Уни топиш қийин, йўқотиш осон. Қирғизистон қандай қилиб қайтадан ўз гербига эга бўлди?

928

Қирғизистон геби қабул олингандан бери 22 йилда биринчи марта унинг умумий кўриниши пайдо бўлди. I-Media маркетинг бюросининг бадиий директори Нурбек Насиранбеков дизайнерлар гуруҳи гербнинг асл нусхасини излаб (сўнг топа олмай), кейин улар гербни қандай қилиб бошқатдан чизиб чиқишганини айтиб берди.

Мақоланинг асл матни Насиранбековнинг блогида эълон қилинган.

Гербнинг устида Наргиза Кулатаева, Канат Карашпашев, Марсел Шейшенов ишлади.

Яқинда биз ўз карьерамиздаги балки энг кўзга кўринмас, лекин айни вақтда энг муҳим бир ишни тугатдик. Биз гербимизнинг ягона стандартини чизиб чиқдик.

Бу нима учун керак?

“Бизни гербнинг ягона версияси керак” деган ғоя анчадан бери бор. Чунки бизда гербнинг электрон вариантлари кўп — жуда ночорларидан бошлаб, амалда фойдаланилган яроқлиларигача мавжуд.

Гербнинг Google кўрсатган вариантлари.
Гербнинг Google кўрсатган вариантлари.

Жумбоқ

Гербнинг қайси бири ҳақиқий деган савол тинчлик бермай қўйди. “ҚРнинг давлат рамзлари тўғрисида” қонунни ўқиб чиқиб, биз унинг асл нусхаси давлат резиденциясида сақланиши кераклигини билдик. Варинатларнинг қайси бири асл нусхага яқинроқ эканини билиш учун биз имконимизда бўлган алоқаларимизни ва дўстларнинг барини ишга тушириб, асл нусхани топишга харкат қилдик. Лекин у ўша бўйи топилмади.

Бир оз шаштимиз тушганига қарамай, биз бари бир ҳукуматда ишлаган танишларимиздан ва дўстларимиздан герб ҳақида сўрайвердик. Ва ниҳоят харакатларимиз бекорга кетмади. Таълим минстри Элвира Сариева Марказий давлат архивида герб муаллифларидан бирининг имзоси қўйилган қайси бир сурат топилганини ёзиб юборди.

У ерга бориб, биз ундаги нарсани тасвирга туширдик:

1-bvk8uv7339rkrfonieq1oq

Афсуски, бу асл нусха эмас эди, устига устак фотосурат ҳам эмас экан. Лекин муаллифлардан бирининг имзоси қўйилган компьютер версияси эди. Йўқдан кўра бор! Унинг рақамлаштирилгани янги хаваскорларни графика ишларининг  80 фоизига тегишли камчиликлардан қуруқ қолмабди. У ҳошия солингани. Барида шундай!

“Корел синдроми” номи билан танилган касаллик.
“Корел синдроми” номи билан танилган касаллик.

Шлифовка

Рақамли “муаллифлик” версияда оддий одамлар пайқамайдиган, лекин мутахассисларнинг кўзига дарров ташланувчи майда нотекис жойлари бор экан. Шу сабабдан бу ишни сўнгигача битириб қўйишга қарор қилдик. Бошқача айтганда “рандалайлик” дедик. Тушликдан кейиноқ...

Бир ярим йил ўтди.

Хизмат учрашувларидан бирида биз Давлат рўйхатга олиш хизмати ва унинг “Инфоком” номли шўъба корхонаси давлат рамзларини стандартлаштириш устида ишлашаётганини билдик. Биз уларга ёрдам берайлик дедик. Бунинг устига бизда герб билан бўлган ишланмалар бор эди. Улар бунга рози бўлишди.

Айтмоқчи, биз улардан гербнинг асл нусхаси ҳақида сўрадик. Улар бизга ўша қўл қўйилган, сурат нусхасини кўрсатишди. Афтидан, гербнинг асл нусхасининг сурати Конституциянинг ҳам асл нусхаси ётган қоронғу, номаълум ерда шекилли, иккови бир ип билан боғланган ўхшайди.

Шундай қилиб, биз гербнинг устида ишлай бошладик. Мақсад шундай эди: оддий фуқароларга фарқлари билинмаслиги керак, мутахассислар эса камчиликларини кўриб жаҳл отига минмаслиги керак. “Инфоком” бизга ўз ишламаларини жўнатди. Давлат архивидан олинган, муаллифнинг имзоси қўйилган босма сурати асд нусха сифатида қабул олиниб, биз ишни бошладик.

Типографика

Гербнинг муаллифи рассом бўлган ва у типографикада мутахассис бўлмаган. Биз гербдан харфларни чиқариб, теккис ерга қўйиб, қуйидаги хулосага эга бўлдик:

Гербнинг қўл билан чизилган харфлари.
Гербнинг қўл билан чизилган харфлари.

“Инфоком”нинг  варианти яхшироқ экан.

“Инфоком”нинг  варианти яхшироқ экан.
“Инфоком” дизайнерларининг  варианти.

Бироқ бари ҳам идеал эмасди. Бу ҳам етмагандек, улар айрим харфларида асл нусхадан олислаб кетишибди (Б, Р, Ы). Биз харфларни қайтадан чизиб чиқдик:

Яна бир тугалланмаган варианти
Яна бир тугалланмаган варианти

 

НАҚШЛАР

Анчадан бери тузатишни истаб юрганимиз кейин қисм — графиканинг ўзи эди. Қийшиқ, нотеккис... Пенопласт билан ойнак кескандек... !

1-6wjiwm1kj-1_u2mx2h3yxq

Гербнинг  вектор файлида аниқ бўлмаган, бурчаги чиққан, мос келмаган ерлари кўп. Айнан шундай майдалар яхши бажарилган ишни халтурадан ажратиб туради. Дизайн ёки реклама бўйича фестивалларда  craft — ижро сифати деган аллоҳида номинациянинг бўлиши ҳам бежизга эмас.

Нақшлари ва харфлари янгидан чизилиб чиққан ишчи файллар.
Нақшлари ва харфлари янгидан чизилиб чиққан ишчи файллар.

Янгитдан чизиб чиқдик. Босмадан чиқардик. Деворга илдик. Орқага юрдик. Қараб кўрдик. Бошни чапга эгдик. Қараб кўрдик. Бошни ўнгга қийшайтирдик. Қараб кўрдик. Рози бўлиб бош қоқдик.

Пахтадан, нақшдан ва ёзувдан иборат парча. Аввалги ва кейингиси.
Пахтадан, нақшдан ва ёзувдан иборат парча. Аввалги ва кейингиси.

Лочин

Биз учун ишнинг энг мураккаб қисми — Оқ-Лочин бўлиб чиқди. Бизни ва “Инфоком” мутахассисларини қаноатлантиргунга қадар лочиннинг 20га яқин вариантларини чизиб чиқдик шекилли. Муаммо унинг фарқини ҳеч ким сезмайдиган қилиб ўнглаш эди. Охири биз бир хулосага келдик.

Қушнинг патларини тенг кичраймай қолиши, уларнинг бир хил рангда бўлмагани, лочиннинг  “кавказча профили”, оёқларининг кесилган қимслари, “қоринчаси  — бари тузатилди.

Оқ-Лочин. Аввалгиси ва кейингиси.
Оқ-Лочин. Аввалгиси ва кейингиси.

Натижа

Бир ой ишлагандан кейин биз Қирғизистон гербининг стандарт сурати қатори амалга киргизилувчи гербни чизиб чиқдик. Бу бир томондан унчалик пайқалмаган, бошқа томондан бизнинг карьерамиздаги ўта муҳим иш. Уни чизиш бизга жуда машаққатли ва ёқимли бўлди. Агарда сизлар Қирғизистоннинг герби билан ишлаётган бўлсанглар, бизни ишимизнинг натижасидан фойдаланишни таклиф қиламиз. Ҳозирча бу ерда турибди:

Сўнги вариант.
Сўнги вариант.

p.s. Айтмоқчи, мен яқинда азалдан мени қийнаб юрган, “Нима учун гербнинг доираси икки қатор оқ-кўк бўлиб чизилган?” деган саволга жавоб топдим. Жавоби “Давлат рамзлари ҳақида”ги қаонунда шундай ёзилган:

“Қирғиз Республикасининг давлат герби кўк доиранинг ўртасида оқ ҳошияда жойлаштирилиб, қанотини ёзган оқ лочиннинг сурати бўлади”.

Оқ ҳошияни эса оқ қоғозда қандай кўрсатиш мумкин? Тўғри! Оқ ҳошияга бошқа бир кўк ҳошияни қўшиш керак. Шу боисдан, хонимлар ва жаноблар, бизнинг герб ҳошияси ҳошияланган дунёдаги ягона герб бўлиб ҳисобланади.