«Республика — Ата-Журт» чет ўлкаликларни рўйҳатдан ўтказишнинг янги қоидасига қарши чиқди (гарчи уни бир ой аввал қўллаган)

576

Парламент депутат Ўмурбек Бабанов раҳбарлигидаги фракция ташқи миграция тўғрисидаги қонунга қарши чиқди. Унга кўра, чет ўлкалик фуқароларнинг рўйҳатдан ўтадиган муддати 30 кундан беш кунгача қисқаради. Бироқ бир ойдан ортиқ вақт аввал «Республика — Ата-Журт» ўзгартиришларни тўлиқ таркибда қўллаган.

Бабанов туризмни ривожлантириш учун чет ўлкаликларга Қирғизистон ҳудудида «йўқ деганда» 30 кун рўйҳатдан ўтмасдан юришга руҳсат бериш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасига ёзган.

«Дўстлар, биз чет ўлкаликлар беш кун ичида рўйхатдан ўтиши керак бўлган ҳозирги қонунга тез орада ўзгартириш киритиш бўйича ташаббусни кўтармоқдамиз. Улар бизда камида 30 кун рўйҳатдан ўтмай юриши керак. Бугун эрталаб Чехиядан келган ажойиб сайёҳни кўрдим. Энди у рўйҳатдан ўтадиган жойни қаердан излайди??? Биз аксинча, ўлкани сайёҳлар учун очишимиш керак, бутун дунё бир сайёҳ учун курашмоқда-ку!» — деб ёзди у.

http://

Аниқроқ айтганда, Бабанов «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунги киритилган янги ўзгартиришларга қарши чиқиб, унда чет ўлкаликларнинг рўйхатдан ўтиш муддати 30 кундан беш кунгача қисқартирилган.

Бу ўзгартиришлар қирғизистонлик Интернет фойдаланувчиларнинг ғазабини келтириб, улар ўзгартиришларга қарши илтимоснома ёзишган. Улар бу ўзгартиришларни олишни талаб қилишган, сабаби уларнинг фикрича бу ўлканинг сайёҳлик даромадига зарар келтириш мумкин.

“Республика — Ата-Журт”ни раҳбарининг ўзгартиришларни йўқ қилиш нияти тўғрисидаги мазкур билдируви фракциянинг ўзини ҳаракатларига қарши келади. Бир ой аввал Бабанов бошчилигидаги депуутатлар барча парламент каби мазкур қонун лойиҳасини қўллаб беришган.

Йиғинга иштирок этмаган депутатларни ҳисобга олмаганда «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритишни парламентдагиларнинг барчаси, унинг ичида ҳозирги муҳолифат ҳам  — ҳаммаси бўлиб 112 киши қўллаган.

bezymyannyj

Ўзгартиришлар 4-ноябрдан бошлаб кучга кирган. Энди агарда хорижий фуқаро беш кун ичида рўйхатдан ўтишга улгурмаса, у 10 минг сом жарима тўлаши керак.

Муаллиф: Айдай Иргебаева