Соғлиқни сақлаш минстрлиги аёлнинг кўкрак безини кесиб ташлаган табибнинг клиникасини ёпади

678

Соғлиқни сақлаш минстрлиги оғриқ қолдирувчи дорисиз аёлнинг кўкрак безини кесиб ташлаган табиб Ашим Зайналиевнинг клиникасини 28 октябда ёпишга ваъда берди.  Унга қарши “ноқонуний даволаш” бўйича жиноят иши қўзғалди.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг маълумотига кўра, Зайналиевнинг клиникасидаги 16 беморнинг бари Миллий онкология марказига жойлаштирилмоқчи.

“Ўзининг табиблик фаолиятига лицензия олмаган “табиб” онкологик жиҳатдан касалланган инсонларга ёрдам бермоқчи бўлган Ашим Зайналиевнинг хусусий клиникасини ёпиш 28 октябрга белгиланган”, — деб айтилади баёнотда.

ИИМнинг  матбуот марказининг ходими Анна Жукова Зайналиевга қарши “Ноқонуний даволаш» банди бўйича жиноят иши қўзғалганини Kloop.kgга 26 октябрда билдирган.

Турли нашрларнинг журналистлари Зайналиев онкологик касали бўлган кишиларни даволаш учун қандай усулларни қўлланганини ёзиб туришган.

Табиб кўкрак безини тўртинчи даражадаги ўсмасини наркозсиз кесиб даволашга харакат қилган.  Аёлнинг ўлимини Кок Жар маҳалласидаги Зайналиевнинг тиббий марказига чақирув билан келган тез ёрдамнинг шифокорлари рўйхатга олишган.

Қин бўйинчасининг ўсмасини топиб қинига игна сайиб даволашга харакат қилган — даволашда фойдаланилган суюқликнинг таркиби номаълум. Бошқа онкологик касалларга у тузалиб кетишини ваъда қилиб, номаълум гиёҳларни сотган. Бу воқеаларни Зайналиев кўригидан ўтган беморларнинг яқинлари журналистларга айтиб берган.

Табибнинг ўзи ОАВдаги материалларни ўз ишига қарши йўналтирилган “пиар-акция” деб атамоқда. У ўзининг айбдор деб ҳисобламайди ва беморлар қандай қадам қўяётганларини билишган деди. У беморларга юз фоизлик кафолат бермаганини — “кафилликни Худогина бера олади” дейди у.

Муаллиф: Анна Капушенко

Сурат: «Азаттык»