Депутат Икрамов № 61-мактабга қарши. Нималар маълум?

700

№ 61-мактаб директори болани ўқишга қабул қилмагани учун уни депутат Тазабек Икрамов қувғин қилаётганини айтиб чиқди. Икрамовнинг ўзи эса мактабдаги порахўрлик тўғрисида сўз қилмоқда.

№ 61-мактаб директори Юрий Низовский Kloop.kgга мактаб Икрамов юборган болани ўқишга қабул қилмагандан сўнг бу воқеа сабабларини милиция текшира бошлаганини айтди. Депутатга боланинг отаси Дамирбек Мамитов ўғлини биринчи синфга қабул қилишинига ёрдам беришни илтимос қилиб мурожаат қилган.

«Бу [текширувлар] мен бир ўқувчини қабул қилишдан бош тортганимдан сўнг бошланди», — деди мактаб директори.

Икрамов боланинг «тиришқоқлиги» учун мактабга қабул қилишни сўранган, унинг имзоси бор хатни Низовский далил қатори Kloop.kgга юборди. Директор уни қабул қилишдан синфлар тўлиб қолганлиги учун бош тортган.

02

«Мактабга қабул қилиш тўғрисида ҳеч ким сентябрда ариза ёзмайди. Синфларнинг ҳаммаси тўлиб қолган. Мен [боланинг отасига], агар ўрин бўшаб қолса — айтишимизни, бироқ ҳозир бўш ўрин йўқ эканлигини айтдим», — деди директор.

Боланинг оатси Дамирбек Мамитов Kloop.kgга № 61-мактабга болани киритишга июнь ойида ҳаракат қилганини. Бироқ бунинг учун «икки минг доллар сўрашганини» айтди.

«Бизда шунча пул йўқ эди, шу сабабли биз депутат [Икрамовга] ёрдам сўраб, мурожаат қилдик. Мен мактабга қайта борганимда директор депутатлар ҳнч нарса тушунмаётганини, биз қайтадан мурожаат қилсак ҳам болани мактабга олмаётганини айтди», — деди Мамитов.

Ҳозир унинг ўғли бошқа мактабда ўқийди.

03

Икрамовнинг ўзи Kloop.kg билан бўлган суҳбатида болани қабул қилишни илтимос қилиб, директорга хат юборганини тан олди.

«Мен шахсан қўнғироқ қилмаганман ҳам, бу расмий хат. Албатта, болани мактабга қабул қилишни илтимос қилиб хат ёзганман», — деди депутат.

У боланинг отаси илтимос билан мурожаат қилгандан кейингина директорга хат жўнатганини айтди.

«У менга болани қабул қилиш учун мактаб икки минг доллар талаб қилаётганини айтди, шунинг учун хат ёздим», — дейди у.

Икрамов боланинг хатда ёзилган қобилиятини текширмаганини айтди — унинг сўзларига кўра, у боланинг отасининг сўзларига ишониб, № 61-мактаб раҳбарятига болани қабул қилишни илтимос қилган.

Сентябрда Икрамов № 61-мактабни порахўрлик бўйича текширган депутатлар комиссиясига раҳбарлик қилган. Директорнинг сўзларига кўра, мактабни молия полициясидан ва бош прокуратуранинг вакиллари ҳам текширган.

Мактаб атрофидаги келишмовчилик

Депутат мазкур мактабнинг ўқитувчиси ўқувчисига қўл кўтарди деб айблаган 3-ноябрдаги парламент йиғинидан сўнг Икрамов билан мактаб ўртасидаги тортишув кучайган.

Депутат «ўқитувчи иккинчи синф ўқувчисини калтаклаганини», сабаби унинг ота-онаси унга кир ювиш машинаси олиб беришмаганини айтиб чиқди. Ҳозир факт бўйича тергов давом этмоқда.

Ўқувчининг ота-онаси РИИБга ариза ёзишган. Бу воқеа ҳақиқатчи Кубат Оторбаевни қизиқтириб қолиб, у мазкур ишни ўз назоратига олди.

Мактабнинг директори депутатнинг даъвосидан рози эмас. У юрист билан учрашиб, энди депутат билан судлашишини ёки этика бўйича хат ёзишни ўйланмоқда.

Болани ўқитувчи жазолаганидан Низовский тонмайди. Бироқ умуман бошқа масштаб тўғрисида сўз қилади — унинг айтишича, ўқитувчи болани калтакламай олдин «ўзининг ёмон феъли учун» болани қўлидан тортиб қўйган.

Жабрланган боланинг онаси келишмовчиликдан кейин унинг ўғлини мактабдан чиқариш ҳаракати бўлаётганини айтади, у энди ота-оналар комитети мактабда порахўрлик борлигини инкор қилади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева