақтида икки томоннинг муаммоларини тинглаб, тегишли хулосага келдим. Иккинчидан, улар чиндан ҳам депутатларнинг фикрини билгиси келса,  овоз бериш яширин бўлиши керак эди. Бироқ бундай бўлмади», — деб тушунтирди у.

Исаев парламентдаги депутатлар Конституцияга ўзгартириш киритишга рози бўлмагани учун босимга остига олинаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик коалиция тузишда икки фракцияга — «Ата Мекен» билан «Онугуу-Прогресс»га — коалиция таркибига кириш имконияти берилмай қолгани буни яққол кўрсатиб турибди.

«Демак, Конституцияга боғлиқ фикри сабабли икки фракция коалицияга кириш имкониятидан ажраган. Менимча бу тўғри эмас. Қирғизистоннинг сиёсий тизимининг келажаги бўйича ҳар бир депутатнинг ўз фикри бор. Янги коалиция эса ҳукумат билан боғлиқ», — деди у.

Янги кўпчилик коалиция уч фракциядан — КСДПдан, «Кыргызстан» ва «Бир Бол» тузилган.

Конституция реформаси

Конституциявий реформа парламентда муҳокамага сабаб бўлган. Конституцияга ўзгартириш киритишнинг тарафдорларинигина қолдириш мақсадида КСДП фракцияси кўпчилик коалицияни тарқатиш бўйича ташаббус кўтарган.

Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар миллий қонунларни халқаро шартномаларнинг ортиқчалигидан бош тортишни, премьер-министрнинг ваколатларини ва судларнинг устидан бўладиган назоратни кучайтиришни ўз ичига олган.

Ўзгартиришларга собиқ президент Роза Отунбаева, Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, парламентнинг айрим депутатлари ва фуқаровий фаоллар қарши чиқишган. Улар 2020-йилгача Конституцияга ўзгартириш киритиб бўлмаслигини баҳона қилиб, ўзгартиришлар киритиш жараёнини ва регламентнинг бузилишини танқид қилишган. Конституцияга ўзгартириш киритишларга қарши чиққанларни президент Алмазбек Атамбаев танқид қилиб, уларни “провокатор” деб атаган.

Атамбаев “сепаратизм” айблови билан умрбод озодликдан маҳрум қилинган Қодиржон Ботировнинг 2010-йили ўлкадан чиқиб кетишига ҳозир Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиқаётган вақли ҳукуматнинг собиқ аъзоларининг алоқаси бор-йўқлигини текширишга топширма берган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев