АҚШ президенти қандай сайланади?

615

Балки сизлар АҚШ президенти қандай сайланишини билмасангиз керак. Биз тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрайлик.

Американинг сайлов тизимида халқ президентни тўғридан-тўғри эмас, кейин номзодлар учун овоз берадиган сайловчилар коллегияси орқали сайлайдиган қилиб тузилган.

Агар номзод қайсидир штатда халқнинг кўпчилик овозини олса, у ўша штатдаги барча овозларни олган бўлади. Турли штатлардаги овозларнинг сони фарқланиб туради.

2008-йилдаги сайловнинг натижасини кўрсатган бу карта коллегиянинг ҳар бир штатдаги овозлар сонини кўрсатиб туради:

2

Аҳолиси энг кўп Калифорния штатида ғолиб бўлган киши коллегиянинг 55 овозини олади, масалан, Вайоминг каби штатларда ғолиб бўлгани уч овозгина олади.

Бироқ унда Калифорниянинг аҳолиси 37 миллион киши, Вайомингда 500 минг киши истиқомат қилади. Шундай қилиб, Калифорнияда сайловчилар коллегиясининг бир овозига 650 минг киши, Вайомингда эса 167 минггина киши тўғри келади.

Турли штатлардаги овозлар ҳам шундай турлича «баҳоси» учун кичик Жорж Буш 2000-йили ўз рақиби Альберт Горга нисбатан аҳолининг камроқ овозини олишига қарамай ғолиб бўлган.

Президент бўлиш учун сайловчилар коллегиясининг 270 овозига кафолат олиш керак.

ВВС қайси штатларда Обаманинг, қайсинисида Ромнининг имконияти кўпроқ эканини, қайсиларида вазият ҳозирча тушунарсиз эканлигини кўрсатган чиройли инфографика чиқарган.

Муаллиф: Бектур Искендер