Видео: Қирғиз оркестрининг ижросида: “Гарри Поттер” ва “Юлдуз жангчилари”нинг саундтреклари

650

Қирғиз давлат филармониясининг 80 йиллиги муносабати билан камера оркестри “Кариб денгизининг қароқчилари”, “Гарри Поттер”, “Юлдуз жанчилари”, “Хатико” ҳамда бошқа фильмларнинг саундтрекларини ижро қилиб беришди.

Қирғиз давлат филармониясининг камера оркестри 5 ноябрда “Энг яхши фильмлардаги энг яхши музика” номли эксклюзив концерт дастурини намойиш қилишди. Оркестрнинг мусиқачилари жаҳон кинофильмларининг машҳур саундтрекларини чалишди.

Оркестр шунингдек, Людвиг ван Бетховеннинг “Ой сонатаси”нинг бир нече версиясини томошабинларга намойиш этди.

Филармониянинг бадиий раҳбари ҳамда дирижери Нур Омурбаев Kloop.kgга фильмларнинг композицияларини ижро қилиш ғояси уч йил аввал пайдо бўлганини айтди.

“Мен ўзим шу каби музикаларнинг мухлисиман, бу дастурни уч йил тўпладим, қайсидир бирини сайқалладим, айримларини композиторлардан сотиб олдим, хориждан олиб келдим”, — деди у.

Омурбаев концертда ижро қилинган асарлар халқ орасига чиқмаганини, бироқ тректларнинг бастакорларини муаллифлик ҳуқуқлари сақланганини қўшимча қилди.

Омурбаевнинг айтишича, концертни тайёрланишга ҳар куни репетиция қилинган уч ойдан ортиқ вақт кетди.

“Енгил  композиция бўлмайди. Агарда томошабинга барини етказиб бергинг келса, сайқаллашдан тартиб стилига қадар бари мураккаб. Ҳеч нарса осон бўлгани йўқ”, — деди Омурбаев.

Унинг айтишича, режалаштирилган композицияларнинг бари ҳам ижро қилинмади.

“Агарда бугун барини ижро қилиб қўйсак, кейинги концертга ҳеч нарса қолмай қолади. Асосийси бизнинг оркест кинофильмлардаги саундтректларни ижро қилувчи бу каби усулга биринчи бўлиб ўтди. Албатта, буни давом эттирамиз”, — деди у.

Муаллиф: Метин Джумагулов

Видео: Арсений Мамашев