Бишкек: Марказий тез ёрдам станциясига иссиқлик бериш тикланди

974

«Бишкектеплоэнерго» тез ёрдам станциясидаги бузилган ерларни бир суткада таъмирлади. Бунга қадар реанимациянинг врачлари иссиқлик берилмаган бинода ишлашига тўғри келган.

«Бишкектеплоэнерго»нинг таъмир ишлари 28 октябрда тугади. Мутахассисларнинг айтишича, бинода иссиқлик тўлиғи билан қайта тикланган.

Таъмир нархи ҳозирча аниқланмоқда. Таъмир ишлари Соғлиқни сақлаш минстрлиги тарафидан молиялаштирилади.

Аввал 27 октябрда таъмир ишларига бир қанча кун керак бўлиши айтилган. Мутахассислар бир кунда таъмирлашга улгуришди. Бинога иссиқликни қайта етказиш учун 50 метр қувур алмаштирилган.

Бир ҳафта ичи реанимация бўлимининг шифокорлари совуқ бинода ишлашган. Таъмир учун тез ёрдам станциясининг бюджетида маблағи йўқ бўлгани учун врачлар мэрияга мурожаат қилган.

Реанимация бўлимининг етакчиси Егор Борисов Kloop.kgга иситиш тизмида авария бўлгани маълум бўлиши билан касалхона маъмурияти мэрияга ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтган.

Борисов реанимация бўлимининг зудлик билан таъмирланиши кераклигини, бинога жойлашган тезкор бўлимни ва телефон базаси сабабли шифокорлар бошқа ерга кўча олмай турганини қўшимча қилган эди.

Муаллиф: Александра Титова