Бишкекдаги омбордан чиққан ёнғин бўйича жиноий иш қўзғалади

614

ИИМнинг терговчилари билан ФҲМнинг комиссияси Бишкекнинг жанубий-ғарбида бўлган ёнғинни текширишади. тин түштүк-батышында чыккан өрттү иликтешет. Ёқилғи-мойлаш омборида 5-ноябрь куни кундузи ёнғин чиқиб, тилсиз ёв 6-ноябрда эрталаб ўчирилган. Қурбон бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг (ФҲМ) маълумотига кўра, 19 соат давомида ёнғинни ўчирган бирорта ҳам ўт ўчирувчи соғлигидан шикоят қилмаган.

Ёнғин оқибатларини Ленин РИИБ билан ШИИБ текширмоқда. Улар воқеа бўлган бўлган жойни ўрганиб, ундан сўнг техник экспертиза олиб боришмоқчи.

ИИМнинг матбуот маркази ходими Эрнис Осмонбаевнинг сўзларига кўра, содир бўлган ёнғин факти бўйича жиноий очилмоқчи.

«Ёнғин бўлган ҳудуд жуда катта бўлган. Техник экспертизадан кейин жиноий иш қўзғалади. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида сўзлаш учун ҳозирча эрта, воқеа содир бўлган жойда текширув ишлари давом этмоқда», — деди у.

ФҲМнинг матбуот маркази ходими Элмира Шерипованинг сўзларига кўра, текширувга турли давлат хизматлари қўшилмоқчи.

«Экспертиза биргаликда олиб борилади. Текширув кўп вақт талаб қилиши мумкин. Қоида бўйича кичик ёнғинни текширишга бир ҳафта кетса, бу ерда масштаб катта», — деди у.

Омборнинг ҳудудида ёнғин 6-ноябрда эрталабки соат 8:25да ўчирилган. Ёнғинга қарши 80 ўт ўчирувчи, ФҲМнинг кучлари, шунингдек, «Тозалик» ходимлари курашишган. Воқеа бўлган жойда тезкор ёрдам машинаси навбатда турган.

Ёнғин билан курашиш 19 соат давом этди. ФҲМ ёнғин тўхтатилгани бўйича 5-ноябрь куни соат 23:30да маълумот берган, унда катта ёнғин тўхтатилиб, ёнидаги биноларга тарқалмаган. Бироқ ёнғин бўлган жойдаги чўғдан яна ўт жонланган.

Ёнғин бартараф қилингунча майдони 500 квадрат метр бўлса, кейин 2500 квадрат метргача етган.

Ёнғин бўйича маълумот «101»га 5-ноябрь куни соат 13:03да келиб тушган. Тилсиз ёв Сидигалиев ва Гагарин кўчаларининг кесилишидаги ёқилғи-мойлаш мой омборининг ёнишидан келиб чиққан. Ёнғин хизматининг маълумоти бўйича омборда ёқилғи-мойловчи материаллар, бочкада мойлар ва қурулиш материаллари сақланган. Омборнинг эгаси ҳозирча топилмади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева