Ҳазонларни нега ёқиш мумкин эмас ва уларни нима қилиш керак?

1225

Бишкекда куз охирлаши билан тутун кўпаяди. Кўп қаватли ва хусусий уйларнинг ховлиларида ерга тушган япроқлар ёқилиб, уларнинг тутуни бутун районларни қоплаб олади. Нима учун хазонларни ёқиш мумкин эмас ва уларни нима қилиш керак?

Мақоланинг асли Ливень сайтида эълон қилинган. Муаллифи: Виталий Белошапкин.

Ўт ёқиш — бишкекликларнинг киши билмас қишни кутиб олиш тамойили. Аслида хазонларни ёқиш атроф-муҳитга бир қанча зарар келтиради. Бу умумий кўриниш эканини ва унга минлаган шаҳарликлар қатнашишини ҳисобга олсак, ёқилган ўтларнинг зиёнини шаҳарга саноат корхоналари теккизган зиёнга солиштириш мумкин.

Кўп сонли япроқларнинг куйишидан нима содир бўлади ва биз тутун билан бирга қандай зиёнли моддани қўшиб нафас олаяпмиз?

Ёқишга нисабатан бир қанча оз вақт ва куч талаб қилувчи, экологик, бир қанча қулай усуллардан йўқ деганда учтаси бор.

Кўмиш

Керакли ўлчамдаги чуқур қазиб, япроқларни унга тўкамиз. Устини тупроқ билан кўмамиз. Кўмилган хазонлар ер учун фойдали ўғитга айланади. Агрономларнинг айтишича хазонларнинг чириндисида азот ва фосфорнинг миқдори мол гўнгидагилардан қолишмайди.

Компост чуқурлари

Агарда ҳусусий уйда яшасангиз, япроқлардан компост (органик ўғит) тайёрлаб чиқиш мумкин. Чуқурлиги бир метр, узунлиги бир ярим-икки, эни уч метрлик чуқур қазиймиз. Чуқур юзидан ҳар тарафига 20 сантиметргача узоқлаштириб, ичига ёғоч қути ясаймиз. Бурчакларига тўрт устун қоқиб, уларга доска қадаймиз. Компостнинг барча қатламларига шамол кириши учун доскаларнинг ўртасида беш сантиметрлик очиқ қолдирамиз. Тагига йўғон бутоқларни ва самонни соламиз —  10-15 сантиметр бўлиши керак.

Устини плёнка билан ёпамиз, у иссиқхона вазифасини бажаради. Хазонларни компостга айлантириш икки йилгача муддат талаб қилади.

Хазонларни топшириш

Ер қазишни истамасангиз, хазонларни шаҳар оранжереяларга олиб чиқиш мумкин. Бу учун “Зеленстрой”га  0 (312) 37-53-30 телефон рақами орқали мурожаат қилиш керак. «Зеленстрой»  — Бишкекдаги боғларни ва паркларнинг ривожланиши, кўкаламзорлаштириш ҳамда экин учун масъул бўлган муниципал идора.