Шаҳарнинг норасмий қизиқарли жойлари ҳақида ҳеч ўйланиб кўрдингизми? Мен бундай ерлар қаторига рассомлар, дизанерлар ҳамда оддий районларнинг аҳолиси томонидан яратилган граффити ва кўча суратларини қўшдим.
Яхшиямки, кўча суратлари Қирғизистонда вандализм қатори эмас, балки аста-секин бир санъат сифатида қабул қилинмоқда. Маҳаллий рассомларнинг қизиқарли ишларини деворларда, биноларнинг томларида, 6-кичик райондоги ташланлиқ каналда, трансформатор қутиларида ва бошқа ишлатилмай қолган худудларда учратиш мумкин.
Ўз лойиҳамда мен кўча суратлари ва граффити йўналишида ишлаган кўча рассомларини умумлаштиришга харакат қилдим. Афсуски, кўча суратининг сахнаси бизда унчалик ривожланмаган ва эндигина танилиб келмоқда. Ишлари шаҳардаги (шаҳар ташқарисида ҳам) биноларнинг юзида кўриниб турган «DOXA» ART-GROUP кўча рассомлари гуруҳи ва Basicolors граффити рассомлари кўча суратининг таниқли вакиллари бўлиб ҳисобланади.
Граффити-рассомлар эса ўз ишларни Спорт саройининг ҳовузи, Лев Толстой кўчаси, 6-кичик райондоги ташландиқ ҳовуз каби ерларда амалга оширишади.
Шаҳарликлар Абдрахманов кўчасидаги ҳамда Тинчтик проспектидаги кўприкларнинг остида, гаражларда, умуман қаер ёқиб қолса ўша ерда томларни бўяшади.
Бўлмаса, саёҳатимизни бошлайлик.
№ 1-ўрин. Ўш бозордаги кўприк (икки бозорни бирлаштиради)
«Trash Festival» очиқ санъат фестивалидаги «DOXA» ART-GROUPнинг иши.
№ 2-ўрин. Ўш бозорининг ортида (Чуй — Т.Айтматов кўч.)
«DOXA» ART-GROUPнинг иши. Бу ишни болаларни зўравонликдан ҳимоялаш дастури доирасида ЮНИСЕФ қўллаган.
№ 3-ўрин. Спорт саройиинг бассейни (Рискулов — Т.Молдо кўч.)
Бир вақтлар бу Спорт саройининг ҳовузи эди, бугун эса кўча раққосларининг, скейтерларнинг ва биэмиксерларнинг ҳамда албатта, граффити-суратчиларнинг бошпанаси.
№ 4-ўрин. (Чүй — Логвиненко кўч.)
«DOXA» ART-GROUPнинг ва Николай Черкасовнинг иши.
№ 5-ўрин (Чуй — Панфилов кўч.)
«DOXA» ART-GROUPнинг иши.
№ 6-ўрин (№ 12-мактап, Чуй — Гоголь кўч.)
«DOXA» ART-GROUP билан Cherviнинг (Евгений Макшаков) ишлари.
№ 7-ўрин (№ 65-Экология-экономика лицейи,Гоголь — Токтогул кўч.)
«Basicolors»нинг иши.
№ 8-ўрин (Шопоков — Бўкўнбаев кўч.)
«DOXA» ART-GROUPнинг иши.
№ 9-ўрин. № 5-компьютер гимназияси (Токтогул — Шопоков кўч.)
Basicolorsнинг иши.
№ 10-ўрин (Москва — Панфилов кўч.)
Куронкеев номидаги Қирғиз давлат мусиқий ўқув даргоҳининг ҳовлиси. Бу иш “Мен Бишкекни яхши кўраман” деб номланган лойиҳа доирасида “Сорос-Киргизстан” фондининг, Шаҳарни ривожлантириш фондининг, Қирғизистондаги ДААД битирувчилар ассоциациясининг ҳамда Бишкек мэриясининг қўллови билан тайёрланган.
«Basicolors»нинг иши.
№ 11-ўрин (Жибек Жолу — Панфилов кўч.)
«Basicolorsн»нинг иши.
№ 12-ўрин. Темир йўл бекатининг ёнида. ( Логвиненко кўч.)
«DOXA» ART-GROUPнинг иши.
№ 13-ўрин(Лев Толстой — Панфилов кўч.)
Панфилов кўчасидан бошлаб Лев Толстой кўчаси бўйлаб «кўча музейининг» суратларини томоша қилиб кетиш мумкин.
№ 14-ўрин (Панфилов, 12 — Скрябин кўч.)
Иш “Мен Бишкекни яхши кўраман” лойиҳаси билан қилинган. «Basicolors»нинг иши.
№ 15-ўрин (№ 3-кичикрайон)
«Basicolors»нинг иши.
№ 16-ўрин (№ 4-кичикрайон, 22-уй)
«Basicolors»нинг иши.
№ 17-ўрин(Донецкая — Карл Маркс кўч.)
Иш ЮНИСЕФ тарафидан молиялаштирилиб, Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган. «DOXA» ART-GROUPнинг иши.
№ 18-ўрин(Набережная кўч., № 6-кичирайон, 17-үй)
Иш “Мен Бишкекни яхши кўраман” лойиҳаси билан қилинган. «Basicolors»нинг иши.
№ 19-ўрин. № 5 ва №6-кичикрайонларининг щртасидаги бўш ер
Евгений Макшаковнинг (Chervi) ҳамда Mide Midovskiiнинг иши.
№ 20-ўрин.
Республика болалар касалхонасининг - Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича миллий марказнинг ҳудудидаги инклюзив болалар майдончасидаги граффити-девор. “Basicolors”нинг иши.
№ 21-ўрин. «Путник» болалар уйи (Васильев кўч. 15/Маяковский)
Paintstream граффити-суратчиларининг иши.
Кўплаган граффити-суратчилар ўз ишларини қаердан топиш мумкинлигини айтишмайди. Шунинг учун бу ерда кўрсатилмай қолган ёки биз қўшишга улгурмай қолган бошқа жойлар бўлиши мумкин. Бишкекнинг кўча сурати ва граффити харитасини янгилаш учун сизларменга nellyerkin@ gmail.com манзилига фотосуратларни ҳамда аниқ манзилларни жўнатишингиз мумкин.
Бир нарсани айтишим мумкин — бундай рассомларнинг шарофати билан шаҳар ўзгараётгани, шунингдек мэрия, халқаро ташкилотлар ҳамда бизнес бунга ҳисса қўшиб, кўча сурати ва граффитининг ривожланишини қўллашаётгани мени жуда хурсанд қилади. Кейинги қизиқарли ишларни кутамиз!
Материал “Молоко 2” медиамарафони доирасида тайёрланди
Муаллиф: Нэлли Эркин
Фотосуратларнинг муаллиф: Сергей Белошапкин